Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Халқаро «Бизнес юритиш» рейтинги



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

4.4. Халқаро «Бизнес юритиш» рейтинги.
Жаҳон банки гуруҳининг йиллик нашри – «Бизнесни 
юритиш» ҳисоботи 2003 йилдан буён тузилади. У жаҳон 
мамлакатларидаги: 
1) ишбилармонлик фаоллиги;
2) бизнесни юритиш хусусиятлари;
3) бизнес учун мамлакатлардаги мавжуд имтиёзлар ва че-
кловларни баҳолайди. 
Ҳисоботда хусусий корхоналарнинг ҳаётий циклида тад-
биркорлик фаолиятини амалга ошириш соҳаларидаги тар-
тибга солиш нормалари баҳолаб борилади. Хусусий сектор 
субъектларининг бизнес юритиш даражасидаги шарт-ша-
роитлар ва имкониятлар дастлабки даврда бешта кўрсат-
кич бўйича 108 мамлакатда амалга оширилган. Эндиликда 
ҳисобот жаҳоннинг 189 мамлакати бўйича тайёрланишига 
эришилмоқда. Айни чоғда мезонлар сони ҳам 2015 йилгача 
11 та бўлса, 2016 йилдан бошлаб кўрсаткичлар сони 10 тага 
келтирилди. 11-мезон бўлган «Меҳнат бозорини тартибга 
солиш» кўрсаткичи бошқа кўрсаткичлар ичига сингдирилиб 
юборилди. Яъни 2016 йил рейтингини ҳисоблашда ушбу ме-
зон алоҳида кўрсаткич сифатида киритилмади. Қолган 10 та 
баҳолаш кўрсаткичларининг таркибидан қуйидагилар ўрин 
олган:
1. Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш.
2. Қурилишга рухсатномалар олиш.
3. Электр таъминоти тармоғига уланиш.
4. Мулкни рўйхатга олиш.


92
5. Кредитлар олиш.
6. Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш.
7. Солиқ солиш.
8. Халқаро савдо.
9. Шартномалар ижросини таъминлаш.
10. Тўлов қобилиятсизлигини ҳал қилиш.
Бутунжаҳон банкининг мазкур глобал рейтинг натижалари 
асосида 189 та таомилдан (позициядан) ташкил топган рей-
тингида ҳар бир давлатга тегишли ўрин берилади.
Мамлакатнинг рейтингдаги ўрни қанчалик юқори бўлса, 
корхоналарни очиш ва юргизиш учун мазкур давлат тадбиркор-
лик муҳитининг шунчалик яхшилигидан дарак беради.
9
Кетма-кет 10 йил давомида тадбиркорлик фаолияти 
учун қулай шароитлар яратиш бўйича рейтингни Синга-
пур бошқариб бормоқда. Бизнесни юритиш учун энг қулай 
шарт-шароитларга эга мамлакатлар бешталигига Янги Зе-
ландия, Дания, Жанубий Корея ва Гонконг (Хитой) мамла-
катлари киритилган. Қолган бешта мамлакат Буюк Брита-
ния, АҚШ, Швеция, Норвегия, Финляндиядан иборат. Рей-
тингда охирги ўринларни Экваториал Гвинея, Ангола, Гаи-
ти, Чад, Конго Демократик Республикаси, Марказий Африка 
Республикаси, Венесуэла, Жанубий Судан, Ливия, Эритрея 
эгаллайди.
Рейтинг натижалари мамлакатни иқтисодий баҳолаш би-
лан бир қаторда, ижтимоий ривожланишга ҳам ўз таъсирини 
ўтказади. Ҳисобот тайёрлашнинг охирги икки йилида усту-
вор индиқаторлар ва уларни ҳисобга олиш тартиби тўлиқ 
қайта кўриб чиқилди. Бунда асосий эътибор: қурилишга 
рухсат олиш, электр энергия билан таъминланганлик, мул-
кни рўйхатга олиш, шартномаларнинг ижросига қаратилди. 
Меҳнат бозорини тартибга солишда меҳнатнинг сифати, ка-
салликка таътил бериш, ўқишдан ажралмаган ҳолда ишлаш 
ва ишсизлик омиллари ҳисобга олинди. Савдо методология-
си ҳам қайта кўриб чиқилган.
Шундай қилиб, 2016 йил ҳисоботида тадқиқотлар нати-
жаси бўйича 2014-2015 йиллар давомида бутун дунёда иш-
билармонлик муҳитини яхшилашга йўналтирилган 231 та 
ислоҳот қайд этилган. Мазкур ислоҳотларнинг умумий сони-
9
http://www.doingbusiness.org/methodology.


93
дан 25 фоизи Европа ва Марказий Осиё давлатларига тўғри 
келади. Шунингдек, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш 
соҳасида энг юқори кўрсаткичларга эга биринчи ўнта дав-
латлар рўйхатига Ўзбекистон ҳам кирган. Ушбу давлатлар 
камида учта ислоҳотни ўзида татбиқ этиб, глобал рейтингда 
юқорига чиқиб олган давлатлардир.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз рейтингининг «Биз-
несни юритиш» ҳисоботида изчил яхшиланиб боришини 
амалга оширилаётган инвестиция иқлими ва ишбилармон-
лик муҳитини янада такомиллаштириш бўйича чора-тад-
бирлар самарадорлиги билан изоҳлаш мумкин. Яъни Ўз-
бекистоннинг тадбиркорлик соҳасида амалга ошираётган 
ислоҳотлари Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро 
молия корпорацияси, БМТ Тараққиёт дастури каби етакчи 
халқаро ташкилотлар, шунингдек, чет эл ҳукуматлари томо-
нидан кенг эътироф этилмоқда.
Хусусан, 2015 йилнинг 27 октябрида Жаҳон банки ва 
Халқаро молия корпорацияси томонидан эълон қилинган 
«Бизнесни юритиш 2016: тартибга солиш сифати ва сама-
радорлигини баҳолаш» (Doing Business – 2016: Measuring 
Regulatory Quality and Effi ciency) мавзусидаги йиллик на-
шрининг 13-сонида Ўзбекистон ишбилармонлик муҳитини 
яхшилаш соҳасида энг юқори кўрсаткичларга эга ўнта мам-
лакатлар қаторига кирганлиги баён этилган
10
.
Жаҳон банки экспертлари томонидан жорий йилги 
ҳисоботда 10 та йўналишдан 3 таси бўйича (бизнес корхо-
наларни рўйхатдан ўтказиш; хусусий мулкни рўйхатга олиш; 
кредитлар олиш) Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланди. Рейтинг 
бали ўтган йилдаги 58,81 баллдан 62,6 баллга ортди (100 
баллик тизим орқали баҳолаганда).
Республикамиз ўз рейтингини яхшилаш бўйича энг яхши 
кўрсаткичга эришган 5 та мамлакат қаторига кирди. Авва-
ло шуни айтиш керакки, республикамизда бизнес муҳитини 
яхшилаш соҳасидаги ислоҳотлар натижасида тадбиркор-
лик субъектларини рўйхатга олиш, уларга рухсат берувчи 
ҳужжатларни тақдим этиш таомиллари енгиллаштирилмоқда.
10
http://www.doingbusiness.org. Doing Business – 2016. Measuring Regulatory Quality and 
Effi ciency. 13th edition. Comparing Business Regulation for domestic fi rms in 189 Econo-
mies. World Bank grop. 348-s.


94
Мамлакатимизнинг рейтинг кўрсаткичлари таҳлилига 
кўра, уларни уч гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳни 
жиддий силжишларга эришилган рейтинглар ташкил этади. 
Булар:
1. Бизнес корхоналарни рўйхатдан ўтказиш (+22 поғона 
кўтарилиш).
2. Хусусий мулкни рўйхатга олиш (+26 поғона кўтари-
лиш).
3. Кредитлар олиш (+63 поғона кўтарилиш).
Интернет тармоғи орқали тадбиркорлик субъектларини 
давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган тизими-
ни жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан 
ўтказишда «Ягона дарча» тизимини янада такомиллаштириш 
орқали Ўзбекистон бизнесни рўйхатга олиш йўналиши бўйи-
ча 22 поғонага юқорилаб, 42-ўринни банд этди. Ўзбекистон-
да тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш 
6,5 кунни, Европа ва Марказий Осиё да бу кўрсаткич ўртача 
10 кунни, бошқа ривожланган мам лакатларда 8,3 кунни таш-
кил этади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish