Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги


Ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш учун асослар



Download 0,75 Mb.
bet40/87
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#113162
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87
Bog'liq
Tadbirkorlik 2

Ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш учун асослар


Қонуннинг 20-моддасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш учун асослар аниқ белгиланган. Қуйидагилар бундай асослар сифатида тан олинади: 1) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги; 2) тадбиркорлик субъектининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги; 3) тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги:


Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш учун алоҳида асос сифатида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларга мувофиқ ўтказилиши шарт бўлган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги белгиланган.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйил-
майди. Давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этишнинг қўшимча асосларини белгилаш ҳуқуқига эга эмас.



      1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этиш



Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш учун биринчи асос сифатида Қонуннинг 20-моддасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бери- лиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этиш деб белгилайди. Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли ваколатли органга қуйидагиларни тақдим этади:

        1. юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; жисмоний шахс бўлган тадбиркор- лик субъекти учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, тадбиркорлик субъекти бажармоқчи ёки амалга оширмоқчи бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият кўрсатилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги ариза;

        2. юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси; жисмо- ний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси; 3)рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом- ларда белгиланган бошқа ҳужжатлар. Рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар сифатида фақат тадбиркорлик субъектининг ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини тасдиқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган, шунингдек мавжуд бўлмаслиги ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш чоғида тадбир- корлик субъектларининг ҳуқуқлари ва Қонуний манфаатларига, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳужжатлар белгиланиши мумкин.

Мазкур қўлланманинг 8-бобида ҳужжатларнинг ушбу рўйхати батафсил изоҳланган.



      1. Тадбиркорлик субъектининг рухсат беришга доир талаблар ва шарт- ларга мувофиқ эмаслиги

Тадбиркорлик субъектининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад


этиш учун кейинги асос саналади. Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат беришга доир талаблар ва шартлар бўлиши керак. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мисол тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин: 1) тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонун ҳужжатларига мажбурий тартибда риоя қилиш; 2) жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга хабар қилиш; 3) тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатларига, шунингдек экологик, санитар-гигиеник ва бошқа норма ва қоидаларига мажбурий тартибда риоя қилиш; 4) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда кўрсатилган доирада ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш;
Юқорида келтирилган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар рўйхати мазкур қўлланманинг 7-бобида батафсил муҳокама этилган. Бу ерда ушбу рухсат беришга доир талаблар ва шартлардан ҳар қандай бирига мувофиқ эмаслиги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этилишига олиб келишини таъкидлаш етарли бўлади.



      1. Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги



Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш учун кейинги асос саналади. Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўр- сатилган маълумотларнинг мавжудлиги факти ваколатли орган томонидан тегишли чораларни кўриш йўли билан аниқланади.



      1. Ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса

Қонуннинг 20-моддаси шунингдек рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш учун асос сифатида ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлигини белгилаш имкониятини белгилайди.


Мазкур низомларда агар тадбиркорлик субъекти томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, рухсат бериш тартиб-таомили доирасида ваколатли орган ёки жалб қилинган учинчи шахс томонидан ўтказиладиган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишларнинг ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг тугал рўйхати бўлиши лозим.
Мазкур қўлланманинг 7-бобида бу ҳақида батафсил изоҳланган.



    1. Download 0,75 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish