Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 0,55 Mb.
bet82/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Стратегик ва бизнес режалаштириш
Ҳозирги даврда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳатларга мувофиқ давлат тиббиёт муассасаларидан ташкари республикамизда хусусий тиббиёт муассасалари тизими ҳам шакллаиб ривожланиб бормоқда.
Хусусий тиббиёт муассасаларини янада тараққий эттириш ва ривожлантириш учун режалаштириш катта аҳамиятга эга. Чунки хар қандай ташкилот ўз фаолиятини амалга ошириш орқали бориб нимага эришмоқчи эканлигини ва унга эришишнинг энг қулай, мувоффақиятли йўлни танлай билиши керак. Шунинг учун ҳам мақсад ва режа бир-бирига тўлиқ мос келиши керак ва улар бир - бирига узвий боғлиқ.
Ташкилотнинг мақсади - унинг нимага эришмоқчи эканлигини ёки охирги натижасини акс эттиради.
Режа - ташкилотнинг ўз олдига кўйган мақсадига эришиш йўли, фаолияти, ҳаракат – дастури ҳисобланади. Шундай қилиб, ҳар-бир ташкилотнинг режаси деганда ташкилотнинг мақсадини ва унга эришиш воситаларини ўзида мужассам этган дастур тушинилади.
Стратегик режалаштиришнинг моҳияти
«Стратегия» сўзи грекча «strategos» сўзидан олинган бўлиб, у «генералнинг санъати» деган маънони англатади. Ушбу атаманинг ҳарбий сўздан олинганлиги ўқувчини ҳайрон қолдирмаслиги керак. Чунки айнан стратегия Александр Македонскийга (Искандар Зулқарнайн) дунёни забт этиш имконини берди.
Стратегия бу ташкилотнинг миссиясини таъминлаш ва ўз мақсадига эришиш учун тузилган кенг қамровли комплекс режадир.
Стратегик режалаштириш - бу, глобал мақсадга эришиш учун алтернатив йўлларни ҳамда ресурсларни аниқлаш жараёни. Стратегик режалаштириш - ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсадига эришиш йўлидаги қарорлар ва ҳаракатлар йиғиндиси.
Ташкилотнинг миссияси - ташкилотнинг асосий умумий мақсади -уни яшашнинг, фаолият кўрсатишнинг аниқ сабабини кўрсататувчи аниқ мақсадлар йиғиндисидир.
Миссиянинг мақсади вақтга нисбатан аник, ўлчовли ва эришиши мумкин бўлган вазифалардан иборат бўлади.
Ташқи мухитни таҳлил этиш ва баҳолаш жараёни: ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, технологик, ҳалқаро, демографик, экологик, бозор муносабатларини тахлил этиш оркали ҳавф туғдирувчи омилларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишни ва баҳолашни тақазо этади.
Ташкилотнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш учун: ташкилотнинг ўзини ва уни бошқариш тизимини (бошқаришнинг сифати, марказлаштириш даражаси, ташкилотнинг структураси, режалаштириш, ахборот ва назорат тизими, ходимларнинг малакаси), молиялаштириш ва маблағ билан таъминлаш тизимининг ҳолати, маркетинг хизмати: (аҳоли билан ишлаш, аҳолининг хизматидан қониқиш ҳосил қилиш, хизмат турлари ва сифати) чуқур таҳлил этилади.
Муқобил стратегияни танлаш учун эса ташкилот жорий йилда кайси стратегияни: чегараланган ўсиш, (олинган натижалардан қониқиш ҳосил қилган ҳолда ўсишни чегаралаш), ўсиш (ўтган йилги курсаткичларни сезиларли даражада ошириш), қисқартириш (яъни унча самара бермаган айрим хизмат турларини қисқартириш, айрим объектларни ёпиш, ёки фаолиятини ўзгартириш) қўллашни назарда тутаётганлигига эътибор берилади ва у асосланади.
Стратигик режани реализация қилишда тактик - оператив режалар тузилиб улар замон - вақт ва маконда аниқ амалга оширила борилади. Бунинг учун эса тегишли хизмат турлари, қоидалар белгилаб олинади ва барча ресурслардан унумли фойдаланишга катта аҳамият берилади.
Ташкилот бюджетини режалаштириш ва назорат қилиш стратегик режани реализация килишни бошқаришнинг муҳим инструменти ҳисобланади.
Стратегик режада белгиланган мақсад ва вазифаларни тўғри ва ўз вақтида амалга оширишни баҳолаш учун эса қуйидаги тўртта саволга жавоб бериш лозим:

  1. Қабул қилинган стратегия муассасанинг имкониятларига мосми?

  2. Режани реализация қилиш учун мавжуд ресурслар етарлими?

  3. Ташқи имкониятлар ва хавф-хатарлар тўлиқ эътиборга олинганми?

  4. Қабул қилинган стратегик режа муассаса ресурсларидан унумли фойдаланишини таъминлайдими?

Тузилган стратегик режа юқоридаги саволларга тўлиқ жавоб берса, унда ушбу режани яхши деб баҳолаш мумкин.
Стратегик режани қўллаш муассаса, ташкилот фаолияти натижаларини назорат қилиш ва ходимларни рағбатлантиришни яхшилайди. Стратегик режалаштиришга эътибор қаратиш ташқи омилларни қаттиқ таъсирини олдини олиш, рахбарни ходимлар билан ахборот алмашинувини яхшилашга, тўғри ва аниқ мақсадни белгилаш имконини яратади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish