Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Бизнес жараёнларини қўллаб-қувватлаш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

14.3. Бизнес жараёнларини қўллаб-қувватлаш 
зарурлиги.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш ва хусусийлаштиришдан кейинги даврда корхо-
налар бир маромда ишлашини таъминлаш чоралари кўзда 
тутилган. Бунинг учун давлат:
- махсус инвестиция фондлари ва банклар тузади;
- хусусийлаштиришдан олинган маблағларга хусусий-
лаштирилган корхоналарни ривожлантириш дастурларини 
қўллаб-қувватлашда фойдаланилади;
- давлатга тегишли акцияларга олинган дивидендларни 
корхоналарнинг техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва 
асосий фондларни янгилашга йўналтирилади;
- божхона тўловлари ва солиқларнинг айрим турларини 
пасайтириш ёки имтиёзлар бериш;
- тадбиркорликнинг ҳуқуқий муҳофазаланишини кафо-
лат-лайди.
Давлат тадбиркорлар учун шарт-шароитлар яратишда ҳал 
қилувчи рол ўйнайди. Бугунги бозор иқтисодиёти шарои-
тида тадбиркорликни ривожлантириш учун хизмат қилувчи 
шарт-шароитлар яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 
октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожлани-
шини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя 
қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан ях-
шилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фар-
мони билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 
жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя 
қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий ме-
ханизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ри-
вожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни барта-


299
раф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик 
муҳитини яхшилаш қайд этилди
24
. Бу вазифани ҳал этиш 
учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизими яратилди.
Ривожланган мамлакатларда 70-йилларнинг ўрталаридан 
бошлаб иқтисодий танглик даврида иқтисодий ўсишнинг 
янги модели шакллана бошлади. Уни инновацион ёки ахбо-
рот-индустриал модел сифатида таърифлаш мумкин. Кўп-
чилик фирмалар учун ўрганиш бўлган ишлаб чиқариш ва 
маркетинг инфратузилмаси сифат жиҳатидан янги техноло-
гиялар, талаб ва таклиф конъюнктураси билан алмашадики, 
бу хўжалик юритиш субъектлари ўртасидаги ўзаро муноса-
батларда ўзгаришга олиб келди. Иқтисодий ўсиш самара-
дорлигини оширишда янги босқич бошланди. Тадбиркорлик 
фаолият тури сифатида сифатида ўзини-ўзи тартибга солиб 
турувчи тизим хусусиятларини эгаллайди. 
Бу жараён қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади:
Бозор иқтисодиёти амал қилган барча мамлакатларда ўз 
хусусий ишини йўлга қўйишга кўлам жиҳатидан мислсиз 
интилиш юзага келди.
Тадбиркор жамиятнинг ижтимоий таркибида муҳим ўрин 
эгаллаб, барча даражаларда турли хил чекловларни бекор 
қилиш натижасида тадбиркорларнинг хўжалик эркинлиги да-
ражаси кескин ошди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш учун 
сифат жиҳатидан янгиланиб, фуқаролар ва ташкилотларнинг 
бизнес соҳасидаги ахборотларни олиши яхшиланди.
Ўзбекистонда хусусийлаштиришдан олинган барча маб-
лағлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, тадбиркорлик ва 
бозор талабларини ривожлантиришга йўналтирилмоқда. 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish