Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Ишсизлик, унинг турлари ва даражаси



Download 2,78 Mb.
bet49/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Ишсизлик, унинг турлари ва даражаси




Ишсизлик ҳозирги вақтда жамиятнинг энг марказий муаммоларидан бири ҳисобланади. Зеро, юқори даражадаги ишсизлик бирлигидан, ресурслардан тўлиқ фойдаланилаётганлигини ва аҳоли даромадларини пастлигини кўрсатади. Бу эса ижтимоий соҳада, оилавий муносабатларда вазиятнинг кескинлашуви ва жамият миқёсида норозиликнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Иш жойидан ажралиш кўп кишилар учун оилавий турмуш даражасини ёмонлашишнинг, шахсий ҳаётнинг нотинчлигини билдириб, одамга жиддий рухий таъсир кўрсатади.
Ишсизлик шундай ходисаки, унда ишчи кучи иқтисодий фаол аҳолининг бир қисми сифатида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришда банд бўлмайди. Ишсизлар бандлар билан бир қаторда мамлакат ишчи кучини ташкил қилади.
Амалиётдаги иқтисодий ҳаётда ишсизлик ишчи кучи таклифининг унга бўлган талабдан ошиб кетиши тарзида намоён бўлади.
Иқтисодий нуқтаи-назардан ишсизлик дейилганда ишчи кучининг иш жойи билан таъминланмаганлик ва натижада унинг бирон-бир қонуний даромад манбаига эга бўлмасликнинг муайян (аниқ) холатига айтилади.
Иқтисод фани учун ишсизлик муаммосини ўрганишдан мақсад аҳолини иш билан бандлигини яхшилаш оркали мамлакат (корхоналар) ишлаб чиқарилишини кенгайтиради ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга алокадар тадбирлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Шунга кўра ишсизликнинг расмий тушунчалари ҳам мавжуддир. Одатда жахон мамлакатлари ишсизлик тушунчасини. БМТ ва ХМТ (Халкаро Меҳнат Ташкилоти) талабларига кўра ишлаб чиқилди.
Ўзбекистонда ишсизлик тушунчаси расман 1992 йили «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиши билан меъёрий кучга эга бўлди. Унга кўра
«16 ёшдан бошлаб то пенсияга чиқиш ҳуқуқини» олишгача бўлган ёшдаги, ишга ва иш ҳақи (меҳнат даромади)га эга бўлмаган, ҳақиқатда иш қидираётган, меҳнат қилишга, касбкор тайёргарлиги ва қайта тайёргарликдан ўтишга тайёр шахс сифатида иш билан таъминлаш давлат хизматларида рўйхатга олинган ва шу хизматлар қабул қиладиган ишни таклиф қилмаган, лекин меҳнатга лаёқатли шахслар ишсизлар деб ҳисобланадилар.
Ишсилик даражаси қуйидагича.
Ишсизликни яқиндан ўрганиш, иқтисодий табиатини билиш учун унинг синфланишувини билиш мақсадида ишсизликни қуйидаги асосий турларга ажратиш мумкин:

  1. Табиий ишсизлик

  2. Мажбурий ишсизлик

Табиий ишсизлик - деганида ишчи кучи харакати ва унинг маълум бир жамият аъзоси сифатидаги меҳнат хулкига алокадор бўлган иш билан банд бўлмаганлик холатига айтилади. Аниқрок қилиб айтганда, табиий ишсизлик гурухларига кирувчи ишчи кучи унинг эгаси - фукаронинг истак- хохшиларига муаян маънода боғлиқ холда ишсизлик холатида булишга табиий ишсизлик дейилади.
Мажбурий ишсизлик - турлари эса ишсизликнинг ишчи кучига алокадор бўлмаган холда келиб чиқишини тавсифлайди.
Фрикцион ишсизлик дейилганда, ишчи кучининг бир иш жойидан бошқа иш жойига ишга ўтаётганда ишсиз қолиш холатига айтилади.
Таркибий ишсизлик - ишчи кучига бўлган таклиф умумий таркибининг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, унинг тармоқлар бўйича тақсимланишининг ўзгаришига олиб келади. Бу одатда баъзи касблар ва тармоқларнинг пайдо бўлиши, баъзиларнинг йўқолиши, гохида эса тармоқлардаги иқтисодий кризислар туфайли меҳнат захираларининг қайта тақсимланиши билан боғлиқ.
Даврий ишсизлик - дейилганда иқтисодий тушкунликнинг муайян даврда (ишлаб чиқаришни пасайиши) юзага келадиган ишсизлик тури тушунилади.
Иқтисод илмида ишсизликнинг бошқа турлари тўғрисида ҳам гап юртитлади. Чунончи, институционал ишсизлик, иқтисодий ишсизлик, яширин ишсизлик ва х.к.
Кўпгина ривожланган мамлакатларда ижтимоий статистикасига кўра, ишсизликларга уларнинг бандлик мақоми тўғрисида махсус сўров ўтказилаётган пайтда банд бўлмаган, ўтган тўрт хафта давомида иш топишга ҳаракат қилган ва меҳнат биржасида ҳисобга олинган шахслар киради (масалан АҚШда).
Хозирча республикамизда халқаро меъёрларга мос келадиган холда ишсизликни ҳисоблаш ва кузатиш тажрибаси мавжуд эмас, бироқ бу сохадаги (ишсизликни аниқлаш бўйича) илмий изланишлар ҳозирги кунга келиб давлат аҳамиятига эга бўлиб бормоқда. Бугунги кунда банд бўлмаган ишчи кучини сонини аниқ белгилаш зарурлиги ва бундай номувофиқларни бартараф этиш, бандлик хизматларини иш фаолиятларини янада такомиллаштириш йўл-йўриқларини, ТДИУнинг профессори Шодмонов Ш.Ш. ва доц. Зияев Т.М.лар қатор Республика илмий-амалий анжуманларида ва ўзларининг матбуотда чиқишларида таклифларини ва қилиниши лозим бўлган ишларни билдирганлар.
Ишсизликлар сафига одатда нафақат турли сабабларга кўра ишдан бўшатилганлар, балки ўз ихтиёрича ишдан кетганлар ва янги иш топишга харакат қилаётган шахслар ҳам киритилишини қайд этиш лозим.
Ишсизлик таркиби унинг сабабларига кўра ишчи кучининг тўрт асосий тоифасини ўз ичига олади: Ишдан бўшатилиши натижасида ўз жойини йўқотганлар; ишдан ихтиёрий равишда бўшатилганлар;
танаффусдан сўнг меҳнат бозорига келганлар. Меҳнат бозорига биринчи бор келганлик. Бу тоифаларнинг ўзаро нисбатлари аввалом бор иқтисодий цикллар фазаларига (босқичларига) боғлиқ.
Ишсизлик даражасини табиий даражаси қанча - бўлиши мумкин, деган масала устида иқтисодчилар жуда кўп фикр билдирадилар, лекин бир мамлакатда унинг аниқ миқдори белгиланган эмас. Масалан, АҚШда ишсизлар сонининг табиий даражаси 1960 йилларда 4 фоизни ташкил этган бўлса, 1990 йилларда эса бу кўрсаткич 4-6 фоизга кўтарилди. Инфляция даражаси юқори бўлган даврдаги ишсизлик даражаси табиий меёрий холат деб ифодаланиб, ишлаб чиқаришнинг потенциал имконияти билан боғлиқликда бўлади. Агар бандлик юқори бўлиб, ишлаб чиқариш ҳам кўп бўлса, спирал симон инфлация юзага келади. Ишсизлик даражаси доимо нолдан юқори бўлади, чунки ихтиёрий ва таркибий ишсизлик у ёки бу куринишда мавжуд бўлади. Лекин ишсизликнинг табиий даражаси инфлациянинг кучайишини тухтатиб туради. Хозирги вақтда ривожланган мамлакатларда табиий ишсизлик даражаси қуйидаги сабабларга кўра ортиши мумкин.

  1. Меҳнатга усмирлар, аёлларни жалб этилиши.

  2. Давлатнинг иқтисодий сиёсати, жумладан ишсизларга нафақа- ларни жорий қилиш, ишсизларга кам маош тўлайдиган ишларга ёлланмасдан узоқ муддат юқори иш ҳақи тўлайдиган ишни қидириш имконини беради. Ҳозирги вақтда кўпчилик мамлакатларда ишсизларга 16 дан 26 ти хафтагача олаётган энг сўнгги иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ишсизлик нафақаси тўланади ва солиқлардан

озод этилади, натижада улар иш ҳақининг 60-70 фоиз миқдорида пул олабошлайдилар.

  1. Таркибий ишсизликнинг кўпайиши ишсизлик табиий даражаси-нинг ўсишига олиб келади. Масалан, автомобилсозлик саноати инқирози.

Амалда ишсизлик табиий даражасининг энг мақбул миқдори йўқ. Хали ҳеч ким иқтисодиёт учун маълум кишининг ишлаб чиқариш билан шуғулланганидан кўра ишсиз бўлгани афзал эканлигини исботлашга эришгани йўқ. Аксинча, айрим ҳисоблардан кўринадики, ялпи миллий махсулотни юқори даражада ишлаб чиқариш натижасида ишсизликнинг табиий даражаси пасаяди.
Аммо у мақбул миқдордан юқори бўлиб қолаверади. Чунки, ЯММ ишлаб чиқариш ўз имконият даражасига етмаган бўлади. ЯММни потенциал даражасига етказиш эса хаддан ташқари иқтисодий фаровонликка олиб келади ва оқибатда инфляция кучайиши мумкин.
Қуйидаги тадбирлар ишсизлик табиий даражаларининг пасайишига таъсир кўрсатиши мумкин:

  1. Аҳолини мавжуд иш ўринлари ҳақида хабардор этишни яхшилаш.

  2. Мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш.

  3. Ишсизларни давлат томонидан химоялаш даражасини пасайтириш.

Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) стандарти бўйича табиий ишсизлик даражаси 1,5-2,5% ни ташкил этади.
Ишсизликнинг кўпайиши иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини пасай-тиради. Шунинг учун ҳам потенциал хажмдаги ялпи миллий маҳсулот (ЯММп) ҳақиқатдаги ялпи миллий махсулот (ЯММх) дан катта бўлади, яъни: ЯММп>ЯММх.
Юқоридагилардан қуйидаги хулосалар қилиш мумкин бўлади.
Аҳолининг бандлиги унинг қайта кўпайиши учун зарур шарт ҳисобланади. Бандлик - бу фуқароларнинг эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, қонунларга зид бўлмаган ва уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятдир. Бандликнинг ахволи, унинг энг муҳим хусусиятлари Миллий фаравонлик ҳақида, иқтисодий ривожланиш сохасида танланган йўлнинг самарали эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради.
Ишсизлик даражаси мамлакат иқтисодиётининг қай даражада тараққий этганлигини ҳамда иқтисодиётда содир бўлаётган ўзгаришларни муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Ишсизлик даражаси деганда ишсизлар сонини иқтисодий фаол аҳоли таркибидаги салмоғи тушинилади.
Республикада ишсизлик даражасини, бандлик хизматларида рўйхатдан ўтган ишсизлар сонининг меҳнатга лаёкатли аҳоли умумий сонига нисбатан олиб ҳисоблаш мумкин. Бундай усулда ҳисобланган ишсизлик даражаси Ўзбекистонда 0,5 фоизга тенг (Бу реал эмас). Ҳозирги кунда ишсизлар даражаси 5 фоиз деб эътироф этилмоқда.
Ишсизлик даражасига бир қанча омиллар таъсир кўрсатади: меҳнат ҳақининг пастлиги, меҳнат шароитлари яхши эмаслиги, иш ҳақининг вақтида берилмаслиги, қисқартиришлар ва бошқа сабаблар.
Бозор иқтисодиёти муносабатлари барқарорлашаётган даврда ишсизликнинг бўлиши табиий бир холатдир. Чунки иш кучига бўлган талабнинг таклифига мос келиши оқилона бандликни шакллантириб жамият учун табиий бўлган ишсизлик даражасини таркиб топтиради.
Иш билан банд бўлмаган шахсларни янги касбларга ўргатиш, малакасини ошириш, моддий ёрдам бериш ва иш жойларини тавсия этиш, меҳнат биржаси ходимлари томонидан амалга ошириладиган ижтимоий тадбирларнинг энг муҳими ҳисобланади. Бу эса ишчи кучи бозорида тенг рақобат қиладиган маҳаллий ходимларни тайёрлаш учун етарли эмас. Ушбу долзарб муаммони тўғри ечиш учун авваламбор, қишлоқ ўқув масканларининг моддий-техникавий ва молиявий таъминотини ижтимоий химоясини ва профессионал малака даражасини тубдан яхшилаш лозим. Бу борада республикамизда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.



    1. Download 2,78 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish