Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet18/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Шартноманинг муддати. Шартнома муддати унинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Барча олди-сотди шартномалари каби маҳсулот етказиб бериш шартномасида ҳам шартнома шартларини аниқ бажарилиши учун тарафлар шартнома муддатларини аниқ келишиб олишлари шарт. Албатта шартнома муддати деганда унинг амал қилиш муддатига биринчи навбатда тўхталиш керак бўлади. Шунингдек, маҳсулот етказиб бериш шартномаси хусусиятидан келиб чиқиб, унда оралиқ ва шартноманинг муҳим мажбуриятларини белгилаб қўйилиши учун ишлатиладиган муддатлар мавжуд бўлиши мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, маҳсулот етказиб бериш шартномаси узоқ муддатли шартномалардан биридир. Умумий қоидага кўра шартнома асосан бир йилгача бўлган муддатга ёки бир йилдан ортиқ муддатга ёинки тарафлар ўзаро келишувига биноан бошқа муддатга тузилиши мумкин. Шартнома муддати шартноманинг муҳим шартларидан бири бўлганлиги туфайли қонун чиқарувчи орган агарда шартномада тарафлар томонидан муддат масаласи ҳал қилинмай қолдирилган бўлса, ушбу шартнома бир йилга тузилган деб ҳисобланиши тўғрисидаги қоидани белгилаб қўйган (ФКнинг 438-моддаси).
Агар узоқ муддатли шартномада етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдори ёки шартноманинг бошқа шартлари бир йилга ёки ундан ортиқ муддатга белгаланган бўлса, шартномада тарафларнинг бу шартларни шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар кейинги даврлар учун келишиб олиш тартиби белгиланиши лозим. Шартномада бундай тартиб бўлмаса, шартнома тегишлича бир йилга ёки шартнома шартлари келишилган муддатга тузилган ҳисобланади.
Узоқ муддатли шартнома тарафларидан бири етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдорини ёки шартноманинг бошқа шартларини кейинги даврлар учун шартномада белгиланган тартибда келишиб олишни рад қилган ёки ундан бош тортган тақдирда бошқа тараф тегишли даврларда товарларни етказиб бериш шартларини белгилаш тўғрисидаги ёхуд шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга
(ФКнинг 438-моддаси).
Шартноманинг шакли ва тузиш тартиби. Маҳсулот етказиб бериш шартномасини шакли ва тузиш тартибига доир масала ФКда унинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда атрофлича очиб берилган.
Аксарият ҳолларда ушбу шартнома ёзма шаклда тузилади. Аммо шартномалар шаклига нисбатан ўрнатилган умумий қоидалардан келиб чиқиб, маҳсулот етказиб бериш шартномаси оғзаки шаклда тузилиши ҳам мумкин. Унинг фақат ёзма шаклда тузилиши шарт деб белгиланиши нотўғри бўлади. Мисол учун шартнома агарда энг кам ойлик иш ҳақининг
10 бараваридан кам суммага тузилса ҳамда шартнома тарафлари юридик шахс тузмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар бўлса улар ўртасидаги шартнома оғзаки шаклда тузилиши мумкин. Бунда ҳеч қандай қонунбузарликка йўл қўйилмаган бўлади. Амалиётда бунга ўхшаш ҳолат­ларни кузатиш мумкин. Улгуржи савдо бозорларида савдо қилаётган сотувчи-тадбиркорлар сотиб олувчи-тадбиркорларга аҳолига дўкон­лари орқали сотишлари учун товарлари сотганда оғзаки шаклда шартнома тузилишини кўп учратганмиз. Аммо хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини тартибга солиш мақсадида ФКда 439-моддаси ўрнатилган бўлиб, унинг талаблари ушбу шартномани ёзма шаклда тузилиш тартибини белгилайди. Бу талаблар тарафлар шартномани ёзма шаклда тузиш учун келишганда ва шартнома шартларига нисбатан ўрталигида келишмовчиликлар юзага келганда амал қилади. Жумладан, оферент юборган шартнома лойиҳасининг акцептини эмас, балки қарши офертани олганда 30 кунлик муддатда шартнома шартларини келишиш чораларини кўриши (имконият бўлса, бошқа тараф билан биргаликда) ёки шартнома тузишни рад этишини бошқа тарафга ёзма равишда билдириши лозим бўлади. Албатта бундай 30 кунлик муддат оферент илк бор юборган шартнома лойиҳа­сини олган акцептантга ҳам берилади.
Яъни, маҳсулот етказиб бериш шартномаси шартлари бўйича келишмовчиликлар баённомасини олган, бироқ шартнома шартларини келишиш чораларини кўрмаган ва шартнома тузишни рад этишни 30 кунлик муддатда бошқа тарафга маълум қилмаган тараф шартнома шартларини келишиб олишдан бош тортиш оқибатида етказилган зарарни қоплашга мажбур бўлади. Сulpa in contrahendo (сўзма сўз таржима қилганда “шартнома тузиш жараёнидаги айб”) деб номланган бу ҳолат шартномадан ташқари зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар (делект)га мисол бўла олади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish