124
Арабистонида 118 м
3
ни ташкил қилади. Нефтга бой бу давлатлар сувга бўлган талабини денгиз
сувларини тозалаш ҳисобига қондирмоқда [5].
Тадқиқотчи Г. Дейли барқарор жамиятда сув, энергия ва хом ашёлар истеъмоли қуйидаги учта
шарт асосида амалга оширилишини айтиб ўтган:
1)
қайта тикланувчи ресурсларнинг истеъмоли суръати уларнинг
тикланиш суръатидан ошиб
кетмаслиги шарт;
2)
қайта тикланмайдиган ресурслар истеъмоли суръати уларнинг ўрнини босувчи
муқобилининг яратилиши суръатидан ўтиб кетмаслиги зарур;
3)
турли хил чиқиндиларни ташлаш интенсивлиги даражаси табиат томонидан уларнинг
ютилиши даражасидан ошиб кетмаслиги керак.
Тадқиқотчи Д.Х. Медоуз фикрларига кўра, барқарор жамият моддий ва миқдорий ўсиш билан
эмас, ривожланишнинг сифат жиҳатлари билан тавсифланади. Муаллиф ўз асарида қайта
тикланмайдиган ресурслардан фойдаланишни тўхтатиш кераклиги ва унинг ўрнига барқарор
жамиятда Ер сайёраси инъом қилаётган табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш ва келажак
авлодга кўпроқ ресурс турларини сақлаб қолиш зарурлигини айтиб ўтган[6].
Шунингдек, Барқарор ривожланиш концепциялари ва гипотезаларида ресурслардан оқилона ва
самарали фойдаланиш ғоялари мужассамлашган. Дунёнинг 193 давлати 2015 йилда БМТ доирасида
«Transforming our world: the 2030 Agenda for Sustainable Development» (Барқарор ривожланиш 2030
кун тартиби: Дунё трансформацияси) деб номланган келишувга эришган. Ушбу ҳужжат 2030 йилгача
барқарор ривожланишга эришишнинг 17 мақсадини ҳамда унинг таркибидаги 169 вазифани акс
этиради. Шундан 6-мақсад ҳамма учун сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув санитариясини
таъминлаш деб номланади. Шунингдек 15-мақсадда “Қуруқлик экотизимларини сақлаш ва қайта
тиклаш, улардан оқилона
фойдаланиш, ўрмонлар йўқолишига, биохилма-хиллик жараёнининг
йўқолишига ва ерларнинг деградациялашув жараёнига қарши кураш” деб номланади. Барча 17
мақсад бир-бирига узвий боғланган бўлиб, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб буларни амалга
ошириш учун ҳар бир давлатда аниқ услубиёт ва дастурлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.
Назарий жиҳатдан, барқарор ривожланишга эришишнинг 17 мақсади узвий боғланган бўлиб,
ҳар бири доирасида қабул қилинадиган ҳудудий чора-тадбирлар бир-бирига зид бўлмаслиги лозим.
Юқорида айтилганидек, барқарор ривожланишнинг асосий шартларидан бири минтақаларда
сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишдир. Назарий жиҳатдан минтақада сув
ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш тизимини миллий ва давлатлараро сув хўжалиги
тизимларига ажратиш мумкин. Табиийки, сувдан фойдаланиш ўзаро боғлиқ бўлган икки тизимнинг
ички ва ташқи омиллари таъсирлари доирасида бўлади. Ички омилларга минтақаларда сувдан
фойдаланишнинг барча ижтимоий-иқтисодий тизимларидаги самарасиз
фойдаланиш ва тизимнинг
рақобатбардошлик талабларига жавоб бермайдиган даражада эскириши каби ҳолатларни, ҳамда
техноген ва антропоген таъсирларни киритиш мумкин. Ташқи омилларга, асосан, трансчегаравий
дарёлар оқим режими ва ундаги йирик сув омборларининг гидрологик режимининг ўзгариши билан
боғлиқ таъсирлар, ҳамда сувдан ўзаро ҳамкорликда фойдаланишда келиб чиқадиган сув тақсимоти
муаммолари каби омилларни киритиш мумкин. Сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш назарий ва
услубий механизмлари мана шу омилларни баҳолаш ва унинг таъсирларини камайтириш орқали
барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистонда сувдан самарали фойдаланиш бўйича жуда кўп тадқиқотлар асосан қишлоқ
хўжалиги билан боғланган шаклда амалга оширилган. Жумладан, Ў.П.Умурзоқов, А.С.Султонов,
Ж.Х.Рашидов ва бошқа тадқиқотчи олимлар сувдан самарали фойдаланиш тушунчасига қуйидагича
таъриф берган: самарали ишлаш дегани моҳиятига кўра, мўлжалланган (режалаштирилган) фойдани
олиш, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишларни камайтириш, ишлаб чиқариш қувватлари ва
ишчи кучидан яхшироқ фойдаланиш, меҳнат
самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотнинг сифатини яхшилашни англатади.
Шунингдек, улар “самара”, “самарадорлик”, “ижтимоий-иқтисодий самарадорлик” каби
тушунчаларнинг орасидаги фарқни англаб олиш зарурлигини таъкидлаган. Сувдан самарали
фойдаланишга фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқариш қувватлари ва ресурслардан оқилона
фойдаланиш, тежамкорликка риоя қилиш, ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш, сув хўжалиги
бошқарув тизимини такомиллаштириш ва оқилона инвестицион сиёсат орқали эришиш
мумкинлигини айтиб ўтган.
Тадқиқотчи Э. Трушин Ўзбекистонда сувдан фойдаланишнинг янги иқтисодий механизми
тушунчасини фанга киритган. Бунда сувдан фойдаланишда самарадорликка
эришиш учун сув
ресурсларига бўлган мулкчилик шаклининг самарали шаклини аниқлаш, давлатлараро сувни оқилона
125
лимитлаш, сувдан фойдаланганлик учун тўловларни жорий қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги ўртасида
молиявий ҳисоб-китоб тамойилларини ташкил этиш, сувдан фойдаланиш жараёнида режимни
бузганлик учун ва сувнинг сифатига, атроф-мухитга зарар етказганда жарима санкцияларини қўллаш,
сувдан фойдаланишда суғурта тизимини шакллантириш каби таклифларни киритган. Сувга тўлов
тизимини сувдан фойдаланганлик учун, сув хўжалиги хизматларидан фойдаланганлик учун ёки
рентали тўлов шаклида жорий қилиш фикрини илгари сурган.
Тадқиқотчи Ш. Хасанов Ўзбекистонда сувдан самарали фойдаланишда қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришига йўналтирилаётган ресурсларни камайтириш ва маҳсулотлар етиштиришни
кўпайтиришга қаратилган
DEA моделининг мос келишини, ҳамда ишлаб чиқаришда қатнашувчи
барча омиллар Тобит модели асосида миқдорий кўрсаткичларга айлантирилиб, уларнинг ишлаб
чиқариш воситаларидан, жумладан, ер-сув ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигига таъсирини
илмий асослаб берган. Шунингдек, у ўзининг илмий ишларида «суперсамарадорлик» методи фермер
хўжаликлари рейтингини аниқлашда қўллашни таклиф қилган.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ҳудудларда сув ресурсларидан самарали ва оқилона
фойдаланишни йўлга қўйишда тизимли равишда иш олиб бориш зарур эканлиги маълум бўлмоқда.
Бунда дастлаб ҳуқуқий асосни доимий рнавишда такомиллаштириш, институционал тизим, соҳага
инновацияларни узликсиз тарзда жорий қилиб бориш ва самарадорликни мониторинг қилиш
механизмларини ишлаб чиқиб амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: