Bog'liq ТЕЛЕВИДЕНИЕ АСОСЛАРИ UMUMIY BIRLAWTIRIL Охирги
Назарий қисм Ранг – бу электромагнит нурланиш спектрининг кўринадиган қимсига оид тасвиридир. Одамнинг рангни англаши ёруғликка, объектга, рангни аксланишига ҳамда кузатувчининг мияси ва кўзларига боғлиқ. Ранг кўзга тушгандан кейин кўзда жойлашган тўр пардадаги нейрон сигналларида ўзгаради ва кўриш нервлари орқали мияга узатилади.
Кўз ~1015 динамик диапазонга эга, шу билан бирга 100 мартадан кўпроқ фарқланувчи ёруғликни ҳам англай олади. Объектнинг ёруғлигини объектив характеристика сифатида тушуниш лозим. У мазкур объектнинг айни вақтдаги бошқа янада ёрқинроқ объектларга нисбатан қанчалик ёруғ эканлигини кўрсатади. Шу билан бир вақтда кўз ўртача ёритилиш (ёруғлик)га созланган холда ёруғлимкнинг 100 градациясини кўра олади. Кўз дастлабки уч рангга реакция билдиради: қизил, яшил ва кўк. Одам мияси рангларни шу уч тўлқиКТинг бирлашиши сифатида қабул қилади. Рангни идрок қилиш ташқи шароитдан келиб чиқиб етарлича ўзгариб кетади. Битта ранг қуёш ёки шам ёруғлигида бутунлай бошқача идрок қилинади. Лекин одамнинг кўриш қобилияти рангни ҳар иккала ҳолатда ҳам бирдек кўриш имкониятини бера оладиган ёруғлик манбаига мослашади.
Ёруғликни сезувчи икки хил фоторецепторлар мавжуд: колбачалар - марказий чуқурчада асосий образда жамланади ва асосан тўрпарда перифериясида жойлашади ҳамда таёқчалар – у ёки бу спктрал рангга нисбатан тасирчанликга эга бўлсаган холда ахроматик кўриш образларини яратишда асосий роль ўйнайди.
Колбачаларнинг уч тури B, G ва R каби номланади. Улар таъсирчанлигининг энг юқори чўққиси таҳминан 440 нм, 545 нм ва 580 нм ҳисобланади, бунда кўк, яшил ва қизил рангларга мос келади. Ҳар бир кўзда 6 млн. колбача ва 120 млн. таёқчалар мавжуд (яъни тахминан иккала кўзда 250 млн.).
Кўз нурланишнинг селектив қабул қилувчиси хисобланади. Бу дегани у кўринадиган диапазонда тўлқиКТинг турли узунликларини бир хил бўлмаган холда қабул қилади. Рангни қабул қилиш кўзга тасир кўрсатадиган нурланишнинг спектрал таркибига боғлиқ. Нотекис нурланишнинг чегараси сифатида кичик интервалга эга сигнал узунлигидаги Δλ нурланишни қабул қилиш лозим, бунда у монохроматик нурланиш деб номланади. Монохроматик нурланиш одамда тўлқиКТинг турли узунликларида максимал тўйинганликка эга (100 %) бўлган турлича спектрал рангларни қабул қилишни келтириб чиқаради. Тўйинганлик – рангнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, монохроматик рангни оқга яқинлик даражасини англатувчи ранг ўлчами хисобланади. Оқ рангнинг тўйинганлиги нолга тенг.
7.1-жадвалда монохроматик нурланиш спектри шартли равишда 7 асосий рангга бўлинганлиги келтирилган.
7.1- жадвал