Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми


“Метрополитен-Йўловчи” портали



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

Метрополитен-Йўловчи” портали
ишга тушиши эълон қилинди. У орқали барча 
йўловчилар метро фаолиятига оид таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкин бўлади
2
. Портал 
метрополитенда юзага келган камчиликларни қисқа муддатда аниқлаш ва бартараф қилиш имконини 
беради.
2016-2019 йиллар давомида Тошкент метрополитенидан фойдаланган йўловчилар сони 
мунтазам равишда ошиб бориб, 2019 йил 79,2 млн. кишини ташкил қилган. 2020 йилда эса, 
таъкидланганидек, карантин чекловлари сабабли йўловчилар сони қарийб 2 баробарга камайиб 
кетган (7-расм). 
7-расм. Тошкент метрополитенида ташилган йўловчилар сони, (млн киши). 
Манба:
Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф 
томонидан тузилган
Метрополитендан фойдаланаётган йўловчилар миқдори кескин ортаётгани, жумладан 2018 
йилдан 2019 йилга қадар қарийб 10,1 млн. кишига ортгани ижобий баҳолансада, бу ўз навбатида 
станцияларнинг юкланиши ортишига олиб келмоқда. 
2015 йилда "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси республика ҳудудида ва МДҲ 
давлатларига амалга оширувчи рейслар учун 
электрон чипталар
сотуви тизимини йўлга қўйди
3

2019 йилда эса ушбу тизим янгидан ишга туширилиб, сотиб олинган чиптани онлайн равишда 
қайтариш имконияти қўшилди ва чипталарининг сотувида шаффофлик оширилди
4
. Йўловчиларга 
чипта хариди ва қайтаришнинг электрон усулда йўлга қўйилиши, касса олдида навбат кутиш 
заруриятини йўқотди ва чипта сотувида шаффофликни таъминлади. 
 
Бунга қўшимча равишда, "Ўзбекистон темир йўллари" йўловчиларни электрон поезд 
чиптасини қоғоз кўринишда чиқариб олиш заруриятидан халос этиш устида ҳаракатлар амалга 
оширмоқда. Тошкент-Марказий темир йўл станциясида темир йўл ходимлари 
QR-код
ўқувчи 
қурилмаларни синовдан ўтказишни бошладилар
5
. Эндиликда ушбу йўналишларда йўловчи барча 
амалиётларни мобил қурилмалари орқали бажариб, тўғридан тўғри поезд хизматидан 
фойдаланишлари мумкин. 
Эндиликда темир йўл транспортини мониторинг қилиш ва бошқариш учун географик ахборот 
тизими 
GPS
жорий этилмоқда. "Афросиёб" тезюрар йўловчи электр поездлари замонавий 
GPS/GLONASS трекерлари билан жиҳозланган бўлиб, улар маълумотларни диспетчерлик 
1
https://kun.uz/ru/news/2021/08/27/na-stansiyax-tashkenskogo-metro-nachnut-rabotat-vse-sotovyye-kompanii 
2
https://www.spot.uz/ru/2021/08/26/metro/ 
3
 https://www.gazeta.uz/ru/2015/10/13/tickets/ 
4
 https://nuz.uz/obschestvo/42357-oformit-vozvrat-elektronnyh-zh-d-biletov-teper-mozhno-v-onlayn-rezhime.html 
5
 https://podrobno.uz/cat/tehnp/raspechatyvat-elektronnyy-bilet-na-poezd-ne-pridetsya-zheleznodorozhniki-nachali-
testirovanie-schity/ 


86 
серверларига юборишади
1
. Ушбу поездларда Интернет тизими мавжуд бўлиб, йўловчилар ўз мобил 
иловалари, планшет ёки ноут-букларида, нафақат республикамиз балки бутун дунёда юз бераётган 
янгиликларни, турли кўрсатувларни, мусиқий клип ва киноларни сафар давомида томоша қилиб 
бориш имкониятларига эга бўладилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг туристик 
обидалари ва ноёб табиат гўшалари тўғрисидаги маълумотлар билан танишишлари мумкин. 
Шунингдек, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан 2021 йил октябрь ойидан бошлаб "Rider 
mrz zone" – йўловчи томонидан маълумотларни киритиш вақтида автоматик тарзда ҳужжатларни 
тўлдириш имконияти жорий этилиши белгиланган. Ушбу имконият йўловчиларга паспорт 
маълумотларини ёзиб ортиқча вақт сарфламасликлари учун, электрон чипта харид қилаётган 
йўловчининг паспорт маълумотларини автоматик тарзда ўқиб, юклаб олиш имконияти яратилади
2

Темир йўллари орқали шаҳар атрофи ва шаҳарларо (республика ҳудудида) йўловчи ташишда 
ҳам худди шу тенденцияни кузатиш мумкин(8-расм). Мамлакат ҳудудида ташилган йўловчилар сони 
мунтазам ортиб борган ва 2019-йилга келиб умумий кўрсаткич 22,5 млн. кишини ташкил қилган. 
Аммо пандемия оқибатлари ушбу транспорт ташувлари миқдорига катта таъсир кўрсатиб, 2020-йилга 
келиб, 3,7 баробарга камайган(6 млн. киши).
 

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish