Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган



Download 69,71 Mb.
bet40/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

«К»
КАЛЛИГРАФ – Хаттот. Хуснихат қоидаларига риоя қилиб чиройли ёзадиган киши.
КАЛЛИГРАФИЯ /юнон. каllоs – чиройли ва ... графия/ - ҳарфларни чиройли ва аниқ қилиб ёзиш санъати. Каллиграфия, айниқса, Шарқ халқларида ривож топган. Араб ёзувида куфий, суло, тавқеъ, рикоъ, райҳоний, насҳ, таълиқ, настаълиқ каби услублар вужудга келганки, бу услублар ёзувни геометрик, ўсимликсимон нақшлар даражасига кўтарган, нафислаштирган. Каллиграфия санъати китоб безакларида, плакатлардагина кўзга ташланадиган бўлиб қолди. Чиройли ёзиш санъати хозир бошланғич синфларда ўқитувчи раҳбарлигида ўрганилади.
КАЛЬКА /франц. каlgu/ - чизмачиликда қўлланиладиган шаффоф қоғоз. Чизмадан тушь ва ёруғлик воситасида кўплаб нусха кўчириш учун махсус модда шимдирилган ҳамда каландрланган калька, қаламда нусха кўчириш учун эса каландрланмаган калька /шаффоф қоғоз/ ишлатилади.
КАНДАКОРЛИК қадимий амалий санъат тури, металл ўймакорлиги. ХIХ асрда Бухоро, Қўқон, Марғилон, Самарқанд, Тошкент, Шахрисабз, Хоразм кандакорлик мактаблари мавжуд.
КАНОН – қонун.
КАОЛИН – чинни лой.
КАПИТЕЛЬ - Лонж-кала, - бош/ - устуннинг юқори қисмидаги безаги.
КАРАНДАШ - қалам ёғоч ёки пластмасса қобиқ ичига жойлаштирилган графитнинг ингичка таёқчаси. Карандаш ёрдамида ёзув ёзилади, расм чизилади, чизмалар чизишади. Карандаш иборасининг келиб чиқиши асло русча сўзидан эмас. «Кара» сўз қисми «қора», «даш»- «тош» маънони англатади.
КАРИКАТУРА (итал. Каriкаrе – бўрттириш) – ижтимоий сиёсий ва маиший мавзуда ҳажв ёки кулгили қилиб ишланган расм. Бирор воқеа ёки шахсни танқид қилиш, аччиқ кулги туғдирадиган қилиб бўрттириб тасвирланади. Расмга қисқа мазмундор матн илова қилинади.
Тасвирий санъатда карикатура қадимдан мавжуд. Айниқса, Уйғониш даврида ривож топди (Леонардо да Винчи). Хозирги кунда карикатура ташвиқотнинг мухим воситаси. Ўзбекистонда карикатура ривожи, асосан, «Муштум» сатирик журнали фаолияти билан боғлиқ. М. Воробейчиков, А. Николаев, Д. Синицкий, Н. Леушин, Т. Муҳамедов, Н. Иброхимов ва бошқа-лар карикатуралари исрофгарчилик, хўжасизлик, порахўрлик, ароқхўрлик каби иллатларга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга.
КАРТИНА - мустақил бадиий қийматга эга бўлган тасвирий саньат асари. Ромга тортилган мато, металл ёки ёғоч тахта, картон, қоғозга мойли бўёқ, акварель, пастель, гуашь, тушь, мум кабилар билан дастгоҳ (мольберт)га ўрнатиб ишланади. Бу итальянча «карта» сўзидан бўлиб, «қоғоз» деган маънони англатади. Картина сўзининг дастлабки маъноси – «нозик, чиройли, безатилган қоғоз».
КАШТА (форс - тож.- тортилган, чизилган) - амалий безак саньатининг энг қадимий ва кенг тарқалган тури. Кашта гули (нақши) қўлда (игна, илмоқли игна, илмоқли бигиз билан) ёки попоп машинасида, асосан, мато (бўз, чит, сатин, шойи, бахмал, мовут ва бошқа) ва чармга (этик, махси, пичоқ қини, камар ва бошқа) тикилади. Матога тикилган кашта турлари: палак, сўзана, кирпеч, зардевор, гулкўрпа, чойшаб, парда, белбоғ ва бошқа бадиий буюмлар, шунингдек, дўппи, кўйлакка кашта тикилади.
КЕРАМИКА (юнон. kеrаmоs - лой) - махсус тупроқ билан турли минераллар аралашмасидаги лойни пишитиб, ундан тайёрланган ва кейин қаттиқ қиздириб ҳосил қилинган маҳсулот. Улардан рўзғорда (сопол ва чинни идишлар, буюмлар) кенг фойдаланилади. Тарихий манбалар Марказий Осиёда турли туман рангда сирланган сопол идишлар ХIII-XII асрларда кенг тарқалганини кўрсатади. Ўзбекистонинг турли туманларида Тошкент, Самарқанд, Фарғона вилоятининг Риштон қишлоқларида чинни, керамика заводлари ишлаб турибди.

Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish