19.2. Низо жараёнининг асосий ва ижтимоий-иқтисодий
босқичлари.
Низонинг келиб чиқиши ва тўқнашишининг содир
бўлиши бир бутун жараён бўлиб, бу жараён қуйидаги
босқичларни ўз ичига олади.
Низонинг келиб чиқиш ва тўқнашиш жараёни модели.
Бу жараённинг биринчи босқичида низо чиқиши учун ва-
зият туғилади, яъни томонлар манфаатларининг қарама-
қаршилиги объектив равишда намоён бўлади. Аммо
очиқдан-очиқ тўқнашув содир бўлмайди. Бундай ҳолат ҳар
иккала томон ташаббуси билан ёки «меросдан» қолган ни-
зонинг таъсири остида вужудга келиши мумкин.
Низоли вазиятнинг объектив равишда вужудга келишига
бевосита қарама-қарши турувчи томонларнинг ўзлари ёки
уларнинг мухолифлари сабабчи бўлиши мумкин. Улар тур-
лича даража (ранг)га эга бўлган томонлардир. Масалан:
1-даражали мухолифлар – бу шахслар;
2-даражали мухолифлар – бу гуруҳлар;
3-даражали мухолифлар – бу ташкилотлар;
4-даражали мухолифлар – бу диалог чоғида ўз-ўзидан
қарор қабул қилувчи шахслар. Низонинг ривожланишида ва
содир бўлишида уларнинг таъсири деярли бўлмайди.
Низоли вазиятнинг бошқа бир унсури – бу айни шу ва-
зиятни келтириб чиқарувчи объект. Кўпинча шу объектни
«бўлиша олмаслик» ёки уни «бўлишдаги» адолатсизлик са-
бабли, низоли вазият вужудга келади. Натижада зиддият-
га борувчи томонлар ўзларининг манфаатлари йўлида ҳал
қилувчи мавқени эгаллашга уринадилар.
420
Низоли вазиятнинг ташқи унсурлари ҳам мавжуд. Булар
қуйидагилардир:
1) ҳаддан ташқари ҳиссиётга берилиш;
2) фикрини аниқ изҳор эта олмаслик;
3) бир-бирини тушунишни хоҳламаслик;
4) асосга эга бўлмаган ношукурлик ва ҳоказо.
Низо сабаблари (2-босқич) ва унинг кенгайиш эҳтимоли
(3-босқич)ни ўз вақтида сезиш, (4-босқич) низонинг юза-
га чиқмасликка олиб келади. Агар жараёнга эътиборсизлик
билан қараладиган бўлса, у ҳолда низонинг келиб чиқиши
табиий (5-босқич). Энди уни бошқариш (6-босқич) зарури-
яти туғилади. Бошқариш самарадорлигига қараб, низонинг
оқибатлари функционал ва дисфункционал кўринишларда
бўлиши мумкин (7-босқич). Низонинг еттита функционал
оқибати маълум. Бу оқибатлар низони бошқаришнинг ижо-
бий самара берганлигини ифодалайди. Масалан, биринчи
оқибат:
• низони ҳал қилишда ҳар иккала томон учун маъқул
қарор қабул килинишида намоён бўлади. Қарама-қарши
томонлар низо ечимига тенг манфаат нуқтаи назари-
дан ёндашилганидан мамнун бўладилар. Бундай оқибат
ўз навбатида низо ечими бўйича қабул қилинадиган қарор
тўсиқларини, яъни қарама-қарши томонларнинг бир-бири-
га бўлган:
- адоватни;
- хусуматни;
- душманликни;
- адолатсизлик каби ғаразли тўцикларни юмшатишга
ёки бутунлай йўқотишга имкон беради.
Функционал оқибатнинг бошқа кўринишида қарама-
қарши томонларнинг кўпроқ ҳамкорлик қилишга, ҳаттоки
келгусида ҳам ўртада низо чиқармасликка бўлган мойил-
ликлари намоён бўлади. Функционал оқибат қарама-қарши
томонларнинг ўзаро сир сақлашлари, гўё «айтиладиган
фикр улар манфаатларига зид келади», деган гумон билан
атайин айтилмай қолган фикрларда ҳам ўз аксини топиши
мумкин. Аслини олганда, бундай оқибат ҳам қарор қабул
қилиш сифатини оширишга ундайди, чунки бундай ҳолат
421
қарши томоннинг юзага келиши мумкин бўлган низо са-
баблари ва объектларини янада чуқурроқ таҳлил қилишга,
унга «ташхис» қўйишга ундайди.
Функционал оқибат очиқдан-очиқ кўринишдаги норози-
ликларда намоён бўлиши мумкин. Улар турли нуқтаи на-
зарлар моҳиятини очишда, қўшимча ахборотларни олишда,
муқобил ечимларни топишда томонлар учун имкон беради.
Агар низоларни бошқаришнинг самарали йўллари то-
пилмаса, у ҳолда мақсадга эришишга халақит берувчи
қуйидаги кўринишдаги дисфункционал оқибатлар юзага
келиши мумкин, яъни:
1) қониқмаганлик, мамнун бўлмаслик, норозилик;
2) ёмон руҳий ҳолат;
3) қўнимсизликнинг ошиши;
4) меҳнат унумдорлигининг пасайиши;
5) келажакда ҳамкорликнинг сусайиши;
6) ўзининг гуруҳига кўпроқ садоқат ва бошқа гуруҳлар
билан рақобатни сусайтириш;
7) қарши томонни фақат «душман» деб гумонсираш,
ўзининг мақсади ижобий, қарши томоннинг мақсадини эса
фақат салбий деб ўйлаш;
8) ҳамкорликка чек қўйиш ва қарама-қарши томонлар
билан низога чиқиш;
9) ўзаро муносабат ва ҳамкорликни сусайтириб, адо-
ватни, хусуматни кучайтириш;
10) урғуни ўзгартириш: диққат-эътиборни кўпроқ реал
муаммони ечишга эмас, балки низо жараёнида «ғолиб»
чиқишга қаратиш.
Бу оқибатлар фақат салбий томонга ишлайди ва низо
етилмаган бўлса – етилтиришга, тўхтаб турган бўлса –
қўзғатишга, жиддий бўлмаса – жиддийлаштиришга, тўқ-
нашиш эҳтимоли бўлиб турган бўлса, амалга ошишига хиз-
мат қилади; қисқаси, адоват тегирмонига сув қуяди.
422
Do'stlaringiz bilan baham: |