ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИ
Телерадиоэшиттириш тизимлари кафедраси
ТЕЛЕВИДЕНИЕ АСОСЛАРИ
фанидан лаборатория машғулотларини бажариш учун
услубий қўлланма
Тошкент 2017
Муаллифлар: Рахимов Т.Г.,
Умаров У.А., Газиев Х.Г.
Ушбу услубий қўлланмада PAL кодерини тадқиқ қилиш, ТТВС шаклланиш принципини ўрганиш, контраст ва ёрқинлик бузилишларини ўрганиш, гамма-коррекцияни ўрганиш, аналог-рақамли ТВ сигнални қайта тузиш, кўрсатувларнинг дастлабки ранг сигналларини шакллантириш каби лаборатория машғулотларидан иборат.
Услубий қўлланма олий ўқув юртининг 5350100 – Телекоммуникация технологиялари (Телерадиоэшиттириш) таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган.
Тақризчилар: “МАТ” кафедра
мудири т.ф.н., Ш.Ў. Пўлатов
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 2017 йил
КИРИШ
“Телевидение асослари” фани 5350100 – Телекоммуникация технологиялари таълим йўналишида бакалаврлар тайёрлашда ихтисослик фанлари блокидан ўрин олган.
Лаборатория машғулотларидан кўзланган мақсад талабаларнинг маъруза ва амалий машғулот ишлари натижасида олган билимларини мустаҳкамлаш, дастур мавзуларига мос келадиган лаборатория масалаларини ечиш, PAL рангли телевидение сигналлар тизимини тузилиши ва кодлаш жараёнини тадқиқ қилиш, шунингдек, кодлаш қурилмасининг тузилиш схемаси билан танишиш, унинг қисимлар вазифаларини ўрганиш, тўлиқ рангли телевизион сигнални (ТРТВС) шаклланиш тамойилларини тадқиқ қилиш. Импульслар синхронланиши ва сўниши ҳамда тасвир сигналидан тўлиқ телевизион сигнал (ТТВС) шаклланиш жараёнини ўрганиш. ТТВС ўлчамлари ва унинг таркибини ўрганиш. Тасвир ёрқинлиги ва контрастини созлаш методлари ҳамда уларнинг бузилишини коррекция қилиш методларини ўрганиш. Телевизион тракт ночизиқлилигининг сигнал шаклига, ҳамда тасвир хусусиятларини тасвирга кўрсатадиган таъсири, шунингдек, ночизиқли бузулишларни коррекция қилиш методларини ўрганиш. Тасвирларни квантлаш ва дискретлаш жараёни, шунингдек, телевизион сигналга уларнинг ножўя таъсирини ўрганиш. RGB компонентли сигналдан кодлаш матрицаси ёрдамида турли ёрқинликдаги сигналларни олиш жараёнини ўрганиш. ТВ тасвир бузилишларини кодлаш матрицасидагига нисбатан ёрқинлик коэффициентлардан четлашган ҳолатларни тадқиқ қилиш, ўлчаш ва назорат этиш нуқталарини аниқлаш масалаларига аҳамият берилади.
Албатта қўлланмада тавсия этилган адабиётлардан тўғри ва унумли фойдаланишни унутмаслик зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |