Вазирлиги тошкент молия институти


Бутужаҳон савдо ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги энг қулай



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

Бутужаҳон савдо ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги энг қулай 
шарт-шароитлар режимининг моҳияти ва шакллари 
Энг кулай шарт-шароитлар тамойили муайян соҳада тегишли 
шартномаларни имзолаган давлатлар ҳолатига тенгликни ўрнатишга 
йўналтирилади. Бу тамойил ўз моҳиятига кўра "халқаро савдонинг 
ривожланииги учун зарурий шарт, ҳар қандай алмашувнинг асоси ҳисобланади. 
Зеро у барча рақобатчиларни тенг имконли шароитлар билан таъминлайди". 
Шу билан бирга, энг қулай шарт-шароитлар режимини тақдим этиш ҳар 
доим ҳам тенг миқёсда бевосита моддий манфаат кўришни билдирмайди. Энг 
қулай шарт-шароитлар тамойили мўътадил савдо ва давлатлар ўртасидаги 
бошқа ўзаро муносабатлар учун минимал даражада зарур бўлган кафолатларни 
таъминлайди. 
Хизматлар савдоси бўйича Бош битим (GATS) қатнашчиларни 
хизматларга нисбатан энг қулай шарт-шароитлар тақдим этишга мажбур 
қилади. 


105 
Энг қулай шарт-шароитлар режими ва миллий режимни ўзида акс 
эттирган БСТнинг бошқа битимлари жумласига, шунингдек, савдода техник 
чеклашлар бўйича, савдо билан боғлиқ бўлган инвестицион чора-тадбирлар 
бўйича ва бошқа бир қатор битимлар киради. 
2-жадвал
БСТ ҳуқуқий тизимининг икки асосий қоидаси
12
 
Ҳозирги вақтда халқаро савдода Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимда 
ўз аксини топган энг қулай шарт-шароитлар режимининг классик таърифи амал 
қилади. Битимда ҳал қилувчи ўринга эга бўлган ГАТТнинг биринчи моддасида 
аъзо мамлакатлар бир-бирларига ҳеч қандай шартсиз энг қулай шарт-
шароитлар режимини тақдим этишлари лозимлиги қайд этилган. 
Бу қоида экспорт, импорт ва транзит савдо операцияларига, шунингдек, 
экспорт ва импорт операциялари бўйича халқаро тўловларга ҳам тегишли. Энг 
қулай шарт-шароитлар режими божхона тўловларини ва ташқи савдо 
операциялари билан боғлиқ йиғимларнинг барча турларини ҳам ўз ичига олади. 
Бундан ташкдри энг қулай шарт-шароитлар режими тўғрисидаги қоида ички 
солиқлар ва йиғимларга, аъзо мамлакатлар ички ҳудудларида товарлар сотиб 
олиш ва сотишни тартибга солувчи ички қоидалар ва қонунларга ҳам тегишли. 
Энг қулай шарт-шароитлар режимидан мустасно ҳолатлар бирмунча кенг 
ва умумий йўналишлар бўйича ҳам мавжуд. Дастлаб бу мустасно ҳолатлар 
12
"Генеральиое соглашение по тарифам и торговле ГАТТ". Спб- 1994 г.- с.15.
12
Кулишер И.П. Межлународные торговые договоры. Пг.,1992г.-с.45.Фомичев В.И. Международная торговли. 
М.: ИНФРА-М, 1998г. с.55


106 
ГАТТ нинг 20-моддасида (Умумий мустасно ҳолатлар) ва 21 модддсида 
(Хавфсизлик бўйича мустасно ҳолатлар) қайд этилган эди.
13
Энг муҳим мустасно ҳолатлар қуйидагилардан иборат: 

ривожланаётган мамлакатларнинг қайта ишлаш маҳсулотларига
ривожланган мамлакатларнинг худди шундай маҳсулотларига нисбатан 
имтиёзли режим тақдим этилади; 

савдо уюшмалари аъзоларига, масалан, Европа Итгифоқига аъзо 
мамлакатларга ушбу уюшмага аьзо бўлмаган мамлакатларга нисбатан 
енгилликлар берилади; 

муайян мамлакатлар товарларига нисбатан ихтиёрий чеклаш 
тадбирларини қўллаётган мамлакатларга ушбу мамлакат энг қулай шарт- 
шароитлар режимини тақдим этишлари шарт эмас; 

битимга имзо чекмаган мамлакатларга ҳар доим ҳам мазкур режим 
қўлланилмайди; 

ГАТТга киргунга қадар қабул қилинган қонунчиликка асосланиб, 
баъзан мамлакатлар турли хил мустасно қоидаларини қўллашлари мумкин; 

истисно ҳолатлари уруш вақтида ва халқаро вазиятлар кескин бўлган 
вазиятларда ҳам қўлланилиши мумкин. 
Кейинчалик эса, бу қоидалар БСТнинг бошқа шартномаларида ва 
ҳуқуқий ҳужжатларида ҳам ўз аксини топди. 
Халқаро савдо ривожланишининг кейинги ўттиз йиллик тенденциялари 
энг қулай шарт-шароитлар режимининг жаҳон савдосидаги роли тўғрисида 
қарама-қарши хулосалар чиқаришга имкон беради. Гап шундаки, жаҳон 
савдосининг минтақавий тус олиши, кўплаб алоҳида гурух мамлакатлар учун 
имтиёзларнинг кенг миқёсда қўлланилиши, ва ниҳоят, трансмиллий 
корпорациялар таркибидаги корхоналар ўртасидаги товар айирбошлашнинг 
тобора кенгайиши натижасида экспорт ва импорт каби тушунчалар ўзгача 
13
"Генеральиое соглашение по тарифам и торговле ГАТТ". Спб- 1994 г.- с.29 - 32 


107 
моҳият касб этмоқда. Бу эса энг қулай шарт- шароитлар режимининг ролига 
салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Масалан, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар бир-бирларига ўзаро кенг 
кўламдаги имтиёзлар тизимини тақдим этмоқдалар. Бунинг натижасида бошқа 
мамлакатлар Европа Иттифоқи билан савдо-сотиқда тенг бўлмаган шароитга 
тушиб қолмоқдалар. 
Шундай қилиб, энг қулай шарт-шароитлар режимининг моҳияти шундан 
иборатки, ГАТТга аъзо мамлакатлар бошқа аъзо мамлакатлар томонидан 
тақдим этилган товарларга мазкур ташкилотга аъзо бўлмаган жаҳоннинг ҳар 
қандай мамлакатлари томонидан тақдим этилган товарларга нисбатан қулай 
савдо шарт-шароитларини тақдим этишлари шарт. Бошқача қилиб айтганда, ҳеч 
бир аъзо мамлакат бошқа мамлакатлар учун алоҳида савдо шароитларини 
тақдим этишлари ёки аъзо мамлакатларга нисбатан савдо чеклашларини жорий 
этишлари мумкин эмас, барча аъзо мамлакатлар бир хил шароитда савдо 
қилишлари лозим. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish