5. Маҳаллий бошқарув ҳамда ўз-ўзини бошқарув органлари
Асосий қонунда маҳаллий бошқарув ва ўз-ўзини бошқариш органи
тўғрисида тегишли кўрсатмалар бериб ўтилмаган. Уада таъкидлашича,
жамоатларга маҳаллий ҳамкорликдаги масъулиятига юкланган барча
вазифаларни қонун доирасида тартибга солиш ҳуқуқи кафолатланган.
Жамоат бирлашмалари ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Округларда ва жамоатда вакиллик органлари умумий, тўғридан-тўғри
яширинча, эркин ва тенг овоз бериш йўллари билан ташкил этилиши керак.
30
Шуни айтиш керакки, округ ва жамоада сайланиш ва сайлаш ҳуқуқига
Европа Ҳамжамиятига кирувчи давлатлардан бирининг фуқароси бўлган
шахслар эгалар
1
.
Ҳар бир ер маҳаллий бошқарув ва ўз-ўзини бошқариш органлари
тузилиши ва ваколатларининг ўзи мустақил ҳолда белгилайди: умумий
ҳолларда –ерли конституцияларда, янада аниқроғи-махсус қонунларда
Маҳаллий бошқарув ва ўз-ўзини бошқариш тизими ерларнинг маъмурий-
ҳудудий бўлинишга кўра тузилади. Кўпчилик ерлар ГФРда (Боварияда,
Биден-Вюртемберг, Гессен, Қуйи Саксония, Рейнланд-Пфальц, Саксония,
Шимолий Рейн Вестфалия) маъмурий муносабатда округ, уезд ва жамоага
бўлинади; янги ерларнинг катта қисми (Бранденбург –Мекленбург- Юқори
Померания, Саксония- Анхальт, Тюрингия), ҳамда Иккиьа катта бўлмаган
ғарбий ерлар (Саар, Шлезвия-Гольштейн)- фақат уцезд ва жамоаларга
бўлинади. Йирик шаҳарлар уездларга тенглаштирилади.
Шаҳар- ерлар Берлин, Бремен ва Ганбург маъмурий тузилиш бўйича
ўзига хос хусусиятларга эга. Берлин маъмурий муносабатлард районларга
бўлинади, яъни улар ўз-ўзини бошқариш тузилмалари бўлиб ҳисобланади,
аммо улар жамоалар ҳуқуқига: шахсий устав қабул қилиш ҳуқуқига эга
эмаслар ва молиявий жиҳатдан ҳам мустақил эмаслар.
Бремен 2 жамоадан (Бремен ва Бременхофен) иборат бўлиб, бир
вақтнинг ўзида ер ҳамда жамоат бирлашмаси ҳисобланади. Гамбург – бир
вақтнинг ўзида ҳам ер ва жамоа бўлиб, шаҳар районларга бўлинади.
Маҳаллий бошқарув тизими округларда ташкил топади. У ернинг
ҳукумат муассасалари томонидан шаклланади, уларнинг кўрсатмалари
бўйича фаолият кўрсатади ва бутун фаолиятида уларга бўйсунади.
Округда бошқарув органи бўлиб ҳукумат президенти гавдаланади. У
ҳукумат ёки премьер-министр томонидан тайинланади ва ернинг ички
ишлари бўйича вазирига бўйсунади. Ҳукумат Президенти қошида ҳукумат
1
Государственное право Германий.-М.: ИГП РАН, 1994. – 225 с.
31
президиуми ташкил этилиб, у бошқарувнинг коллегиал органи эмас, балки
ҳукумат президент аппарати бўлиб ҳисобланган, яъни у алоҳида маъмурий
масалалар бўйича иш олиб борувчи амалдорлар гуруҳи ҳисобланади.
Ҳукумат президентга уездлардаги маҳаллий маъмурият раҳбарлари –
ландрати, ёки уезд директорлари бўйсунадилар. Ушбу мансабдор шахслар
уларнинг қошида тузиладиган уюшма ва дирекциялар билан бирга уезд
билан тенг миқёсда давлат мамуриятининг бир қисми сифатида намоён
бўладилар. Улар билан бутун фаолиятида уларга бўйсунади.
Округда бошқарув органи бўлиб ҳукумат президенти гавдаланади. У
ҳукумат ёки премьер-министр томонидан тайинланади ва ернинг ички
ишлари бўйича вазирига бўйсунади. Ҳукумат президенти қошида ҳукумат
президиуми ташкил этилиб, у бошқарувнинг коллегиал органи эмас, балки
ҳукумат президенти аппарати бўлиб ҳисобланади, яъни у алоҳида
маъмурий масалалар бўйича иш олиб борувчи амалдорлар гуруҳи
ҳисобланади.
Ҳукумат президентга уездлардаги маҳаллий маъмурият раҳбарлари-
ландрати, ёки уезд директорлари бўйсунадилар. Ушбу мансабдор шахслар
уларнинг қошида тузиладиган уюшма ва дирекциялар билан бирга уезд
билан тенг миқёсда давлат маъмуриятининг бир қисми сифатида намоён
бўладилар. Улар билан параллел равишда уездларда маҳаллий ўзини-ўзи
бошқариш органлари мавжуд
1
.
Уерларда органлар ташкил этилиб ушбу органларни шакллантириш
тартиби ва ваколатларини белгилаш ҳар бир ерда ташкил қилинадиган
уездларнинг ҳолатидан келиб чиқади.
Жамоалар тўғрисида гапирганда эса, ГФР қонунчилигига биноан, жамоа
маҳаллий ишларда ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлган оммавий
ҳуқуқнинг корпорацияси ҳисобланади. Ўзини-ўзи бошқариш соҳаси ерли
қонунлар томонидан тартибга солинади ва асосан коммунал хўжаликка оид
1
Чиркин В.Е. Конституционное право зарубежных стран: Учебник 2-е изд., перераб. И доп.-М.: юристь,
2000. – 245б .
32
асосий масалаларни қамраб олади. Жамоалар фаолияти доирасига ерли
конституциялар қуйидаги масалаларни киритади: Жамоа корхоналари ва
жамоа мулкларини бошқариш; маҳаллий транспорт ва йўл қурилиши;
коммунал хизмат; маҳаллий полиция ва ёнғин муҳофазаси; маҳаллий
маданий муассасалар, ижтимоий муассасалар (қариялар уйлари); спорт
муассасалари (стадионлар, басейн).
Аммо айнан қайси масалаларни жамоалар мустақил ҳам қиладилар.
Конституцияда аниқ кўрсатилмаган.
Жамоа ҳокимияти ҳам ижро органлари сифатида, ҳали мустақил сиёсий
органлар сифатида белгиланган масалалар юзасидан мустақил бошқарувни
амалга оширадилар.
Коммунал ўзини-ўзи бошқаришдан мақсад-жамоада яшовчи аҳолининг
жамоат ишларини ҳал қилишда ошириш, қуйи даражада бўлса ҳам
демократияни амалиётга олиб киритиш.
Коммунал ўзини-ўзи бошқариш тузилиши ерли қонунлар кўринишида
қабул қилинадиган жамоалар ҳолати тўғрисидаги норма билан аниқланган.
Барча ерларга баҳо жамоа тузилиши унификацияси учун берилсада,
амалда ўзини-ўзи бошқариш жамоаларда билинарли пестрота шакллари
юзага келди. Шимолий Германияда нафақат вакиллик органлари, балки ижро
органлари (магистрант) ўзининг ваколатларини коллегиаллик асосда амалга
оширади. Магистрат раиси фахрий ваколатларидан ташқари биронта махсус
ваколатлардан фойдаланмайди. Жанубий Германияда эса бошқачароқ тизим
шаклланди. Бу ерда нафақат жамоа кенгашлари вакиллик органлари
сифатида сайланади, балки бургомистр ҳам ижро ҳокимиятининг танҳо
бошқарувчиси сифатида сайланади. Рейн вилоятида ижро ҳокимияти
бошлиғини (директор) жамоа сайлов кенгаши ёллайди ва унга маҳаллий
маъмурият раҳбариятини бошқариш вазифаларини топширади. Бу системада
жамоа ижро ҳокимияти раҳбари ёлланган бошқарувчи 9мененджер) бўлиб
ҳисобланади, у жамоа аҳолиси билан сиёсий ришталар орқали алоқадор
бўлмайди.
33
Do'stlaringiz bilan baham: |