Ялпи жамғарма ЯИМнинг таркибий қисмидир. У жорий даврда ишлаб чиқарилган, аммо шу даврда истеъмол қилинган товар ва хизматларнинг харид қилинган соф қисмидир. ЯЖ қуйидагича ҳисобланади:
ЯЖ=АК+МАМ+ҚББ
бу ерда,
АК - асосий капиталнинг ялпи жамғармаси;
МАМ- моддий айланма маблағлар ғамламаларининг қолдиқ қисми (+,-); ҚББ - соф харид қилинган қиммат баҳо буюмлар.
Асосий капиталнинг ялпи жамғармаси (АК) - бу келгусида янги даромад яратиш мақсадида янги асосий фондларни харид қилиш учун ажратилган маблағдир:
АК=АФсо-АФичч
бу ерда,
АФсо- янги асосий фондларни сотиб олиш учун ажратилган маблағлар;
АФичч- жорий даврда ишлаб чиқариш сафидан чиқарилган асосий фондлар қиймати;
Моддий айланма маблағлар ғамламаларининг ўзгариш (МАМ) қуйидагича аниқланади:
МАМ=ИЧ§+ТИЧ+ТМ+СТ
бу ерда,
ИЧ§ - ишлаб чиқариш ғамламалари қийматининг ўзгариши (+,-); ТИЧ - тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматининг ўзгариши (+,-); ТМ - тайёр маҳсулот қийматининг ўзгариши (+,-);
СТ - такрор сотиш учун мўлжалланган товарлар қиймати (+,-).
Соф харид қилинган қиммат баҳо буюмлар (ҚББ) - бу янги иқтисодий категория бўлиб миллий ҳисоблар тизимида 1993 йилдан бошлаб пайдо бўлди. Қимматли буюмлар ишлаб чиқариш ёки истеъмол мақсадида емас, балки улардаги қийматнинг қадрини сақлаб қолиш мақсадда харид қилинади. ҚББлар қадри вақт ўтиши билан ошса ошади-ку, аммо камаймайди. Буларга қимматли металлар ва тошлар, заргарлик буюмлар, антикварлар, ҳар хил коллекциялар ва бошқалар киради.
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)ни ўзгармас баҳода ҳисоблаш тартиби
ЯИМни жорий бозор баҳоларида ҳисоблаш: иқтисодиётнинг таркибини; истеъмол ва жамғарма ўртасидаги нисбатни; ЯИМ билан давлат бюджетидаги камомадни; ЯИМ билан давлатнинг қарзи каби муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш имконини беради. Аммо жорий баҳода ҳисобланган ЯИМнинг қиймати иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолатини тўғридан-тўғри акс еттира олмайди.
Чунки маҳсулот ва хизматлар ҳажми ўзгармаган ёки камайган ҳолларда ҳам нархнинг ошиши евазига ЯИМнинг ўсиши содир бўлиши мумкин. Ваҳоланки, жамиятнинг еҳтиёжини фақат моддий шаклдаги маҳсулот қондираолади. Истеъмол учун маҳсулотнинг ўзи керак. Маҳсулот ёки хизматнинг неча пул туришига емас, унинг миқдори ва сифатига қараб истеъмол юз беради.
ЯИМнинг ҳақиқий динамикаси тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш учун уни ҳисоблашда баҳо таъсирини бартараф етиш, яъни ЯИМнинг физик ҳажми индексини ҳисоблаш зарур.
У қуйидагича ҳисобланади:
бу ерда,
қ1 п0
Жқ қ п
Жқ - ЯИМнинг физик ҳажми индекси;
қ0 ва қ1 - базис ва жорий даврда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар ҳажми(натурал ўлчовда);
Р0 - ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг базис даврдаги баҳоси;
қ1п0- жорий даврда жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар қиймати (базис баҳоларда);
қ0п0 - базис даврда жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар қиймати.
Бу индексни ҳисоблашда баҳо ўзгаришсиз олинади. Яъни, ҳар иккала давр учун ҳам базис даврдаги баҳо (Ро) қатнашади.
ЯИМнинг физик ҳажми индекси иқтисодий ўсиш, ёки конъюнктурадаги тебранишларни тавсифловчи муҳим кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Айнан шу кўрсаткич ЯИМ ҳажмининг ҳақиқий ўзгаришини, ишлаб чиқарилган ёки истеъмол қилинган маҳсулот (товарлар ва хизматлар) ҳажмини ифодалайди.
ЯИМни ва унинг айрим унсурларни ўзгармас баҳода ҳисоблашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: баҳо индекси ёрдамида ЯИМ дефляторини ҳисоблаш; икки марталаб дефляторни ҳисоблаш; ЯИМнинг физик ҳажми ёрдамида базис даврдаги кўрсаткичларни екстраполяция қилиш; харажат унсурларини қайта баҳолаш.
Бу усулларни қўллаш ёрдамида ЯИМ нинг номинал ва реал қийматлари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |