6
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Президентимиз ва ҳукуматимизнинг диққат марказидаги
масалалар қаторига таълим жараѐнини ахборотлаштириш масаласи ҳам кириб, ушбу
масалани ҳал этиш бўйича қатор қонунлар ва қарорлар қабул қилинди. Ушбу ҳужжатлар
асосини ўқув жараѐнига янги ахборот-коммуникация ва
педагогик технологияларни,
электрон дарсликлар ҳамда мультимедия воситаларини кенг жорий этиш, замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини яхши биладиган ва ўз
касбий фаолиятида
улардан самарали фойдаланадиган юқори малакали мутахассисларни тайѐрлаш ташкил
этади. Республикамиз Президенти ушбу масалада «... бугун ҳаѐтимизга ахборот
ашѐларини
шакллантириш ва ривожлантириш, бу борадаги имкониятларидан самарали
фойдаланиш вазифаси доимо эътиборимиз марказида туриши лозим» лигини
таъкидлайди
1
.
Бундан йигирма йил олдин электрон дарсликлар ҳақида тасаввурга ҳам эга
эмасдик. Бугун эса ахборот-коммуникация технологияларининг тараққиѐти боис электрон
дарсликлардан фойдаланиш имкониятига эгамиз. Ўз
навбатида, у билан боғлиқ
муаммоларни ҳам ечишга ҳаракат қиляпмиз.
Хозирги замон мутахассислари, фаолият доиралари қандай бўлишидан қатъий назар,
информатика бўйича кенг кўламдаги билимларга, замонавий ҳисоблаш
техникаси,
информацион алоқа ва коммуникация тизимлари, оргтехника воситалари ва улардан
фойдаланиш борасида етарли малакаларга эга бўлиши, ҳамда, янги информацион техника
ва технология асосларини ва унинг эртанги куни, ривожи тўғрисидаги билимларни ўзида
мужассамлаштирган бўлиши керак.
Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, нафақат
компьютер технологиялари ва
тизимлари бўйича мутаҳассис бўлувчи талабалар, балки бошқа йўналишдаги талабалар,
муҳандислар ва илмий ходимлар ҳам замонавий компьютер тизимларининг қурилма ва
программа
воситаларидан, корпоратив ва халқаро интернет компьютер тизимларида
мавжуд бўлган информацион ресурсларга кира билиши, ҳамда
улардан фойдаланишни
билишлари лозим бўлади.
Электрон тақдимотлардан дарсда намойиш ва кўргазмали материал сифатида
фойдаланиш педагогга катта ѐрдам беради. Ўқув материалининг электрон тақдимотда
анимациялар шаклида берилиши ўтилаѐтган мавзуни тушунишни енгиллаштиради ва
1
И.А.Каримов. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. – Т.: Ўзбекистон. 2006.-280 б
7
кўргазмалиликни оширади. Намойиш слайдларини ўқувчиларга тарқатма
материал
сифатида ҳам бериш мумкин.
Ушбу
битирув малакавий ишнинг мақсади - «Photoshop» дастурини ўргатувчи
видеомаърузаларни «Camtasia Studio» дастурида яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: