Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ельдештейн Ю. М. Введение в логистику. [Текст]: учеб.
пособие / Ю.М. Ельдештейн. Красноярск: Краснояр. гос. аграр. ун-
т, 2015. 375 с.
2. Железова, Т.А. Формирование товарного ассортимента с
применением АВС-XYZ-анализа для управления товарными
запасами /Т.А. Железова Т.А // Вестник Белгородского
университета кооперации, экономики и права. 2016. № 2 (58). С.
259-272.
428
3. Ковалков В. А. Система измерения уровня логистического
сервиса // Логистика и управление цепями поставок, 2009. №6.
С.33-39.
4. Гетта О. Бизнес проявляет инициативу: больше власти
потребителям
//
ООО
«Виадео
ИМ»
URL
: http://www.rb.ru/article/biznes-proyavlyaet-initsiativubolshe-vlasti-
potrebitelyam/7231217.html.
Йўлдошев Даврон Фурқат ўғли
Тошкент давлат транспорт университети,
“Транспорт логистикаси” кафедраси ассистенти,
davron.yoldoshev@bk.ru
Юсуфхонов Зокирхон Юсуфхон ўғли
Тошкент давлат транспорт университети,
“Транспорт логистикаси” кафедраси ассистенти
Мўминов тўлқин Шойқуловч
Тошкент давлат транспорт университети,
“Транспорт логистикаси” кафедраси ассистенти
ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР ОҚИМИГА
ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ
Аннотация:
Бугунги кунда Республикамизда жамоат транс-
портлари хизматларига бўлган талаб кундан кунга ошиб бормоқда,
бу эса ўз навбатида жамоат транспортларида хизматлар пакетини
талабга кўра мувофиқлаштириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш
тизимини такомиллаштириш масалаларида ривожланган мамлакат-
лар тажрибаларини таҳлил қилиш ҳамда жамоат транспорт-
ларининг ҳаракатини бир нечта илмий тажрибалар, таҳлиллари
асосида ташкил этишни талаб этиди. Республикамиз транспорт
тизимлприни такомиллаштириш ҳамда йўналишли автобусларнинг
ҳаракат жадвалларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича бир қанча
илмий тадқиқот ишлари ва инновацион лойиҳалар амалга
оширилиб келинмоқда. Аммо ушбу сохада ўз ечимини кутаётган
муаммолар халихам мавжуд.
Мавжуд муаммоларни ечишда аввало йўловчилар оқимининг
шакилланиши ва тақсимланиши масалаларида тадқиқотлар олиб
429
бориш мақсадга мувофиқ. Жамоат транспортларида ҳаракатланган
йўловчилар оқими асосан сотилган чипталар сони ва ойлик йўл
чипталаридан фойдаланган йўловчилар сонлари йиғиндиси орқали
аниқланади. Сотилган чипталар сонига кўра йўловчилар оқимига
таъсир этувчи бир қанча иш ва дам олиш кунлари, байрам кунлари,
таътиллар, ва йирик тадбирлар билан бир қаторда об-ҳаво кўрсат-
кичлари харорат, намлик, ёғингарчилик каби кўрсаткичлар ҳам таъсир
кўрсатади. Об-ҳаво
кўрсаткичлари
жамоат
транспортларида
йўловчилар йўловчилар оқимини башорат қилишда муҳим ахамиятга
эга. -5
0
дан паст ҳарорат ва ёғингарчилик хафтанинг иш кунларида
чипталар савдосининг ошишига яъни жамоат транспортида
йўловчилар оқимининг қариб 30 % ортишига олиб келади. Дам олиш
кунларида ёғингарчилик ва паст ҳарорат шароитида жамоат
транспортларида йўловчилар оқими иш кунларига нисбатан
сезиларли даражада камаяди. Йўловчилар оқимининг об-ҳаво
шароитларига боғлиқ равишда ўзгариши йўловчиларнинг мақсадлари
ва манзилларининг геоэхтимоллиги билан боғлиқ. Мазкур масаланинг
илмий ёндашуви, жамоат транспортларида йўловчилар оқими ва об-
ҳаво кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлигини аниқлашни тақозо этади.
Тошкент шаҳрида доимий яшовчилар, шаҳар мехмонлари,
шаҳарда ишловчилар ва таълим олувчиларнинг сони кундан-кунга
ўсиб бормоқда. Йўловчиларнинг асосий қисми учун транспорт
хизмати "Toshshahartransxizmat" AJ автобус йўналишлари орқали
амалга оширилади. Ҳар йили 240 миллионга яқин йўловчи манзил-
ларига етказилади. Ахолининг кўпайиши, жамоат транспортида
ишончли хизмат кўрсатиш ва химат сифатига бўлган талабнинг
ортишига олиб келади. Бу ўз навбатида жамоат транспортларида
йўловчилар оқимининг ўзгаришига таъсир этувчи ҳар бир
омилларни хусусан об-ҳаво кўрсаткичларининг йўловчилар
оқимига таъсири даражасини жиддий таҳлил қилишни тақозо
этади. Йўловчилар оқимига энг катта таъсир кўрсатувчи
омиллардан бири ҳарорат ва намлик хисобланади. Демак, жамоат
транспортларида йўловчилар оқимига об-ҳаво кўрсаткичларининг
таъсири масаласи бўйича тадқиқот олиб бориш долзарб
ҳисобланади. Бу борада бутун дунё тадқиқотчилари томонидан
кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Масалан, Department
of Meteorology, Freie Universit¨at Berlin, Germany тадқиқотчилари K
M Nissen, N Becker, O D¨ahne, M.Rabe, J.Scheffler
,
M Solle ва U
430
Ulbrichлар Берлин шахрида об-ҳаво шароитларини йўловчилар
оқимига қандай таъсир этиши бўйича тадқиқот олиб боришган.
Тадқиқотда Берлин шаҳри жамоат транспортларида йўловчилар
оқими чипталарнинг сотилиши бўйича аниқланган. Берлин шаҳ-
рида об-ҳавонинг ноқулай ўзгаришида сотилаётган чипталарнинг
улуши фоизланган ва автобус ҳайдовчилари томониддан
сотилаётган чипталарнинг улуши об-ҳаво шароитлари ноқулай
вақтларда ошиши таҳлил қилинган. [1] Technological University
Dublin - Blanchardstown Campus тадқиқотчилари Markus Hofmann
ва Margaret O‘Mahonyлар Об-ҳаво ноқулайликларини автобуслар-
нинг иш кўрсаткичларини ўрганишган. Тадқиқотда автобусларнинг
ҳаракат жадвалини тузишда диспетчерлар об-ҳаво шароитларини
инобатга олишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадиқиқот
йилнинг 12 ойидаги об-ҳаво шаритларида йўловчилар оқимининг
ўзгариши орасидаги боғлиқликлар таҳлил қилинган. [2] Маҳаллий
об-ҳаво шароитларини автобуслар юриш вақтларига боғлиқлиги
моделларини ишлаб чиқиш бўйича Institute of Future Cities, The
Chinese University of Hong Kong, Shatin, New Territories, Hong Kong
тадқиқотчиси Sui Taoa, ва Jonathan Corcoranb, Francisco Rowec,
Mark Hickmanлар тадқиқот олиб борганлар. Тадқиоқотда минтақа-
нинг функсионал имкониятлари билан об-хавонинг автобусларнинг
соатлик ҳаракатига таъсирини моделлаштирилган. Тадқиқот транс-
зит смарт-карталари маълумотлари тўплами ва об-ҳавонинг вақт
бирликларидаги батафсил ўлчовларида автобусларнинг кечикти-
рилган таъсирларини олиш учун хисоблаб чиқилган. [3] Об-ҳаво-
нинг автобусларда ҳаракатланишига таъсири бўйича Queensland
University of Technology, Australia тадқиқотчиси Syeed Anta Kashfi
ва Associate Professor Jonathan Bunker лар тадқиқот олиб боришган.
Тадқиқотда об-ҳавонинг ноқулай шароитларида автобусларнинг
ҳаракатига таъсири ўрганилган. Автобусларнинг йўналиш узунлиги
ва қатнов вақтига об-ҳавонинг боғлиқлик масалалари ва ноқулай
об-ҳаво шароитида хусусий автотранспорт воситаларининг авто-
бусларга таъсири ўрганилган. [4] Тадқиқотлар таҳлили шуни кўрса-
тадики, дунёда жамоат транспортлари ҳаракат режимини ишлаб
чиқишда об-ҳаво шароитларни инобатга олиш бўйича жуда кўп
тадқиқотлар олиб борилган, аммо Тошкент шаҳрида йўловчилар
оқимини башорат қилишда об-ҳаво кўрсаткичларини таъсири
ўрганилмаган.
431
Тошкент шаҳрида жамоат транспортларида йўловчилар оқи-
мига таъсир этувчи омилларни ўрганиш мақсадида ривожланган
мамлакатларнинг жамоат транспортларида йўловчилар оқимини ба-
шорат қилишни ташкил этишдаги тажрибалари, ҳаракат давомида
таъсир этувчи барча омиллар, жамоат транспортларида йўловчи-
ларга хизмат кўрсатишнинг замонавий усулларини таҳлил қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |