Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (ЖК 183-м.)



Download 95,26 Kb.
bet21/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

3.10. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузиш (ЖК 183-м.)

Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва табиий монополия­лар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятининг бевосита объекти Ўзбекистон Республикаси товар ва молия бозорларида соғлом рақобатни таъминлаш, табиий монополия субъектларининг фаолиятини тартибга солиш, шунингдек истеъмолчилар, давлат ва табиий монополия субъектлари манфаатларининг мутаносиблигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.


Таҳлил этилаётган жиноятнинг объектив томони хўжалик юритув­чи субъектнинг монополияга қарши органга ахборот тақдим этмас­лиги ёки била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этишида ифодаланади.
Монополияга қарши органга ахборот тақдим этмаслик деганда, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда масъул шахснинг мустақил равишда ёки монополияга қарши органнинг талаби билан тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатлар ёки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилмаслиги тушунилади.
Ахборот тақдим этмаслик монополияга қарши органга ахборот беришдан бош тортишда ёки турли хил баҳоналар билан белгиланган муддатда ахборот топширмасликда намоён бўлиши мумкин. Ахборот тақдим этмаслик, шунингдек юклатилган мажбуриятларга масъулият­сиз муносабатда бўлиш натижасида ёддан чиқариб қўйишда ҳам намоён бўлиши мумкин.
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар товар бозоридаги рақобат муҳитини ёки табиий монополия фаолиятини белгиловчи муҳим далиллар тўлиқ ёки қисман бузиб кўрсатилган маълумот­лардир.
Била туриб деганда, монополияга қарши органга маълумотни хабар қилган жавобгар шахс, ишнинг объектив ҳолатларидан келиб чиқиб, ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, улар ёлғон­лигини билган бўлишидир. Агар жавобгар шахс ишни объектив ҳолат­лардан келиб чиқиб билмаган ёки билиши лозим бўлмаган бўлса, кўриб чиқилаётган модда билан квалификация қилиниши мумкин эмас.
Била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотни монополия­га қарши органга тақдим этиш, ушбу маълумот монополияга қарши органнинг ваколатли шахси томонидан олинган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
Жиноят кодекси 183-моддаси биринчи қисми бўйича жавобгар­ликка тортиш шарти шахс шундай қилмишлари учун аввал маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши ва ушбу қилмишларни маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг бир йил муддат давомида такрор равишда содир этганлиги ҳисобланади.
Жиноят кодекси 183-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони монополияга қарши органнинг қоида­бузарликни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақида­ги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармасликда ифодаланади.
Бўйин товлаш деганда, монополияга қарши органнинг қонун-қоидаларни бузишни тўхтатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, шартнома­ларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги талабларини бажариш­дан очиқдан-очиқ ёки бошқача йўсинда бажармасликка қаратилган ҳар қандай ҳаракат тушунилади.
Ўз вақтида бажармаганлик деганда, кўрсатманинг унда кўрсатил­ган муддатни бузган ҳолда бажарилиши тушунилади.
Жиноят кодекси 183-моддаси иккинчи қисми бўйича жавобгар­ликка тортиш шарти шахс шундай қилмишлари учун аввал маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши ва ушбу қилмишларни маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг бир йил муддат давомида такрор равишда содир этганлиги ҳисобланади.
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва табиий монополия­лар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятининг субъектив томони айбнинг қасд ёки эҳтиётсизлик шаклида ифодаланиши мумкин.
Жиноятнинг субъекти монополияга қарши органга тегишли маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юклатилган 16 ёшга тўлган ҳар қандай жисмоний шахс ҳисобланади.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish