Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Айзенк бўйича шахс типлари



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Айзенк бўйича шахс типлари
Буюк психолог Айзенк шахсни 2 тоифа, яъни экстра вертлар ва ин-
травертларга ажратиб ўр ганган.

Экстравертлар ёки ҳис-туйғуларини ҳамма билан баҳам 
кўрадиганлар
Экстраверт жуда дилкаш, ҳис-туйғулари таш қарига йўналган, сир-
саноатларини бошқаларга ёйиб юрадиган ва одамлар билан мулоқотда 
бў лишни хуш кўрадиган шахс. У ўзининг хушчақ чақ, қувноқ, тез 
қўзғалувчан, сержаҳл ва жиззакилиги билан ажралиб туради. Экстра-
верт ташқи кўринишидан оптимист одамни эслатади, ўта ишчан ва 
фаол бўлади, лекин сир сақлай олмайди, ўз ҳис-туйғуларини назорат-
да тутмайди, жаҳли чиқса, тажовузкор бўлиб қолади. Жиддий тадбир-
ларга, айниқса, узоқ муддатли ишларга уни шерик қилишда эҳтиёткор 
бўлиш даркор.

 Интравертлар ёки ичимдагини топ дейди ганлар
Интраверт ўта камгап, мулойим, уятчан, ҳис-туйғулари ичкари-
га йўналтирилган шахс. Унинг жаҳлини чиқариш ва сирларини билиб 
олиш жуда қийин, у ўзини назорат қила олади, мулоқотга дарров бора-
вермайди, қайси бир жамоада суҳбатга аралашиб қолса, кам сўзлайди 
ёки индамай ўтиришни хуш кўради. Ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил 
қилиб юради, ҳаммага ҳам қўшилавермайди, дўстлари кам бўлади. 
Қилиниши керак бўлган ишларни яхшилаб ўйлаб олади, ке йин режа-
сини тузади, бирор қарорга дарров келавермайди. Ахлоқий нормалар-
га амал қилувчи бу шахсларда оптимизмга қараганда пессимистик руҳ 
устунлик қилади.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
120

 Психологик ёшми ёки биологик?
Одамлар шахсини турли усуллар билан таҳлил қилган психологлар 
психологик ёш ва биологик ёш деган атамаларни таклиф қилишган. 
Агар одамнинг хулқ-атворидаги хислатлари унинг биологик ёшидан 
анча илгарилаб кетиб, катта одамни эслатса, унинг психологик ёши 
биологик ёшдан устун деб қабул қилинади. 
Масалан, 5 яшар боланинг гап-сўзлари, ўзини тутиши 10 яшар бола-
ни ёки 20 яшар талаба 30–35 ёшдаги кишининг хулқ-атворини эслатса, 
демак, психологик ёш биологик ёшдан анча илгарилаб кетган. Бундай-
ларни, одатда, ақлли бола ёки ақлли инсон деб таърифлашади, улар-
ни ҳамма ҳурмат қилади. Улар ўта масъулиятли бўлишади, мустақил 
ҳаётга эрта қўл уришади, ота-онасининг энг яқин ёрдамчиси бўлишади, 
катталар билан бемалол мулоқотга киришиб кета олишади. Масъули-
ятли ишларни доимо уларга топширишади, ёш бўлса-да, катта лавозим-
ларга таклиф қилишади. 
Агар одамнинг хулқ-атворидаги хислатлари унинг биологик ёши-
дан анча орқада қолиб кетган бўлса, ўзини тутиши бола ёки ўсмирнинг 
қи лиқларини эслатса, бундай шахсларнинг психоло гик ёши биологик 
ёшидан орқада қолган деб ҳи соб ланади. Психологик ёши орқада қолган 
10 яшар боланинг гап-сўзлари, ўзини тутиши 5 яшар болани ёки 25 
яшар талабанинг ўзини тутиши мактаб ўқувчисининг қилиқларини эс-
латади. Улар ўзидан кичик ёшдагилар билан ўйнашни хуш кўришади, 
хатти-ҳаракатлари истерик беморларга ўхшайди, енгилтак бўлишади, 
жиддий ишларга юзаки қарашади ёки қўл уришмайди, тенгдошла-
ри уларга (айниқса, қиз бола бўлса) тегажоқлик қилиб юришни хуш 
кўришади.
Болани жуда эркалатиб тарбиялаш ёки 14–15 ёшдаги ўспиринга 4–5 
яшар боладек муносабатда бўлиш психологик ёшнинг орқада қолиб 
кетишига сабаб бўлади. Улар улғайганда масъулиятсиз бўлиб етиша-
ди, ўзлари бирон бир ишни мустақил эплай олишмайди, бировга қарам 
бўлиб ўсишади. Уларни мақтаса, ёш боладек хурсанд бўлиб кулишади, 
ёшига хос бўлмаган қилиқлар қилишади. Бундай ҳолатларда пуэри-

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish