Тошкент -2011 Қосимова М. С., Юсупов М. А., Эргашходжаева Ш. Д. Маркетинг. Дарслик. – Т.: Тдиу, 2010. 287 б


Харидорларга ва сотувчиларга таъсир этиш услублари



Download 1,38 Mb.
bet70/93
Sana14.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#550462
TuriУчебник
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   93
Bog'liq
МАРКЕТИНГ Дарслик (1)

12.2.Харидорларга ва сотувчиларга таъсир этиш услублари

Сотувчи учун кўргазма ва ярмарканинг аҳамияти биринчи навбатда ўз рақиблари товарларини ўрганиш имкониятига эга бўлиши ва турли реклама воситаларидан фойдаланиб, ўз товарларини кенг реклама воситаларидан фойдаланиб, ўз товарларини кенг реклама қилиши билан белгиланади.


Реклама ва товар сотишни рағбатлантириш тадбирларини белгилаш, режалаштириш ва уни амалга ошириш, катта харажатлар сарфлашни талаб қилиш билан бир қаторда юқори малакали мутахассисларни ишга жалб этишни тақазо қилади. Одатда саноат фирмалари бундай мутахассисларга эга эмас. Шу сабабли, қоида тарзида, бу ишларни амалга ошириш ихтисослашган ташкилотларга буюрилади. Уларнинг уч тури-реклама агентлиги, умуммиллий реклама берувчилар, чакана реклама берувчилар мавжуд.
Реклама агентлиги тажрибали матнчилар, рассомлар, телевидение продюссерлари, тадқиқотчилар ва маъмурий ходимларни ягона ишбилармон корхонага бирлаштиради. Бу мутахассислар бошқа одамларга, шунингдек нозик мулоқотларга мойиллиги, реклама ва бозор воситаларини яхши билиши билан ажралиб туради. Агентлик мутахассисларнинг ҳамкорликда ишлаши ва якка мижозлар билан самарали реклама яратиб беришлари учун қулай муҳит тугдиради. Реклама агентлиги реклама берувчилар билан рекламани харидорларга етказувчи оммавий ахборот воситалари ўртасида гўё воситачилик вазифасини бажаради. Агентлик таклиф этадиган хизматлар айрим реклама берувчилар имкониятига қараганда сифат жиҳатидан юксак, тури жиҳатидан ғоят кенгдир.
Реклама агентликларини қуйидаги принципларига кўра тавсифлаш мумкин:
-кўрсатадиган хизматлари ҳажмига кўра-универсал;
-муайян товар ва реклама воситаларига кўра ихтисослашган;
-фаолияти соҳасига кўра-ички бозорда иш кўрадиган ва ички ҳамда ташқи бозорда иш кўрадиган турлари.
Ҳозирги шароитда «тўлиқ хизмат кўрсатиш» агентликлари тобора кенг тарқалмоқда. Улар савдо реклама сиёсатининг умумий ва айрим масалалари бўйича ўз мижозларига маслаҳатлар беради, у ёки бу товарни чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида саноат фирмаларига тавсиялар тайёрлайди, реклама компаниясининг режаси ва смэтасини тузади, уни ўтказишнинг муддатлари ва даврийлигини белгилайди, реклама компанияси режасига мувофиқ ҳолда ўринлар ва хизматларни сотиб олади, тадбир ўтказиш вақтини белгилайди, рекламани тайёрлашни амалга оширади. Шундай қилиб, «тўлиқ хизмат кўрсатиш» агентлиги реклама компаниясини ишлаб чиқиш билан бирга маркетинг билан боғлиқ кўпгина хизматларни бажаради.
АҚШда беш мингдан ортиқ фирма реклама агентлиги тарзида иш олиб боради. Аммо асосий иш бир неча йирик ташкилот ҳиссасига тўғри келади. Йирик агентликлар йирик реклама берувчиларга хизмат кўрсатади. Йирик реклама берувчилар эса нисбатан катта бўлмаган товарлар гуруҳи: озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, касметика воситалари, автомобиллар, тамаки маҳсулотлари ва шунга ўхшашлар доирасида иш олиб боради. Ишлаб чиқарувчилар кенг кўламли умуммиллий реклама ёрдамида истеъмолчига товарни илгарироқ сотишга ва харидорларда ўз маркасига мансуб товарлар ихлос уйғотишга ҳаракат қиладилар.
Бундай ҳолларда реклама маркетинг комплексида етакчи таркибий қисмга айлданади.
Реклама берувчи билан агентлик ўртасидаги муносабатлар ўзаро тузиладиган шартнома билан тартибга солинади Бу шартномада агентлик кўрсатадиган жами хизматлар кўрсатилади. Рекламани тарқатиш воситаларига хақни реклама агентлиги мижоз ҳисобидан тўлайди. Шу сабабли ҳам мижоз агентликка тўловларни ўз вақтида ўтказиб қўйиши керак. Реклама агентлиги хизматлари учун хақ берувчи томонидан эмас, балки агентликнинг рекламасидан фойдаланган реклама-ахборот воситалари томонидан тўланади. Комиссион мукофот (воситачилик ҳақи)нинг оддий миқдори реклама қийматининг 15%ини ташкил этади. Бундан ташқари, «тўлиқ хизмат кўрсатиш» агентликлари томон ҳақи ҳам олади. Товон ҳақига харажатларнинг ҳақиқий қиймати билан бирга бозорни тадқиқ этиш, истеъмолчилар талаби ҳолатини таҳлил қилиш, истеъмолчи рухиятига таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш каби хизматларга кафолатли даромадлар ҳам киради. Жуда кўп ҳолларда хизмат кўрсатишда агентлик мижознинг рекламаси билан боғлиқ ишларнинг бир йиллик умумий қийматини баҳолайди ва ойлик тэнг бадаллар кўринишида гонарар олади. Гонарар суммасини белгилаш учун буюртмани бажариш учун турли бўлимлар сарф этадиган умумий иш соатлари миқдори ҳисобланади ва соатлар сони бир соатлик иш ҳақи ставкасига кўпайтирилади, сўнгра бу миқдорга қўшимча харажатлар ва фойда учун яна 25% қўшилади. Агентлик реклама воситаларидан вақт ва ўрин сотиб олгани учун мижозга расмий еълон қилинган тарифлар бўйича комиссион ташламалар билан 15% чегириб, тўлов варақаси юборади. Четдан материал берган ва хизмат кўрсатганларга тўланадиган хақ варақасида амалдаги харажатлар келтирилади. Йил давомида ёки охирида харажатларнинг баҳоланган ва амалдаги миқдорлари ўртасидаги ҳар қандай фарқни тугатиш учун ганарар суммасига тузатишлар киритилади.



Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish