Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Соғлиқни сақлашда сифат стандартлари



Download 0,55 Mb.
bet15/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Соғлиқни сақлашда сифат стандартлари.

Тиббий хизмат кўрсатишда стандартлаштириш АҚШ да вужудга келди ва ривожланди. АҚШда минглаб стандартлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар қуйидаги турларга бўлинади: соғлиқни сақлаш ресурслари стандартлар, тиббий хизмат ва муассасалар стандартлари, технологик стандартлар, тиббий-иқтисодий стандартлар, қамровли стандартлар.


Даволаш дастурлари стандартларининг вазифаларига куйидагилар киради: ишни такрорланишини камайтириш, даволаш муддатини қисқартириш, беморлар хавфсизлигини таъминланиши ва тиббиёт ходимларини асоссиз айбловлардан ҳимоя этиш, зарур ресурсларни баҳолаш имкониятини таъминлаш.
Мутахассислар фикри бўйича, замонавий тиббиётда аниқ дастур ва стандартларни тузиш имкониятлари чегаралангандир. Халқаро, Давлат ҳудудий тиббий стандартлар, тиббиёт муассасалари, тиббиет дастурлари, тиббиёт технологиялари (тиббий хизматлар ва даволаниб чиққан беморлар учун) стандартлари, илмий-тиббий стандартлар, тиббий билимлар стандартлари мавжуддир.
Тиббиёт технологиялари стандартлари АҚШда диагностик турдош гуруҳлар номи остида ривожланди. Нархларни шакллантиришда қўлланиши учун қўшимча этиб киритилган технологик стандартларга нисбатан «тиббий-иқтисодий стандартлар» қўшимчаси қўлланила бошланди.
Тиббий - иқтисодий стандартлар 3 та асосий қисмдан иборат: тиббиёт технологияси, унинг бажарилиш натижалари ва амалга ошириш қиймати.
Тиббий - иқтисодий стандартлар (ТИС) муассасалар томонидан ишлаб чиқилиб, уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Тиббий хизмат сифатини назорат қилиш мезонлари, кўрсаткичлари ва услуби.
Тиббий хизмат кўрсатишнинг сифат мезонлари ЖССТ Европа регионал бўлимининг бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича мутахассиси Хану В. Вуорининг «Тиббий хизмат кўрсатишнинг сифатини таъминлаш» мавзуидаги ишида таклиф этилган (концепция ва методология).
Унинг фикрича, тиббий хизмат кўрсатишни куйидаги компонентларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофикдир:
САМАРАДОРЛИК.
Амалдаги тизим доирасида хизматнинг ёки дастурнинг ҳаракати ва идеал шароитлардаги максимал таъсири ўртасидаги нисбати кўрсаткичи.
ТЕЖАМКОРЛИК.
Хизматнинг ёки дастурнинг таъсири ва унинг қиймати ўртасидаги нисбати кўрсаткичи.
АДЕКВАТЛИК.
Хизмат кўрсатишнинг аҳоли эҳтиёжларига мос келиши кўрсаткичи.
ИЛМИЙ ТЕХНИК ДАРАЖА.
Тиббий хизмат кўрсатиш вақтида мавжуд бўлган тиббий билимлар ва техниканинг қўлланиш даражаси.
Н.А. Семашко номли «Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш ИТИ» да тиббий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида интеграл кўрсаткич ишлаб чиқилган бўлиб, унинг таркибига учта компонент киритилган: тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик.
Тиббий самарадорлик (коэффиценти) кўрсааткичи:
Эришилган тиббий натижалар ҳодисалари сони
Км х 100%
баҳоланган тиббий хизмат кўрсатиш ҳодисаларининг умумий сони
Ижтимоий самарадорлик коэффиценти (кўрсаткичи)
истеъмолчини қониқтирган ҳодисалар сони
Кс = х 100%
тиббий хизмат кўрсатиш ҳодисаларининг умумий сони
Иқтисодий самарадорлик (ёки сарф) коэффиценти (кўрсаткичи)
норматив сарфлар
Кз х 100%
баҳоланган тиббий хизмат кўрсатиш ҳодисаларига кетган сарф
Тиббий - иқтисодий стандартлар мавжуд бўлганда иқтисодий самарадорликни қуйидагича ҳисоблаш мумкин:
стандартга мос келувчи қийматлар сони
Кэ = х 100%
стандарт бўйича баҳоланган тиббий хизмат кўрсатиш ҳодисаларининг умумий сони
Тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигининг интеграллаш коэффиценти тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорликларнинг ҳосиласига тенгдир.
Самарадорлик коэффицентидан ташқари сифат коэффиценти ҳам ҳисобланади (у орқали хизмат кўрсатишнинг оптимал технологияларига риоя қилинганлик баҳоланади):
оптимал технололгияларга мос келувчи ҳодисалар сони
Кк = х 100%
баҳоланган тиббий хизмат кўрсатиш ҳодисаларининг умумий сони
Хизмат кўрсатиш технологиясини баҳолаш, тиббий-иқтисодий стандартларга мос равишда ўтказилиши мумкин.
Хизмат кўрсатиш технологиясини белгиловчи самарадорликнинг интеграллаш кўрсаткичи ва сифат коэффицентларини хизмат сифатининг қамровли коэффицентини ҳисоблаган ҳолда умумлаштириш мумкин.
Тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг қамровли коэффиценти:
КП = Км х Кс х Кк ёки
КП = Км х Кэ х Кк ёки
КП = Ки х Кк
бу ерда:
КП - сифатнинг қамровли кўрсаткичи.
Км - тиббий самарадорликнинг коэфиценти.
Кс - ижтимоий самарадорлик коэфиценти.
Кз (ёки Кэ) - иқтисодий самарадорлик коэффиценти.
Кк - процессуал (технологик) ёндашув асосида ҳисобланган сифат коэффиценти.
Бизнингча, сифатнинг қамровли кўрсаткичи ўз ичига тиббий хизмат кўрсаткичнинг самарадорлигини олган ҳолда ЖССТ мутахассиси Хану В. Вуори концепциясига мос келади. Жумладан, бу мутахассис битта нисбий катталикда - сифатнинг қамровли кўрсаткичида - уни тўртта асосий мезонлари бўйича баҳолаш имконини беради.
Тибий ёрдамнинг сифатини баҳолашда ундан ўз вақтида, етарлича фойдаланганлик томонлари ҳам эътиборга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23 декабр 1998 йил 597-сонли «Республика аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатини назорат қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари ҳақида»ги буйруғи билан Узбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида кўрсатилаётган тиббий хизматни сифатини назорат қилишнинг Низоми тасдиқланган. У қуйидаги элементлардан ташкил топган: хизматлар ва даволаниб чиккан беморлар учун) стандартлари, илмий-тиббий стандартлар, тиббий билимлар стандартлари ва ҳ.к. мавжуддир.
Даволаш - профилактика муассасаларидаги кадрлар ва материал-
техник ресурларидан оқилона фойдаланилаётганлик даражасини баҳолаш, одатда уларни лицензия қилинаётганда баҳоланади;

  • конкрет шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнини экспертиза
    қилиш;

  • аҳолини кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдамдан қониқиш ҳосил
    қилганлигини ўрганиш;



  • тиббий ёрдамнинг сифати ва самарадорлигини характерловчи кўрсаткичларни таҳлил этиш;

  • соҳага салбий таъсир этувчи ва тиббий ёрдамнинг сифати,
    самарадорлигини пасайтирувчи камчиликлар врачлик хатоларини, бошқа омилларни аниқлаш ва асослаш;

  • даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари учун ишдаги
    камчиликлар, врачлик хатоларини олдини олишга, иш сифати ва
    самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар бериш;

  • тиббий-санитария ёрдамининг сифатини оширишга қаратиш,
    бошқаришнинг энг рационал усулларини танлаш, соҳани назорат қилиш
    органлари ва муассасалари раҳбарлари, клинико-эксперт, комиссиялар ва соғлиқни сақлашни барча босқичларидаги бош мутахассислар томонидан амалга оширилади.

3- жадвал

Мезон

Кўрсаткич

Адекватлик

Кс – ижтимоий самарадорлик коэффициенти

Самарадорлик

Км – тиббий самарадорлик коэффициенти

Тежамкорлик

Кз – сарфлар коэффициенти (ёки иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи)

Илмий – техник даража

Кк – технологик ёндашув асосида ҳисобланаган сифат кўрсаткичи

Адекватлик, самарадорлик, тежамкорлик, илмий техник даражани ҳисобга олган ҳолда қамровли баҳолаш

КП=Км х Кс х Кз х Кк


Соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини ҳамда даволаш-диаг-ностика жараёни сифатини қуйидаги кўрсаткичлар орқали баҳолаш мумкин:
1. Фаолият турларини баҳолаш кўрсаткичлари
1.1.Битта врачнинг бир йиллик юкламаси (врач лавозими функцияси).
1.2.Врачнинг хонадонларга ёрдам кўрсатиш юкламаси (уйга қилинган қатновлар сони)".
1.3.Даврий профилактик кўрик қамрови.
1.4.Беморларни диспанцеризациялаш қамрови.
1.5.Эмлашлар қамрови.
1 .6.Ногиронларни реабилитация қилиш.
1.7.Ҳомиладор аёлларни барвақт рўйхатга олиш (ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача) ва уларни кузатишнинг сифати.
1.8.Кўкрак сути билан чақалоқ 6 ойлик бўлгунча табиий овқатлантириш.
2. Натижавий кўрсаткичларни баҳолаш.
2.1. Аҳоли ўлими (1000 та аҳолига), меҳнатга лаёқатли ёшдагилар
ўлими кўрсаткичи (1000 та меҳнатга лаёқатли ёшдагилар).

  1. Гўдаклар ўлими (1000 та тирик туғилган чақалоққа).

  2. Оналар ўлими кўрсаткичи (1000 та тирик туғилган чақалоққа).

  3. Бирламчи ногиронлар (1000 та меҳнатга лаеқатли ёшдагилар).

  4. Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган касалликлар билан аҳолининг
    касалланиш кўрсаткичи (сил, саратон, венерик, руҳий касалликлар – 100000 аҳолига).

3.Йўл қўйилган дефектларни баҳолаш кўрсаткичлари.

  1. Оғир, энг кечки стадияда аниқланган касалликлар (сил, меъда
    бўшлиғи хасталиклари, меъда, 12-бармоқли ичак яраси, сурункали холе-
    цистит билан хасталанган беморларда ўтказилган шошилинч операциялар сони ва бошқалар.

  2. Беморларнинг уйдаги ўлим кўрсаткичи (зотилжамдан ва хил
    инфекциялардан).

3.3. Врач томонидан кузатилмаган шахсларнинг уйдаги ўлим
кўрсаткичи.
3.4. Аҳолининг асосли шикоятлари стационар фаолиятини сифат
томонларини белгиловчи кўрсаткичларга ташҳислашнинг сифати, клиник ва патологоанатомик диагнозларнинг мослиги, даволаш муддати, леталлик, ўтказилган операциялар таркиби, операциядан кейинги леталлик, амбулатория-поликлиника муассасалари ва стационар фаолияти орасидаги уйғунлик; шошилинч жаррохлик ёрдамини талаб этадиган беморларни стационарга келтириш вақти биринчи кундаги леталлик ва ҳоказолар киради.
Врачларнинг муҳим вазифаларидан бири тегишли даволаш муолажаларини ўз вақтида бошлашга имкон берувчи беморга барвақт ва тўғри диагноз қўйишдир. Нотўғри диагноз қўйишнинг кўпгина сабаблари бўлиб, уларнинг кўпчилиги врачнинг малакаси ва фаолиятининг ташкилий томонларига боғлиқ.
Юқоридаги сабабларни ўрганиш ташҳислашнинг сифатини яхшилаш билан бир қаторда даволашнинг сифатини, тиббий ёрдамнинг самарадорлигини ошириш имконини беради.
Врачларнинг амалий фаолиятида ва илмий ишларда диагнозларни таққослаш ҳамда систематик таҳлил этиш, ташҳислашнинг сифатини ошириш билан бир қаторда касалликларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида адекват даволаш, врачларнинг малакасини ошириш ҳамда дифференциал ташҳислаш даражасини яхшилашга олиб келади.
Врачлар қўйган ташҳисларнинг сифати поликлиника ва стационар, стационар ва патологоанатом врачларининг диагнозларини бир-бирига мослиги ҳамда тафовути орқали ўрганилади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish