Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-§. ТОВАРЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОНТРАКТИ



Download 0,88 Mb.
bet24/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4-§. ТОВАРЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОНТРАКТИ

Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш бўйича давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари.


Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш бўйича давлат контракти асосида, шунингдек унинг асосида тузиладиган давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган, давлат бюджети ва молиялашнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳи­собига таъминланадиган Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари давлат эҳтиёжлари дейилади.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш борасидаги муносабатларга маҳсулот етказиб бериш шартномасининг қоидалари ҳам татбиқ этилади. Бундан ташқари давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришни тартибга соладиган бошқа қонун ҳужжатлар ҳам мавжуд.
Давлатнинг фаолияти фуқаролик ҳуқуқи билан амалга ошириладиган муносабат билан чекланмай, унданда кенгроқ муносабатларни қамраб олади. Давлатнинг асосий функцияларидан бири бу аҳолини турли товарларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш учун барча чораларни кўришидир. Яъни давлат бу ишларни тўғри йўлга қўйиш мажбуриятига эга. Ҳозирги кунда бунинг умумий икки йўли мавжуд:
- биринчидан, барча ишлар давлат ва унинг мутасадди ташкилотлари орқали бажарилиши;
- иккинчидан, тадбиркорликка кенг имконият яратиб, бу ишларни амалга оширишни юридик ва жисмоний шахслар ( якка тадбиркорлар) га юклаши ва улар фаолиятини қонунлар орқали тартибга солиб, уни назорат қилиш орқали.
Ҳозирги кунда тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилаётган бир вақтда аҳолининг турли хилдаги товарларга бўлган деярли барча эҳтиёжларини тадбиркорлик субъектлари таъминламоқда. Аммо деярли деган сўзнинг замирида давлатнинг стратегик аҳамият касб этадиган маҳсулотларни яъни турли ёқилғи – мойлаш материаллари, озиқ – овқат моллари, дори – дармон воситалари ва бошқа давлатнинг моддий эҳтиёжларини таъминловчи товарларни, жумладан, тегишли иқтисодий ва сиёсий ( ташқи ва ички ) фаолиятни олиб бориш, давлат бошқарув аппаратини моддий ва техник таъминлаш ҳамда сақлаш, давлат хавфсизлиги ва мудофаа ишлари учун, уларнинг қудратини ошириш учун, ижтимоий-маданий ишлар учун хуллас барча давлатнинг асосий эҳтиёжларини таъминланиши учун давлат ўзи сарф-харажат қилади. Яъни олди-сотди муносабатларга билвосита ва бевосита киришади.
Бевосита товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти тузиш орқали. Билбосита давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси тузиш орқали. Иккала шартнома ҳам улгуржи олди-сотди шартномаси туркумига киради. Шунингдек улар хўжалик шартномаси ҳисобланади7.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish