Вазирлиги тошкент молия институти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

Тўртинчи босқич 
(2009 йилдан ҳозирги давргача) жахон озиқ-овқат 
маҳсулотлари бозорини шакллантиришнинг янгича шакли намоён бўлди. Бунга 
2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози сабаб бўлди ва 50 
та давлат раҳбарлари ва 180 дан ортиқ мамлакат вазирлари иштирокида жахон 
озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини ривожлантириш икки ёқлама ёндашув 
асосида кўриб чиқилиши жорий этилди: 1) зудлик билан кўриладиган чоралар; 
2) ўрта ва узоқ муддатли режалаштиришни қўшиб олиб бориш. 
2. Халқаро товарлар савдоси ҳақида тушунча 
Товар деганда савдога қўйиладиган моддий ва номоддий нарсалар 
йиғиндиси ҳисобланади.
Товар
– бу маълум бир жамоавий эҳтиёжни қондирадиган ва 
айирбошлаш учун ишлаб чиқилган, яъни уни бошқа товарларга айирбошлаш 
жараёнида аниқланадиган қийматга эга бўлган предмет.
Халқаро иқтисодиёт назариясида товар ишлаб чиқариш маҳсули 
сифатида эмас, балки талаб ва таклиф объекти сифатида муҳим деб 


111 
ҳисобланади ва ушбу кучларнинг бири чет элдан таъсир қилади (експорт ёки 
импорт).
Миллий иқтисодиётда барча товарлар бозорда сотилади ва сотиб 
олинади, аммо халқаро иқтисодиётда халқаро савдода қатнашмайдиган 
товарлар мавжуд. Товарлар чет элга сотилмаслигининг сабаблари сифатида 
уларнинг рақобатбардош эмаслигини ва уларни ташқи бозорга этказиб бериш 
имконияти йўқлигини кўриш мумкин. 
Ташқи савдода қатнашадиган товарлар
– турли ҳил мамлакатлар 
ўртасида кўчиб ўтиш қобилиятига эга маҳсулотлар. 
Ташқи савдода қатнашмайдиган товарлар
– ишлаб чиқилган 
мамлакатда истеъмол қилинадиган маҳсулотлар. 
Ташқи савдода қатнашмайдиган маҳсулотлар қаторига қурилиш 
материалларининг кўп қисми ҳамда хизматларнинг кўп турлари киради: 
таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар, турар жойни арендаси ва ҳ.қ.
Халқаро савдода қатнашадиган ва қатнашмайдиган товарлар ўртасидаги 
асосий фарқлар қуйидагича: 

сотиладиган товарларнинг нархлари жаҳон бозоридаги таклиф ва 
талаб тенглиги билан аниқланади. Сотилмайдиган товарларнинг нархлари 
миллий бозордаги талаб ва таклиф тенглиги билан аниқланади. Ушбу 
маҳсулотларни бошқа мамлакатлардаги нархларининг ўзгариши аҳамиятга эга 
эмас.

сотиладиган товарларнинг ички талаб ва таклифи мувозанатини 
таъминлаш сотилмайдиган товарларга нисбатан муҳим эмас, чунки ички 
талабнинг етишмаслиги чет элдаги талаб ошиши орқали, ички таклифнинг 
етишмаслиги эса чет эл маҳсулотларини етказиб беришнинг кўпайиши орқали 
компенсация қилиниши мумкин. Сотилмайдиган маҳсулотлар учун ички талаб 
ва таклиф мувозанатини ушлаб туриш ўта муҳим деб ҳисобланади. Унинг 
бузилиши салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Сотиладиган товарлар нархларининг даражаси ва динамикаси 
бошқа мамлакатлардаги ушбу маҳсулотларга бўлган нархлар динамикасига 


112 
ўхшаш бўлади. Сотилмайдиган товарларнинг ички нархлари уларнинг бошқа 
мамлакатлардаги нархларидан кескин фарқ бўлиши мумкин ва уларнинг 
ўзгариши чет элдаги маҳсулотларнинг нархлари ўзгаришига олиб келмаслиги 
мумкин.
Товарни халқаро савдода қатнашиш қобилияти транспорт ҳаражатлари ва 
савдо тўсиқлари мавжудлигига боғлиқ. Агар товарнинг нархи унинг оғирлиги 
бирлигига нисбатан юқори бўлса, ушбу товар доим сотиладиган деб 
ҳисобланади (масалан, олтин).

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish