Ушбу китобни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам И



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/28
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#106134
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28
Bog'liq
buxoro-madrasalari-tarixidan

Банорас тўнли: Таълим соҳасида ушбу қатлам ва атама 
қачон пайдо бўлганини ҳозирча аниқ айта олмаймиз. XIX ас-
рда уларнинг сони қирқ-қирқ бир нафар атрофида эди. Улар 
зарурат бўлганда белгиланган синовлар натижасига кўра муф-
ти даражасига кўтарилган. Муаррихларнинг таъкидлашича, 
банорас тўнни ушбу тоифага мансуб бўлмаган бошқа олим ё 
устозлар кийиши таъқиқланган. Бу шарафга эришиш учун 
хизмат қилиш лозим эди. 
Ушбу тоифадаги олимлар охунд раҳбарлигида Кўкалтош 
мадрасасида йиғилиб, жамиятда юзага келаётган ижтимоий 
муаммолар билан боғлиқ илмий суҳбат ва мунозаралар 
ўтказиб турган. Бундай йиғинларда баъзан қўшни хонликлар-
дан келган таниқли олимларни ҳам кўриш мумкин эди. 
Мазкур тоифалардан кейин таълим тизимининг яна бир 
алоҳида занжирли ҳалқаси бошланади. Бу олий таълим 
соҳасининг қуйи қисмидир. Улар орасида фаннинг қайсидир 
турига ихтисослашган ўқув даргоҳлари ҳам учрайди. Масалан, 
баъзи мадрасаларда «Таҳзиб»чи, «Ҳидоя»чи, «Саловат»чи, 
«Мулла Жалол»чи, «Ҳикмат»чи каби мударрислар дарс ўтган. 
ХХ аср бошларида ушбу икки тоифадаги ўқув масканлари Бу-
хоро шаҳри ва унинг атрофида уч юзга яқин эди, деб келтира-
ди
107
.
Мадрасадаги биринчи даражали охунд 25 минг танга маош 
олган, агар у яхши олим бўлса, яна 10 минг танга маош 
қўшилган. Мударрисларга амир ёки қушбеги томонидан турли 
тадбирларда совға-саломлар бериб турилган. 
Мударрислар ҳам бундай эътибордан масъулиятни ҳис 
қилган ҳолда ўз устиларида муттасил ишлаган. Яъни, дарслик 
107
Абдусаттор Жуманазар .Бир жангчи ва Туркистон академияси .http://mv-
vatanparvar.uz/uz/ 


40 
ва ўқув қўлланмалари яратганлар. Мураккаб асарларни 
ўрганишнинг турли усулларини яратганлар. Улар томонидан 
яратилган ўқитиш усуллари қуйидагилардан иборатдир. Бу 
усуллар асрлар давомида шаклланган ва амалиётда кенг 
қўлланилган: 
1. Усули ҳижоия (савтия) – бўғинга бўлиб ўқиш. 
2. Илми шарҳ – тафсир.
3. Илми таҳлил – мунозара, баҳс, муносабат ифодаси. 
4. Илми мунозара – мунозара, баҳс, муносабат ифодаси. 
5. Илми қироат – (оҳанг ва сўз талаффузи орқали қироат). 
6. Илми фасоҳат (илми балоғат) – чиройли, ўринли 
сўзларни қўллаш. 
7. Илми баён – нозик маъноларни баён қилиш (риторика). 
8. Илми ғариба
108
(ғариб) – кам сўз кенг маънони ифода-
лаш, акс эттириш. 
9. Илми маоний – баён этиш бўлиб, бирор нарса ёки 
ҳодисанинг моҳиятини, мазмунини ечиб берувчи илм. 
10. Илми наср ва иншо – ёзма иш тури, услуби, мактуб, 
ёзув саводхонлиги. 
11. Илми муҳозирот – латифагўйлик, ҳозиржавоблик, зук-
колик. 
12. Илми муаммо – бадиий санъат тури бўлиб, шеъриятда-
ги масала ва рамзларни ечиш усули. 
13. Илми мантиқ – сўз маъносидаги мазмун. 
14. Илми калом – нақлий масалани ақлий далиллаш, исбот 
қилиш
109

Мадраса мударрислари аксарияти ўша мадрасада ишлайди-
ган мударрислар ҳамда талабаларнинг тавсияси билан тайин-
108
«
Ал-ибора »
,
« шореҳ
»
,
« зурафо »
,
« урафо »
,
« дабир »каби атамалар ҳам
« ил-
ми ғариба »билан боғлиқ. 
109
Турсунова М .Мадрасалар таълимида адабиёт сабоғи .

Б
.
57
-
02
.


41 
ланган. Яъни, улар давлат мутасаддилари (ҳоким, қозикалон) 
номига ариза ёзиб, номзод мударрисни тавсия қилганлар. Ма-
салан, қўқонлик Мулло Абдуваҳҳоб Охунд Мулло 
Абдулғафур ўғлини «Жомеъ» мадрасасининг мударриси 
Маъсумхон Тўранинг вафоти сабабли унинг ўрнига мудар-
рислик лавозимига тайинлаш тавсия қилинган
110
. Яна 
Самарқанднинг «Тиллакори» мадрасасининг иккинчи мудар-
риси вафоти муносабати билан барча талабалар ва мударрис-
ларнинг розилиги ила Мулло Ҳожи Имомназар Муллобой 
Муҳаммад ўғлини унинг ўрнига мударрис этиб тайинлашни 
Самарқанд шаҳри уламолари (қози, мударрис ва муфтилар) 
аризаси
111
ёки Бухоро қозиси Мулло Мир Сирожиддин номига 
ёзилган аризада ҳам «Мулло Қурбон» мадрасасида мударрис 
ва муфти лавозимида ишлаган Мулло Жабборбердининг ва-
фоти сабабли ўрнига Мулло Раҳимқулини тайинлаш тавсия 
қилинган
112
.
Садриддин Айнийнинг ёзишича, амирнинг «зиёратчилари» 
бўлган. Яъни, улар ҳар тонгда амир саройига бориб 
«Меҳмонхонаи 
Раҳимхоний»га 
ўтириб 
Пайғамбаримиз 
Муҳаммад (с.а.в.) ҳақларига салавот ва дуолар ўқиб қайтганлар. 
Улар давлатдан ҳар ой 30 танга маош олишган. Бундан ташқари, 
ҳар кун битта нон ва майиз олишган. Бухорода бунақа гуруҳлар 
кўп бўлган. Ҳар бир гуруҳга 30 нафар одам бўлган. Айрим 
гуруҳлар саройга ҳар кун, бошқалари ҳафтанинг пайшанба ку-
ни, бошқалари эса ҳафтанинг душанба кунлари борган. Мири 
Араб мадрасасидаги зиёратчилар эса мадрасада яшаб, ҳар куни 
110
Қаранг :ЎзР МДА .И
-
29
-
жамғарма ,
5
- рўйхат
,
722
-
йиғмажилд
,
99
-
варақ. 
111
Қаранг :ЎзР МДА .И
-
29
-
жамғарма ,
5
- рўйхат
,
722
-
йиғмажилд
,
87
-
варақ. 
112
Қаранг :ЎзР МДА .И
-
508
-
жамғарма ,
5
- рўйхат
,
5780
-
йиғмажилд ,
8
- варақ. 


42 
боришган
113

«Қушбеги» фонди ҳужжатлари билан танишганда фондда 
амир 
«зиёратчилари»нинг 
рўйхатлари 
сақланиши 
аниқланди
114
. Ҳужжатлар «Салавотхон», «Дуохон», «хатиб-
лар», «Хатми Хожагон» каби бўлимларга бўлиниб, уларнинг 
рўйхати келтирилган. Рўйхатда номлари келтирилган салавот-
хону дуохонларнинг аксарияти мадрасаларда таълим беради-
ган 
мударрислардан 
иборат
115

Бундан 
ташқари 
«Мақсурахон», «Қори» ва «Саҳиҳхон»лар ҳам амирнинг Ар-
кига бориб турган. Мазкур фондда уларнинг ишга тайинла-
ниши, сони ҳамда оладиган маоши ҳақида ҳужжатлар мав-
жуд
116
. Шу ўринда нега мударрислар амир саройига тез-тез 
чақирилиб турган, деган савол туғилиши табиий. Бизнингча
мударрисларнинг ҳар куни ёки ҳафтада бир ё икки кун сарой-
га қатнаши, авваламбор сарой ҳаёти билан боғланиш, 
иқтисодий манфаат бўлса, иккинчи томондан ҳукумат эгала-
рини мадраса ҳаётидан воқиф этиб турилган. Яъни, ҳукумат 
аъзолари ҳар бир мадрасадаги тартиб-интизом, камчиликлар-
дан хабардор бўлиб туришган.
Россия империяси истилосининг дастлабки йилларида 
мадрасаларда таълим ва ўқитиш ишлари анъанавий қоидалар 
асосида олиб борилган бўлса, кейинчалик уларнинг фаолия-
тини назорат қилиш ва ўқув ишларини тартибга солишни ўлка 
113
Садриддин Айни .Воспоминания .

С
.
058
.
114
Қаранг :ЎзР МДА .И
-
508
-
жамғарма ,
5
-
рўйхат
,
5771
-
йиғмажилд
,
5
-
9
-
варақлар. 
115
5.2
.
иловага қаранг . 
116
5.1
.
ва
2.1
.
иловаларга қаранг . 


43 
маориф бошқармаси ўз қўлига олган
117
. Бунга уларнинг ҳар 
бир мадрасада ўз вакилларини қўйиши, мударрислар устидан 
турли важларни баҳона қилиб Туркистон генерал-
губернаторлиги Маориф бошқармасига шикоятномаларнинг 
ёзишлари мисол бўлади. Жумладан, 1914 йилда инспектор 
М.Андреев ёзган баённомасига кўра, айрим мударрисларнинг 
икки ва ундан ортиқ мадрасада дарс бераётгани, бир вақтнинг 
ўзида шунча мадрасадан иш ҳақи олишидан шикоят этган. 
Яна мазкур ҳолатга Бухоро хонлиги даврида йўл 
қўйилмагани, айни дамда
118
эса умуман рухсат берилмаслиги-
ни айтган
119
. Аммо бизнингча ушбу ахборот нохолис бўлиб, 
бундай ҳолат амирлик мадрасаларида кўп кузатилган. Маса-
лан, Домло Икромча номи билан танилган Домло Муҳаммад 
Икром (1847-1925 йй.) Бухородаги Бадалбек мадрасасини 
якунлаб, Жаъфархожа, Турсунжон, Мири Араб, Кўкалтош ва 
Абдуллахон мадрасаларида узоқ йиллар мобайнида мударрис-
лик қилган
120
. Бундан ташқари, хонлик ва амирлик даврида 
бир мударриснинг икки лавозимда ишлаши ҳам кўп кузатила-
ди. Масалан, Мир Қосим табиб Субхонқулихон даврида 
(1681-1702) «Доруш-шифо» мадрасасида мудир ва мударрис 
лавозимида ишлаган. Амир Ҳайдар даврида эса Атоуллохожа 
Шайхул ислом қози ал-қуззот лавозими ҳамда «Кўкалтош» 
мадрасаси мударриси бўлиб фаолият юритган
121
. Шунингдек, 
117
5.8
.
Иловага қаранг. 
118
Яъни
« амирлик »даврида
( Л.А.). 
119
Қаранг :ЎзР МДА .И
-
29
-
жамғарма ,
5
- рўйхат
,
5975
-
йиғмажилд
,
05
-
варақ. 
120
Вохидов Ш.Х .Домулло Икромча Муфти Бухори
(
5129
-
5701
:)
жизнь и дея-
тельность // .Иран-наме
.

9
-
2
.
0252
.

С
.
012
-
011
.
121
Қаранг :Садри Зиё .Мажмуъа .ШҚМ .Қўлёзма
.

0579
.
518
а
.
,
579 а. 


44 
Муҳаммад Али Ҳожи мадрасасида Мулло Набира Хожа, Бо-
лойи Ҳавз мадрасасида Мулло Мир Аҳмад, Мулло Қурбон 
мадрасасида Мулло Жабборберди каби олимлар мударрис ва 
муфти лавозимида ишлаган
122
. Яна айрим мударрисларни са-
водсизга чиқариб, уларга қарши иш очилган. Ҳужжатлар ора-
сида мадраса талабалари номидан устозларининг билимли 
экани ва унга қарши ёлғон кўрсатма берилгани ҳақида баёнот 
берилган
123
.
Бундан ташқари айрим нозирларнинг мадрасаларда фақат 
диний билимлар ўқитилиши, уларнинг назорат остига олин-
маслиги сабабли мадраса фаолиятини тўхтатиш кераклиги ху-
сусида баёнотлари мавжуд
124

Хуллас, шунга ўхшаш турли тазйиқлар ҳамда мадрасалар-
нинг кескин қисқартириб ёки ёпилиши оқибатида кўплаб му-
даррислар ишсиз қолишга мажбур бўлади. Уларнинг аксари 
саводсизга чиқарилиб, таълим соҳасидан четлаштирилади.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish