Валюта операцияларини тартибга солишнинг назарий ва ҳУҚУҚий асослари режа


Ўзбекистон миллий валютасини муомалага киритилиши ва миллий валюта тизимини қарор топиш босқичлари



Download 50,13 Kb.
bet2/4
Sana07.12.2022
Hajmi50,13 Kb.
#880652
1   2   3   4
Bog'liq
Valyuta-operatsiyalarini-tartibga-solish

2. Ўзбекистон миллий валютасини муомалага киритилиши ва миллий валюта тизимини қарор топиш босқичлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатасининг қўшма йиғилишида сўзлаган нутқида инфляциянинг барқарор даражасини сақлашга, миллий валюта ва унинг айирбошланиш курсини барқарорлигини оширишга хизмат қилувчи қаттиқ пул-кредит сиёсатини амалга оширилиши учун молия ва банк тузилмаларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Ҳаммамизга маълумки, 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинган кундан бошлаб, республика Ҳукумати олдида институтционал ва принципиал жиҳатдан бир қатор жуда муҳим ва ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар турар эди. Шуларнинг асосийларидан бири бўлиб, миллий валютага ўтиш масаласи ҳисобланарди.
Албатта, мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистоннинг рубль ҳудудида қолиши объектив жиҳатдан зарур эди.9 Бунга сабаб, Собиқ Иттифоқ республикаларининг сиёсий мустақилликка эришуви улар иқтисодиётининг дарҳол рубль зонасидан чиқиши билан бир пайтда содир бўлмаган. Бундай ҳолат ягона пул бирлиги ҳудудида юқори даражада мувофиқлаштирилган иқтисодий, ва аввало, пул-кредит сиёсатининг юритилишини талаб этар эди. Эмиссия қилишнинг монопол ҳуқуқига эга бўлган Россия Марказий банки муомаласида рубль қўлланилаётган барча мамлакатлар ҳудудида пул барқарорлигини сақлаш чораларини кўриши керак эди. Марказлаштирилган-режали иқтисодиёт таназзули тобора авж олаётган бундай шароитда ушбу масалани ҳал этиш имконияти мавжуд эди. Нархларни ва ташқи савдони эркинлаштириш, давлат корхоналарига имтиёзли тарзда ёрдам кўрсатилишининг мувофиқлаштирилмаган ҳолда амалга оширилиши натижасида пул-кредит назоратининг сусайиши инфляция жараёнларининг жадаллашувига сабаб бўлди. Пул-кредит ва молиявий мувозанатсизликнинг узоқ давом этиши оқибатида собиқ совет республикалари иқтисодий аҳволининг оғирлашуви уларнинг ўз валютасига ўтишга бўлган интилишларини жадаллаштирди. Бу эса, ўз-ўзидан иқтисодиётни издан чиқишига олиб келди.10
Рубль ҳудудига кирган зоналар ундан чиқиб кетишга ва пул-кредит соҳасидаги аҳволни яхшилаш учун ўзининг миллий валютасини жорий этиш орқали асосланган солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатини ҳамда айирбошлаш курси соҳасида сиёсат юритишга мажбур бўлдилар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рубль зонасида қолгани ҳолда Ўзбекистонда пул-кредит соҳасининг тараққиётини мустақил равишда тўлиқ назорат қила олмас эди. Мустақилликка эришилган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсати собиқ Иттифоқ Давлат банки томонидан чиқарилган қарор ва қоидаларга асосланган ҳолда юритилар эди. 1992 йил пул-кредит сиёсати мамлакатнинг рубль ҳудудида иштирок этишига асосланган ҳолда белгиланган эди.
Бу ҳолатни Ўзбекистон ҳам бошқа шўро республикалари сингари шўро ҳокимиятида бир неча ўн йиллар давомида шаклланган ягона иқтисодий муҳитни сақлашга ҳаракат қилгани билан изоҳлаш мумкин.
Россия пул бирлигини ягона валюта сифатида фойдаланишга асосланган рубль зонасини яратишга қатор уринишлар бўлди. Агар назарий жиҳатдан олсак, бу ғоя тўғри ҳисобланади. Чунки, янги пайдо бўлган мустақил давлатлар учун хўжалик муносабатларини сақлаш муҳим аҳамият касб этар эди.
Лекин, бундан фарқли ўлароқ Ўзбекистон ниҳоятда оғир ва манфаатсиз аҳволга тушиб қолган эди, чунки юқорида қайд этилган давлатларда ҳисоб-китоб ва тўловлар учун қўлланилмайдиган 1961-1992 йиллар намунасидаги қадрсизланган пулларга харид қилинган моддий бойликлар Ўзбекистондан четга олиб кетила бошланди. Бундан ташқари, МДҲ давлатлари марказий банкларининг мувофиқлаштирилмаган пул-кредит сиёсати, шунингдек, параллел тўлов воситалари жорий этилиши жараёнининг тезлашуви совет ва Россия рублларига талабни чеклаб қўйди, натижада товарлар Ўзбекистон ички бозоридан тезлик билан олиб кетила бошланди, пул муомаласи издан чиқди ва инфляция авж олдирилган ҳолда пул экспансияси жадаллашди.
Ҳукумат ва Марказий банк олдида 3 та муҳим вазифани ҳал этиш лозим эди:

  1. Сўмни муомалага киритишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги;

  2. Миллий валюта – сўмга бўлган ишончни таъминлаш;

  3. Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш.

Шуни таъкидлаш лозимки, валюта мустақиллиги, миллий пул бирлиги иқтисодиётнинг қон томири, унга жон, куч берувчи восита ҳисобланади. Валюта мустақиллиги, миллий пул мустаҳкамлиги мамлакат иқтисодиёти учун тириклик манбаи, ҳаётбахш куч, ҳаракатлантирувчи дастак воситасидир.11
Миллий валюта – миллий ифтихор, давлат мустақиллигининг рамзи, суверен давлатга хос белгидир. Бу республикага тегишли умумий бойлик ва мулкдир.12
Таъкидлаш лозимки, оғир иқтисодий шароитда Ўзбекистон ўзининг ички бозорини аввало купон киритиш орқали ҳимоя қила бошлади. Юзага келган шароитлар ва пул тизими тараққиётининг юқоридаги вариантлари таҳлили миллий валютанинг киритилишни асослади. 1993-1994 йилларда миллий валютамизнинг жорий этилиши республика иқтисодий ҳаётида мустақил пул сиёсати амалга оширилишининг дебочаси бўлди.
1992 йилдан бошлаб мустақил миллий валюта жорий этилгунча бўлган бутун давр мобайнида инфляция даражаси ниҳоятда юқори бўлиб турди. Бунга сабаб, қўшни давлатлардан рубллар массасини республика ҳудудига оқиб кириши ҳисобланди.
Ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Жумладан, 1992 йил март ойидаги «Истеъмол маҳсулотларини купонларга сотиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида», 1992 йил декабрь ойидаги «Ўзбекистон Республикаси истеъмол бозорини 1993 йилда ҳимоя қилиш тўғрисида» ва 1993 йил май ойида «Республика истеъмол бозорини ҳимоя қилишни кучайтириш ва пул муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги Қарорларини мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ҳужжатларга мувофиқ, маҳсулотларни сотиб олишнинг паспортли ва купонли тизими тадбиқ этилди.
Қиймати 25 минг рублгача бўлган маҳсулотлар фақат махсус купонлар билан сотиларди. Купонларни фуқаролар иш ҳақи, нафақа ва бошқа даромадларига қўшиб олардилар. Қиймати 25 минг рублдан ортиқ товарлар фуқароларга фақат чеклар, чек дафтарчалари ва банк ҳисобрақамларига пул кўчириш йўли орқали сотилар эди. Ўз навбатида бу каби чора-тадбирлар ички истеъмол бозорини рубль экспансиясидан маълум даражада ҳимоя қилди. Бироқ, бу каби чора-тадбирлар ички бозорни тўлиқ ҳимоя қилиш қувватига эга эмас эди.13
1993 йилнинг 15 ноябри Республикамиз тарихида унитилмас сана бўлган бўлса ажаб эмас. Чунки, айнан ана шу куни давлат мустақиллигининг энг асосий ва муҳим шартларидан бири – миллий пул бирлиги ҳисобланмиш «сўм»га ўтиш жараёни бошланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўм-купонларни муомалага киритишни жорий қилиш тўғрисида»ги қарори билан, юқорида қайд этилган санадан бошлаб, 1961-1992 йилларда чиққан рубллар билан биргаликда ҳаракатланувчи параллел валюта муомалага киритилди. Сўм-купон курси 1961-1992 йилларда чиққан рубллар ва 1993 йилда чиққан Россия Банкининг банкноталарига нисбатан, 1 сўм-купон – 1 рубль нисбатида белгиланди.
Бу жараён миллий валютага ўтишни биринчи босқичи ҳисобланди. Ва у ўз ичига 1993 йилнинг ноябридан 1994 йилнинг июнигача бўлган даврни олади. 1993 йилнинг 22 ноябридан бошлаб, Ўзбекистонда бир марталик купонлар бекор қилинди. Иттифоқ Давлат банкининг 1961-1992 йилларда чоп этган 1 рублдан 100 рублгача бўлган майда купюралари республика ҳудудида сўм-купонлар билан баровар муомалада бўлди. 1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб, Россиянинг қиймати 5000 ва 10000 рублга тенг бўлган пулларининг айланиши таъқиқланди. Улар жамғарма банкка омонот сифатида топширилиши шарт эди. Худди шу ерда техник хатоликка йўл қўйилди. Натижада, жамғарма банк муассасаларида навбатга туриш ёввойи тус олди. Кейинчалик мазкур купюраларни жамғарма банкларига қўйиш муддати ўзгартирилди (узайтирилди).
Шундан келиб чиқиб, миллий валютани муомалага киритишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг етакчи тамойилларидан бири – аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бош мақсад сифатида белгиланди. Бу чора-тадбир Ҳукумат ва Марказий банкнинг сўмни тасдиқлаш ва барқарорлаштиришга қаратилган келажакдаги барча чора-тадбирларида асосий устувор йўналиш бўлиб қолди. Муомалада вақтинчалик параллел валютанинг юриши аҳоли манфаатларига зиён етказмасдан, силлиқлик билан мамлакатнинг янги пул тизимини яратишни таъминлади.
«Вақтинчалик пуллар - сўм-купонлар мустақил молия, кредит ва нарх сиёсатини амалга ошириш учун маълум бир тажриба йиғишга имкон яратди. Сўм-купонлар орқали миллий пул бирлигини жорий қилишнинг стратегияси ва механизми ўрганиб чиқилди, инфляция билан курашиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди ва синаб кўрилди ҳамда ўзаро ҳисоб-китоблар механизми йўлга қўйилди»14.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва сўм-купоннинг харид қувватини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори»га мувофиқ, 1994 йил 15 апрелдан бошлаб, республика ҳудудида Россия банки банкноталарининг муомалада бўлиши таъқиқланди ва сўм-купон ягона қонуний тўлов воситаси бўлиб қолди. Шу билан бирга, Иттифоқ Давлат банки ва Россия Банкининг майда пуллари сўм-купонлар билан бирга муомала сақланиб қолди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги Фармони билан 1994 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудида миллий валюта – сўм муомалага киритилди. Унга кўра 1 сўм 1000 сўм-купон эквивалентида белгиланди. Шу кундан бошлаб, сўм – мамлакатимизда қонуний тўлов воситаси бўлиб қолди, сўм-купонларни эса чиқариш тўхтатиб қўйилди, лекин улар 1 августгача муомалада бўлди. Бу каби ёндошув алмашинув жараёнида рўй бериши мумкин бўлган ҳар қандай саросимани олдини олди. Банк муассасалари сўм-купонларни 1994 йил 1 августгача жамғарма сифати қабул қилиши тўғрисидаги қарор ҳам янги пулларни хотиржамлик билан муомалага киришига замин яратди.
Бу жараён миллий валютани муомалага киритишнинг иккинчи босқичи эди. Шундай қилиб, сўм секин-аста сўм-купоннинг ўрнини эгаллади.
Албатта, миллий валютани муомалага киритиш бўйича кўп босқичли режа муваффақиятли якунланди. Мамлакат мустақил пул-кредит, молия-бюджет ва иқтисодий сиёсатни ўтказишга имкон берадиган тўлақонли пул бирлигига эга бўлди.
Шунингдек, миллий валюта республиканинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга, халқ хўжалигини бозор муносабатларига ўтишига ва барқарорлашишига ёрдам берди.15
Таъкидлаш лозимки, миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш тизимидаги бу улкан ҳаракат мазмуни жиҳатидан сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий мураккаб масалани ҳал қилишдаги инқилобий ўзгаришни ўзида акс эттирсада, у шакли жиҳатидан тадрижий йўл билан, яъни босқичма-босқич, ҳеч қандай сакрашларсиз ва «шок»ларсиз амалга оширилди.
Миллий валютамизни муомалага киритиш – унинг барқарорлиги ва мустаҳкамлиги билан боғлиқ кўпгина муҳим масалаларни ҳал қилишни талаб этарди.
Ўзбекистонда амалга оширилган пул ислоҳотининг муҳим жиҳати шундаки, у ижтимоий ҳимояга қаратилганлиги билан ажралиб туради.
Демак, Президентимиз таъбири билан айтганда, «бугунги энг муҳим вазифа – валютамизни бақувват, дунёда обрўли валютага айлантиришдир. У юксак қийматга ва катта кучга эга бўлиши лозим. сўмнинг барқарорлигини таъминлаш ва қадрини ошириш – умуммиллий вазифа. Республикамиздаги барча фуқароларнинг фаровонлиги ана шу вазифанинг ҳал этилишига боғлиқдир».16
Миллий валюта тизимини қарор топиш босқичлари.
Валюта тизими деганда валюта муносабатини ташкил қилишнинг давлат ҳуқуқи шаклига айтилади. Давлат шакли дейилишига сабаб шундаки, валюта муносабатини тартибга солиш ҳақидаги қонунларга фақат ҳуқуқ раҳбари ёки унинг расмий агентлари имзо чекади. Масалан, Ўзбекистон Республикасида республиканинг халқаро миқёсидаги талаб ва мажбуриятлар юзасидан қонуний ҳужжатларга Вазирлар Маҳкамасининг раиси сифатида мамлакат Президенти ёки унинг 2 та расмий агентлари (Марказий банк раиси ва Молия вазири) имзо чекиш ҳуқуқига эга.
Жаҳон валюта тизими давлатлараро келишувлар натижасида юзага келади ва унинг талаблари унга имзо чекилган мамлакатлар учун мажбурийдир. Масалан, 1978 йилдан буён жаҳон валюта тизими талабларига қараб олтин бевосита пул сифатида фойдаланиш таъқиқланган.
1- жадвал

Download 50,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish