Ҳуқуқ кафедраси



Download 0,87 Mb.
bet82/87
Sana17.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#558872
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
2 5210924708878356823

12.2.1-расм.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ



аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш

давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, имкон берувчи сабабларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш

Жаҳонда коррупцияга қарши кўплаб халқаро норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб халқаро механизмлар шакллантирилган. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеясининг 51-сессияси 82-ялпи йиғилишида (Нью-Йорк, 1996 йил 12 декабрь) давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқий кодекси, Страсбург шаҳрида 1999 йил 27 январда коррупция бўйича жиноий жавобгарлик, 1999 йил 4 ноябрда коррупция бўйича фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик конвенция­си, 2003 йил 15 майда коррупция бўйича жиноий жавобгарлик конвенциясига қўшимча протокол, шу йили 31 октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши конвенцияси қабул қилнди. Шунингдек, жаҳон ҳамжамияти БМТ Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб 9 декабрь халқаро Коррупцияга қарши кураш куни сифатида нишонланади. Жаҳон бўйлаб БМТ аъзолари бўлган, коррупцияга қарши кураш конвенциясини тан олган мамлакатлар шу куни турли тадбирлар, акциялар уюштиради. Плакатлар ва варақалар чоп этади42.


Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари белгиланган бўлиб бундай давлат органларига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам киради. Шунингдек юқоридаги Қонуннинг 6-моддасида Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ушбу Қонуннинг қоидалари самарали ижро этилишини таъминлаш, коррупциянинг ҳолати ҳамда тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс ва тизимли чора-тадбирлар кўриш мақсадида ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади43. 2017 йил 2 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2752-сонли Қарори чиқди. Қарорда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  1. коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

  2. коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

  3. аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

  4. коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;

  5. коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;

  6. коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;

  7. коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

  8. коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Шунингдек, ушбу қарор асосида 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июнда Коррупцияга қарши курашиш агентлигини ташкил этиш ҳақидаги ПҚ – 4761 сонли Қарори чиқди. Унга кўра агентлик тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан бирга қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  1. барча вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари ўз ҳудудларида, тармоқ раҳбарлари ўз тизимларида агентлик билан бирга бир ой муддатда Коррупциядан холи дастурини ишлаб чиқади. Бунда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда соҳаларни рақамлаштириш энг асосий вазифа бўлади;

  2. коррупциянинг олдини олишда таъсирчан парламент ва жамоатчилик назорати йўлга қўйилади. Жумладан, агентлик коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолатини таҳлил қилиб, ҳар йили Президент ва Олий Мажлис палаталарига миллий ҳисобот киритиб боради;

  3. агентлик кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бирга аҳоли ва тадбиркорларнинг коррупцияга муносабатини ўрганиб бориши ва давлат идоралари фаолиятини баҳолаб боради44.

Умуман олганда Ўзбекистон Республикасида ҳам ислохотлар босқичида турган аксарият давлатларга хос бўлган қийинчиликлар мавжудлигини ва улар коррупцияни вужудга келтирувчи муаммолар мавжуд эканлигини инкор этиб бўлмайди. Бундай муаммоларга иқтисодий таназзулни бартараф этиш қийинчиликлари, қонунчиликнинг номукамммалиги, ҳокимият идоралари институтларининг самарасизлиги, фуқаролик жамиятининг ўта заифлиги ва ривожланмаганлиги, барқарор демокртаик анъаналарнинг мавжуд эмаслиги каби ҳолатларни киритишимиз мумкин.
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2020 йил ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, кўпчилик (83,2 фоиз) респондентлар мамлакатда коррупция мавжудлигини тан олади ва коррупция давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига зарар етказади, аҳолининг давлат органлари ва адолатга бўлган ишончини пасайтиради, деб ҳисоблайди. 32,4 фоиз иштирокчиларнинг фикрича, коррупциявий ўзаро муносабатлар фуқароларнинг ишга жойлашиши соҳасида энг кўп тарқалган. Сўров иштирокчиларининг қайд этишича, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ва идоралар, фирмалар ва корхоналар раҳбарларига амалда кадрларни танлаш, бўшатиш, ишга қабул қилиш масалаларида чекланмаган ваколатлар берилган, демак, субъектив ёндашув ва коррупция ҳолатлари бўлиши мумкин, булар ишга кирувчи шахслардан моддий фойда олишда ифодаланади. 32,4 фоиз фуқароларнинг фикрича, соғлиқни сақлаш тизими коррупцияга дучор бўлган. Бу, айниқса, пуллик ва шифокорлар бепул кўрсатиши керак бўлган хизматлар учун уларга ноқонуний мукофот беришга, шунингдек, шифокорларнинг фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчилардан олинадиган мукофоти эвазига беморларга нархи қиммат дорилар ёзиб беришига тегишлидир.
Сўров жараёнида аҳолининг учдан бир қисми таълим тизимида коррупция тарқалганлигини қайд этди. Коррупциявий муносабатлар соҳасига ёшларнинг қўшилиб қолаётгани, улар учун коррупциявий амалиёт ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида такрорланиш тенденциясига эга бўлган ҳаётий меъёрга айланиб бораётгани фуқароларда алоҳида ташвиш уйғотади, таълим муассасаларида коррупциянинг тарқалиши ёш авлоднинг қадриятлари ва идеалларини сохталаштиради. Комплекс тадқиқотлар натижаларини ҳисобга олиб, коррупцияга қарши ҳуқуқий маърифат соҳасида тадбирларни амалга оширишни давом эттириш мақсадга мувофиқ кўринади.
Жамоатчилик фикри мониторингининг аниқлашича, коррупциявий жиноятлар учун, бундай турдаги ҳуқуқбузарликларни энг самарали тийиб туриш омили сифатида жиноий жавобгарлик чораларини янада кучайтириш зарурлиги ҳақидаги фикрда бўлаётган фуқаролар сони янада кўпаймоқда. Коррупциянинг олдини олишнинг бошқа чора-тадбирлари қаторида: профилактик чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жумладан, мансабдор шахсларнинг ваколатларини чеклаш, турли тоифадаги фуқароларнинг даромадлари ва харажатларини назорат қилиш, хизматдаги турли суиистеъмолликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, жамиятда аксилкоррупциявий дунёқарашни ва коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, ўсиб келаётган ёш авлодда маънавий-ахлоқий сифатлар даражасини ошириш каби чоралар кўрсатилди45.
Бугунги кунда мамлакатимизда непотизм, юқори лавозимдаги амалдорларнинг улкан мулкига эга бўлган сохта компаниялар ва юридик шахсларнинг яратиш амалиёти кундан кунга жадал кузатилмоқда. Ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари одатда бундай ҳолатларни яширишга ҳаракат қилмоқда. Жамиятдаги бундай ҳолатлар коррупциянинг энг хатарли салбий оқибатларидан биридир.



Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish