Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet431/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

 
Литература
 
1. Бабков В.Ф. Дорожные условия и безопасность движения: 
учеб. для вузов. М., 1993. 
2. Лукьянов В. В. Обеспечение безопасности дорожного 
движения: учеб. пособие. М., 1979. 
 
 
 
 


983 
Ю.Ғ. Маҳмудов, Термиз давлат университети
профессори, педагогика фанлари доктори; 
Б.Элмурадов, Тошкент давлат транспорт университети
доценти, кимё фанлари номзоди. 
 
ЭКОЛОГИК ТАФАККУР, УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ 
ВА УЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
 
Илмий билимлар ривожи, ижтимоий, тарихий, иқтисодий 
ўзгаришлар табиат сир-асрорларидан инсонни хабардор қила 
бошлагани сари табиат кучларидан хавфсираш, қўрқиш, 
ҳадиксираш ўрнини табиатни ўзига бўйсундириш, унинг устидан 
ҳуқмронликни ўрнатишга бўлган истак ҳисси инсон қалбини 
қамраб ола бошлади. Лекин табиат инсоният учун қадрли макон 
эканлиги тўғрисидаги ғоялар жамиятнинг тўғри фикрлайдиган, 
фидойи, мушоҳада қиладиган кишилари томонидан илгари суриб 
келинди. Шу боис гоҳо диний, гоҳо омма фикри асосида табиатни 
авайлаб асраш, унинг бойликларини эъзозлаш, кўпайтириш, уларни 
софлигича келгуси авлодларга етказиб бериш вазифалари кишилар 
томонидан кундалик зарурий хатти-ҳаракат сифатида талқин 
этилган. 
Инсоният тараққиёти тарихида табиатга нисбатан онгли муно-
сабатда бўлиш ёки унга зарар етказувчи ҳолатларнинг барчаси 
маънавий -аҳлоқий меъёрлар ёрдамида тартибга солинган. Инсон 
манфаатлари кесишган нуқтада шахснинг таълим олганлик ва 
тарбияланганлик даражаси ахлоқий – маънавий етуклик ва 
тафаккур билан ўлчанган. 
ХХ асрнинг 70 – йилларида фан – техника тараққиётининг 
мисли кўрилмаган даражада ўсиб борганлиги боис бу ҳолат ўз-
ўзидан табиий муҳитга ижобийдан кўра қўпроқ салбий таъсир 
кўрсатганлиги, инсоннинг табиий макон сарҳадларни тобора 
кўпроқ даражада ўзлаштиришга бўлган харакати, яъни уриниши 
бир талай муаммоларни келтириб чиқарди. Тирик организмларнинг 
яшаш жойи, шарт-шароитлари у билан табиий муҳит орасидаги 
ўзаро боғлиқликни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда хулосаларнинг 
муайян фан доирасида ўрганилишига бўлган эҳтиёж юзага келди. 
Охир-оқибатда “Экология” (юнонча “ойкос” – уй ёки “яшаш жойи”, 
“макон” ва “логос” – фан, таълимот) фани асослари яратилди. 


984 
Эндиликда инсоннинг жамики фаолияти экологик онглилик ва 
онгсизлик, экологик тафаккурлилик ва тафаккурсизлик, экологик 
маъсуллик 
ва 
маъсулиятсизлик, 
экологик 
фаоллик 
ва 
фаолиятсизлик, экологик маданиятлилик ва маданиятсизлик, 
экологик 
маънавиятлилик 
ва 
маънавиятсизлик, 
экологик 
маърифатлик ва маърифатсизлилик каби тушунчалар мазмун-
моҳиятида ахлоқий, маънавий, маърифий – экологик асослар 
алоҳида ўринга эга. 
Диққат-этиборимизни тортган, жамият ижтимоий ҳаёти ҳамда 
табиий экологик тизим доирасида ўзига хос ўрин тутувчи ҳамда 
шахс хулқ-атвори, хатти-ҳаракати ва фаолиятининг етакчи сифат 
кўрсатгичи бўлган экологик тафаккур мазмуни нимадан иборат? У 
қачон ва қандай ҳолатда намоён бўлади? Уни шакллантириш 
йўллари ва воситалари қандай? – каби кўплаб саволлар тадқиқот 
ишимизни олиб бориш жараёнида ўз ечимига эга бўлиши учун 
ҳаракат қилдик. Тадқиқот ишимизнинг мазмунини очиб бериш 
борасидаги дастлабки уриниш – “Экологик тафаккур” тушунчасини 
шарҳлаш, унинг илмий-педагогик асосларига урғу беришдан иборат 
бўлди. 
Экологик тафаккур тушунчаси бугунги кунга қадар кимёгар, 
биолог, географ, физик, эколог, файласуф, социолог, физиолог
психолог, дидакт ҳамда педагог олимларнинг монографик асарлари 
ва рисолаларида ўз талқинига эга бўлди. 
Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларга суянган ҳолда, 
“Экологик тафаккур” тушунчасига қуйидагича таъриф бериш 
мумкин: 
Экологик тафаккур – шахс экологик ақлий фаолиятининг 
юксак шакли ҳисобланиб, атроф-муҳит ва организмлар ўртасида 
(биогеоценозда) рўй бераётган экологик ўзгаришлар мазмуни ва 
сабабларини англаш, уларни онгли таҳлил қилиш, шунингдек, 
ижтимоий тараққиёт ва табиий муҳит ўртасидаги мутаносибликни 
қарор топширишга йўналтирилган фаолият учун туртки берувчи 
фикр, ҳуқм ва хулосаларнинг қарор топиш жараёни. 
Демак, экологик тафаккур, тарихий – объектив шароитда 
субъект томонидан ташкил этиладиган тасаввур ва фаолият дара-
жаси, кўрсаткичи сифатида табиат (атроф-муҳит) ҳамда ижтимоий 
муносабат ўртасидаги узлуксизлик, узвийлик, алоқадорлик ва яхлит-
ликни таъминлаш хавфнинг олдини олиш, уни бартараф этишга 


985 
йўналтирилганликда намоён бўлади. Субъект экологик тафаккур-
ининг назарий – методологик асослари қуйидагилар билан 
тавсифланади: 
-
субъект экологик тафаккури уйғун равишда ташкил этилган 
экологик таълим-тарбия самараси сифатида намоён бўлади; 
-
субъект экологик тафаккури тарихий-тадрижий, ижтимоий-
объектив шароитда қарор топган ижтимоий-экологик муносабатлар 
мазмуни асосида шаклланади; 
-
субъект экологик тафаккури у мансуб бўлган ижтимоий-тари-
хий жамият тараққиёти даражаси ва мазмун-моҳиятига боғлиқ бўлади; 
-
субъект экологик тафаккури ижтимоий-экологик муносабат-
ларнинг ташкил этилиши жараёнида, унинг атроф-муҳитга 
нисбатан ёндашувида намоён бўлади; 
-
субъект экологик тафаккурининг шаклланиши, табиий 
муҳит софлиги ва яшовчанлиги, шунингдек, ижтимоий ҳаёт 
ривожини кафолатлайди. 
Экологик тафаккур субъект фаолиятини ташкил этишда ижти-
моий, ахлоқий-маънавий қадриятлар ҳамда табиатга нисбатан 
оқилона чуқур ва кенг мулоҳазали, ўлчовли хатти-ҳаракатларини 
йўлга қўйиш демак. 
Талабалар экологик тафаккурни табиий фанлараро ривожлан-
тириш қуйидаги принциплар асосида амалга оширилди: 
экологик билимларни ўрганиш жараёнида кетма-кетлик, 
изчиллик, илмийлик, тарихийлик, инсонпарварлик, узлуксизлик ва 
узвийлик, ворисийлик; экологик билимларни ўрганишдир. Шунинг-
дек экологик маълумотлар олишнинг барча учун зарурлиги; эколо-
гик 
таълим-тарбия 
мазмунининг 
илмий 
асосланганлиги, 
талабаларда экологик тафаккурни ривожлантириш йўлида оила, 
маҳалла, таълим муассасалари, табиатни муҳофаза қилиш 
органлари ўртасидаги ўзаро мустаҳкам алоқа ва ҳамкорликнинг 
ўрнатилганлиги; Ўзбекистон экотизимини муҳофаза қилишда 
халқаро ҳамкорликнинг йўлга қуйилганлиги; экологик таълим-
тарбиянинг миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланганлиги. 
Бизнингча, субъект экологик тафаккури кўйидаги ҳолатлар-
нинг намоён бўлишида кўринади: 
ижтимоий ва экологик тизим борасида маълумотга эга бўлиш, 
ижтимоий-ахлоқий, маънавий ҳамда экологик билим асосларини 
ўрганишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёжга эгалик, ижтимойи экологик 


986 
билимларни пухта эгаллаш, эгалланган назарий экологик билим-
ларни амалий фаолиятда қўллаш борасида кўникма ва малакаларга 
эга бўлиш; жамият ҳамда атроф-муҳит ва организмлар ўртасида 
(биогеоценозда) юз бераётган ўзгаришлар мазмун-моҳиятини 
таҳлил эта олиш, ижтимоий муносабатлар ва табиий-географик, 
иқлим ўзгаришлари ўртасида ўзаро алоқадорликни етарли даражада 
баҳолай олиш, экологик билимлар тарғиботини ташкил этишда 
ижтимоий фаолликка эга бўлиш. 
Юқоридаги фикрларни умумлаштириш асосида субъект 
экологик тафаккурини куйидаги қисмларга ажратиш мумкин: 
экологик тафаккур; экологик фаолият. 
Субъект экологик тафаккури шу икки жиҳатнинг ўзаро уйғун-
лиги, алоқадорлиги, узвийлиги ва ривожланиш даражаси билан 
тавсифланади. 
Экологик тафаккур атроф-муҳитга ёндашув, ижтимоий-
экологик муносабатларни йўлга қўйиш жараёнида содир бўлади. 
Экологик тафаккур мураккаб тузилишга эга. Шахс экологик 
тафаккури тизимланган экологик билимларни ўрганиши, бу бора-
даги ўтмиш қадриятлар мазмунини англаш, атроф-муҳит ва орга-
низмлар (биогеоценоз) ҳақида тўла ва чуқур маълумотга эга бўлиш, 
табиатни муҳофаза қилиш борасида яратилган дастур, ғоя ва 
назариялар, концепциялар мазмун-моҳияти билан танишиш орқали 
ҳосил қилинган қараш, тасаввур, ҳиссиёт ва эътиқодлар тизими.

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish