ИС=Ф/ИХ · 100
Инвестиция харажатларини фойда билан солиштириш
жараёни доимий равишда инвестициялашни амалга ошгун-
га қадар (инвестицион лойиҳанинг бизнес-режасини ишлаб
чиқариш даврида), инвестициялаш даврида (объект қурилиши
даврида) ва инвестициялашдан кейин (янги объектдан фойда-
ланиш даврида) давом этади.
Самара ёки даромад келтирадиган инвестициялар
қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
- пул маблағлари, банклардаги мақсадли жамғармалар,
пайлар, акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар;
- ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган мулклар (бинолар, ин-
шоотлар, асбоб-ускуналар ҳамда бошқа моддий бойликлар);
355
- муаллифлик ҳуқуқи, ноу-хаулардан ташкил топган мулк-
дорлик ҳуқуқлари ва бошқа интеллектуал бойликлар;
- ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари
ҳамда мулкчилик ҳуқуқлари;
- бошқа бойликлар.
Инвестицияларнинг қайд этилган турлари ва шакллари
асосида тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа давлат то-
монидан тақиқланмаган фаолиятларни барча инвесторлар
томонидан амалий равишда йўлга қўйиш, маблағлар сарф-
лаш ва уларни амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирларининг
йиғиндиси инвестиция фаолиятини англатади.
Бозор иқтисодиётида инвестиция фаолиятини фуқаролар,
юридик шахслар (корхоналар, фирмалар, акционер жамиятла-
ри ва бошқа типдаги мулк эгалари) ва давлат юритади.
Инвестиция фаолиятини йўлга қўйишда ҳар бир мулк эга-
си, биринчи навбатда, ўз манфаатини кўзлаб ягона мақсадга,
яъни фойда олиш ва самарага эришишни режалаштиради.
Инвестиция фаолиятини ташкил этишда ҳар бир мулк эга-
си ишбилармонлик, тадбиркорлик моҳиятини чуқур англа-
ган ҳолда иш юритиши лозим. Инвестиция фаолияти билан
шуғулланувчи мулк эгаси тез ўзгарувчан бозор иқтисодиёти
ва унинг кўпқиррали муносабатларини ҳар томонлама анг-
лай билиши лозим. Инвестиция фаолиятини юритишда
иқтисодий ахборотга танланган соҳага ва мамлакат миқёсида
маркетинг билимларига эга бўлиш алоҳида аҳамиятга эга.
Чунки барқарорлашмаган иқтисодиётда инвестор пул муо-
маласи, молия-кредит ва банклар, солиқ сиёсати моҳиятини
чуқур билмай туриб, инвестиция фаолиятини ташкил эти-
ши таваккалчилик билан боғлиқ бўлиб, қисқа давр ичида
инқирозга учраши мумкин.
Бозор муносабатлари ривожланган етук жамиятда инвес-
тиция фаолияти қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
- фуқаролар, нодавлат ташкилотлар, хўжалик ассоциация-
лари, жамоа ва ўртоқлик хўжаликлари муассасалари томони-
дан;
- давлат маъмурий ва бошқарув бўлинмалари, ташкилотла-
ри ҳамда давлат корхоналари ва муассасалари томонидан;
356
- чет эл фуқаролари, хусусий фирмалар, ассоциациялар,
компаниялар ва ҳуқуқий шахслар ҳамда бошқа давлатлар то-
монидан;
- қўшма корхона кўринишида маҳаллий ва чет эл фуқа-
ролари, ҳуқуқий шахслар ва давлатлар билан ҳамкорликда.
Мулкчиликнинг турли шакллари ривожланиши, тад-
биркорлик ва ишбилармонликнинг йўлга қўйилиши, жаҳон
иқтисодий алоқаларининг тараққий этиши, қўшма корхона-
ларнинг иқтисодиётни барқарорлаштиришда ролининг ор-
тиши инвестиция фаолиятини тўла ташкил этиш учун зарур
бўлган имкониятларни яратади.
Мулкчиликнинг турли шакллари вужудга келиши, ўз нав-
батида, тадбиркорликнинг ривожланиши, чет эл капитали-
нинг кириб келиши инвестиция фаолиятини ташкил этиш йў-
налишларини ҳам аниқлаб беради.
Инвестиция фаолияти тўрт асосий йўналишларда бир-би-
рига боғлиқ бўлмаган ҳолда, турли хил мулкдорлар томони-
дан олиб борилади. Инвестиция фаолиятини ташкил этиш-
нинг бу йўналишлари ўз навбатида бир неча тип ва шаклларда
амалиётга татбиқ этилади.
Бозор шароитида инвестиция фаолиятини кенгайти-
риш ва ривожлантириш жисмоний, ҳуқуқий шахсларни
ва давлатни, фойда олиш мақсадида тадбиркорлик, иш-
билармонлик ва бошқа фаолиятларни қайтадан тиклашга
қаратилган. Бу борадаги асосий мақсад инвестиция фаолия-
тини ташкил этиб иқтисодиётни инқироздан олиб чиқиш, уни
барқарорлаштириш, дунё бозорига кириб бориш, жаҳон хўжа-
лик алоқаларини мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш даражасини
яхшилашдир.
Бозор иқтисодиётида инвестиция фаолиятини молия-
лаштириш инвесторлар томонидан молиявий ресурслар-
ни жалб қилиш йўли билаи кредитлар эвазига, муомала-
га, қонунчиликда белгиланган ҳолда, қимматли қоғозлар ва
заёмлар чиқариш ҳисобига олиб борилади. Давлат мулкини
хусусийлаштириш туфайли мамлакат миқёсидаги манбалар-
ни таркибида маблағларни камайиб бориши кузатилмоқда.
Аксинча, турли мулк эгаларининг маблағлари, янгидан таш-
кил этилаётган фондларни улуши, чет эл инвестициялари
миқдори ортиб боради. Албатта, бу борада ҳар бир мамлакат-
357
нинг инвестиция сиёсати ҳал қилувчи роль ўйнайди. Инвести-
ция манбаларини ташкил этишда мамлакат иқтисодиётининг
барқарорлиги, миллий валюта бирлигининг конвертрла-
ниши, ташқи иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши,
аҳоли эҳтиёжини ишлаб чиқариш ҳисобига қондирилиши ва
бошқалар муҳим аҳамиятга эга.
Бозор муносабатларини ривожлантириш давлат томо-
нидан олиб бориладиган ички молия сиёсатига чамбар-
час боғлиқдир. Молиявий ресурсларни тақсимлаш ва қайта
тақсимлаш ҳамда у ёки бу йўналишда сарфлаш ва жамғариш
мамлакатда қабул қилинган ва амалиётда фаолият кўрса-
таётган тақсимот тизимига боғлиқдир. Қонунчиликнинг ри-
вожланиши, адолатли қонунлар қабул қилиниши ва уларни
ҳаётга татбиқ этилиши бозор муносабатларини ривожлан-
тиришга, тадбиркорлик, ишбилармонликни кенг кўламда
тарқалишига қаратилса инвестиция манбалари таркибида
давлат маблағлари камайиши ҳисобига бошқа мулкдорлар
маблағлари ўсиб боради. Ишлаб чиқариш муносабатларини
тўғри йўлга қўйиш ва давлатнинг самарали молия сиёсатини
юритиш алоҳида аҳамиятга эгадир. Хорижий капиталнинг ки-
риб келиш даражаси устун даражада мамлакат олиб бораётган
молия сиёсатига боғлиқдир.
Ўтиш иқтисодиётида инвестиция манбаларини мулкчилик
шаклларидан қатъи назар қуйидаги гуруҳларга ажратиш мум-
кин:
- инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари (фойда, амор-
тизация ажратмалари, пул жамғармалари, фуқаролар, ҳуқуқий
шахсларнинг жамғармалари ва бошқа манбалар);
- инвесторларнинг қарзга олган молиявий маблағлари
(заём облигациялари, банк кредитлари ва бюджет ажратмала-
ри);
- инвесторларнинг жалб қилган молиявий маблағлари
(акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотишдан туш-
ган маблағлар, фуқаро ва ҳуқуқий шахсларнинг пайлари ва
турли хил бадаллар, турли мақсаддаги нодавлат фондлар
маблағлари);
- давлат бюджетининг инвестиция ажратмалари.
358
Бозор муносабатлари шаклланган шароитда инвестиция
фаолиятини молиялаштириш манбалари таркибини қуйидаги
чизмада кўриш мумкин.
Инвестиция жараёни – пул таклиф қилувчилар (вақтинча
бўш маблағларга эга бўлганлар)ни пул талаб қилаётганлар
(уларга эҳтиёж сезаётганлар) билан учраштириш механизми-
дир. Иккала томон одатда молиявий институтларда ёки моли-
явий бозорда учрашадилар. Айрим вақтда, хусусан, мулкий
қийматлар (масалан, кўчмас мулк) билан битим имзоланган-
да сотувчи ва харидорлар бевосита муомалага киришадилар.
Молиявий институтлар, масалан, банклар ва ссуда омонат ас-
социациялари одатда омонатларни қабул қиладилар ва кейин
пулни кредитга берадилар ёки бошқа пул билан маблағларни
инвестициялайдилар.
Молиявий бозорлар – молиявий ресурсларни таклиф
қилувчиларни ва уларга эҳтиёж сезаётганлар одатда фонд
биржаларига ўхшаш воситачилар ёрдамида битим тузиш учун
бирлаштириш механизмидир. Акциялар бозори, облигация-
лар бозори, аукционлар бозори каби молиявий бозорларнинг
қатор турлари бор. Уларнинг умумий хусусияти молиявий во-
сита баҳосини, турли ҳолатларда талаб ва таклифнинг муво-
занат нуқтасини топишдадир. Даромадлилик, таваккалчилик,
инфляциялар, дунёдаги турли вазиятлар ҳақида янги ахборот-
лар эълон қилиниши туфайли талаб ва таклиф нисбатининг
ўзгариши янги мувозанатни ёки янги бозор баҳоси ўрнатили-
шига олиб келади.
Пул ресурсларини таклиф қилаётган шахслар унга эҳтиёж
сезаётганларга молиявий институтлар, молиявий бозорлар
орқали ёки тўғридан-тўғри бериши мумкин. Молиявий инсти-
Do'stlaringiz bilan baham: |