Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Муомалага чиқарилган пластик карталари сони, (минг



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Муомалага чиқарилган пластик карталари сони, (минг 
дона)
16
:
2010 йил – 7909
2011 йил – 8277
2012 йил – 9240
2013 йил – 11068
2014 йил – 13449
2015 йил – 16317
Шунингдек, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объ-
ектларида ўрнатилган тўлов терминаллари сони 183 минг 
донадан ошди ҳамда жойларда тўловларни узлуксиз қабул 
қилишни таъминлаш мақсадида ўрнатилган инфокиоск ва 
банкоматлар сони 2345 тага етди.
Тўлов терминаллари сони, (минг дона)
17
:
2010 йил – 85741
2011 йил – 99688
2012 йил – 112712
2013 йил – 129679
2014 йил – 159000
2015 йил – 183000
Банк пластик карталари муомаласини кенгайтириш ва та-
комиллаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар 
натижасида сўнгги 5 йил давомида муомалага чиқарилган 
банк пластик карталари сони 2 баробардан зиёдга ошди ва 
2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, уларнинг умумий сони 16,3 
миллион донадан ортиқни ташкил этган.
16
www.cbu.uz – Марказий банкнинг расмий веб-сайти маълумотлари.
17
www.cbu.uz – Марказий банкнинг расмий веб-сайти маълумотлари.


274
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тў-
ловлар ҳажми, (миллиард сўмда)
18
:
2010 йил – 5700
2011 йил – 10315
2012 йил – 11558
2013 йил – 16307,5
2014 йил – 22759
2015 йил – 31324
2015 йил давомида пластик карталар орқали амалга оши-
рилган тўловлар ҳажми ҳам йилдан-йилга ошиб 31,3 трил-
лион сўмни ташкил этган, бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 
37,6 фоизга ошган.
Банк тизимидаги замонавий масофали банк хизматла-
рининг такомиллашиб бориши ва пластик карталар билан 
хизмат кўрсатиш ҳажмининг йилдан-йилга ошиб бориши, ўз 
навбатида, аҳолига кўрсатилаётган молия-банк хизматлари-
нинг сифатини таъминламоқда.
Бугунги кунда молиявий хизматлар таркибида, бевосита 
банк хизматлари улуши 90 фоизга етиб, бу – аҳоли ҳамда 
тадбиркорлик субъектларига замонавий банк хизматлари 
кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш борасида кўри-
лаётган мақсадли чора-тадбирлар самарасидир. Тижорат 
банклари ликвидлилигини таъминлаш, тўлов қобилиятини 
мустаҳкамлаш ва банкларга бўлган ишончни янада оши-
ришда банкларнинг капиталлашув даражаси ва ресурс ба-
засини ошириб бориш долзарб ҳисобланади. Мамлакатими-
зда банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида 
изчил иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Исло-
ҳотлар орасида банк капиталини оширишга қаратилган чо-
ра-тадбирлар эътиборга лойиқдир. Бу борада, республика-
миз банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш 
бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президен-
тининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон Қарори билан 
тасдиқланган «2011-2015 йилларда республика молия-банк 
тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш 
ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш-
нинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбир-
лар Дастури»да ва 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкла-
18
www.cbu.uz – Марказий банкнинг расмий веб-сайти маълумотлари.


275
рининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва улар-
нинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ПҚ-2344-сон Қарорида белгилаб берилган 
устувор вазифалар ижросига қаратилди.
Бунда асосий эътибор:
- тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назо-
рат қилиш тизимини халқаро андоза ва меъёрлар, жумладан, 
банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари 
(Базель III) асосида такомиллаштириш;
- банкларнинг капиталлашув даражаси ва ликвидлигини 
янада ошириш, депозит базасини кенгайтириш ва диверси-
фикациялаш, активлар, жумладан, кредит портфели сифа-
тини янада яхшилаш орқали банк тизимининг молиявий 
барқарорлигини мустаҳкамлаш;
- банкларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли-
ни янада кучайтириш, уларнинг инвестицион жараёнлардаги 
иштирокини кенгайтириб бориш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини 
молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни янада фаоллаш-
тириш;
- кўрсатилаётган банк хизматлари турларини кўпайтириш 
ва сифатини янада яхшилаш, хусусан, банк инфратузилмаси-
ни ривожлантириш, айниқса, қишлоқ жойларда ахборот-ком-
муникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда масофа-
дан туриб банк хизматларини кўрсатиш кўламларини янада 
кенгайтириш;
- мамлакатимиз тижорат банклари томонидан етакчи 
халқаро рейтинг агентликлари юқори рейтинг баҳоларининг 
олиниши ҳамда мунтазам равишда янгилаб борилишига эри-
шиш;
- молия-банк тизими фаолиятининг қонунчилик базасини 
халқаро андоза ва тамойиллар асосида янада такомиллашти-
риш бўйича ишлар давом эттирилди.
2015 йилда банк тизимида амалга оширилган изчил ва аниқ 
мақсадли чора-тадбирлар натижасида юқорида санаб ўтилган 
барча йўналишларда ижобий натижаларга эришилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 
йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон Қарори билан тасдиқланган 
2011-2015 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш ва ри-


276
вожлантириш дастурининг якунловчи йилида мазкур дастур-
да белгиланган банк тизими фаолиятининг барча йўналиш-
лари бўйича ўсиш суръатлари прогноз кўрсаткичларининг 
бажарилиши таъминланди.
Бунда банк тизими фаолиятининг асосий кўрсаткич-
лари халқаро мезонларга мувофиқ «Юқори даражада»ги 
баҳоларга мос келмоқда.
Банк тизими фаолиятининг кўрсаткичлари нафақат 
халқаро умумқабул қилинган меъёрларга жавоб беради, 
балки айрим йўналишлар бўйича ундан ҳам юқори дара-
жаларга эришди. Жумладан, 2015 йил якуни бўйича банк 
тизими капиталининг етарлилик даражаси қарийб 23,6 фо-
изни, шунингдек, ликвидлик даражаси 64,5 фоизни ташкил 
этди. капитал етарлилик кўрсаткичи умумий қабул қилинган 
халқаро стандартлардан 3 марта, банк ликвидлиги эса 2 мар-
та кўпдир. Хусусан, тижорат банкларининг капиталлашув 
даражасини ошириш бўйича амалга оширилган мақсадли 
чора-тадбирлар натижасида банк тизимининг умумий капи-
тали сўнгги 5 йил давомида 2,4 марта ўсди.
2015 йилнинг ўзида ушбу кўрсаткич 23,3 фоизга ошиб, 
2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, 7,8 триллион сўмни таш-
кил қилган бўлса, 2017 йил 1 январь ҳолатига 9 трлн. 353 
млрд. сўм бўлди.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish