Ҳаракат тезлигини тарбиялаш вазифаси - организмнинг функсионал имкониятларини ҳар томонлама оширишдир.
Тезкорликни тарбиялаш учун бириничи навбатда уч хил гуруҳ машқлари қўлланилади:
1) Тез бажариладиган УРМ (умумий ривожлантирувчи машқлар).
2) Ўзи танлаб олган спорт турининг махсус машқлари.
3) Бошқа спорт турларининг машқлари.
Спортчилар бу машқларни бажарибгина қофинасдан, уларни малака шаклига олиб келишлари керак, яьни бу машқларни бажарганда ирода кучланиши машқни тўғри бажаришга емас, балки уни максимал тезликда бажаришга қаратилган бўлиши керак.
Тез бажариладиган УРМ қуйидаги ҳаракатлардари иборат: силтанишлар, айланишлар, бурилишлар ва бошқа тез бажарилувчи ҳаракатлар. Бу машқларни тўхтамасдан 5-10 сония ичида узлуксиз бажариш керак. Уларни таьсирини ошириш учун қайта бажариш керак.
Умумий тезкорликни ошириш учун спорт ўйинлари ва бошқа турлар катта аҳамиятга ега. Лекин бу спорт ўйинларини кичиклаштирилган майдончаларда ўйнаш ижобий натижа беради. Бу машқларни асосан ёш спортчилар ва енди шуғулланаётган спортчилар билан машғулот ўтка-зилганда, машғулот тайёргарлик қисмида ва машғулотнинг тайёргарлик даврида берилади.
Ўзи танлаб олинган спорт турининг махсус машқлари - максимал тезликда ва мусобақа машқларининг елементларига яқинлаштирилган машқлардан иборат бўлиши керак.
Тезкорликни ривожлантиришда йўналтирилган махсус машқларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
а) сиклик машқлар - катта частота билан такрор бажариладиган машқлар.
б) асиклик машқлар - максимал тезликда такрор бажариладиган; (санчишлар, тезланиш, сакрашлар, силтанишлар);
в) аралаш машқлар (югуриб келиб узунликка сакрашлар, ирғМшлар, спорт ўйинларининг айрим ҳаракатлари.)
Сиклик машқлар 10-15 сония ичида бажарилади ва такрор бажарилади Асиклик машқларни то тезлик пасайгунча бажариш керак.
Бошқа спорт турларининг тез бажариладиган машқлари ҳам катта аҳамиятга ега. Масалан: баскетбол - атлетикачиларга, қисқа масофага югуриш - футболчилар учун, волейбол - оғир атлетикачиларга. Қисқа масофага югуриш - хоккей каби спорт турлари учун ҳам катта аҳамияга ега.
Тезкорликни тарбиялаш жараёнида оддий ва мураккаб реаксиялар мавжуд: Оддий реаксия - олдиндан маьлум бўлган сигналларга маьлум бўлган ҳаракат билан жавоб бериш ва онгли равишда, автоматлашмаган ҳолдаги фаолият. Масалан: ишофага биноан старт олиш.
Мураккаб реаксия - олдиндан маьлум боимаган сигналга маьлум ҳаракат билан жавоб бериш ва автоматлашган ҳолда фаолиятни бажариш. Оддий реаксияни тарбиялашда қуйидаги методлар қўлланилади:
1. Кўпроқ қўлланиладиган методлардан бири - такрорий метод. Масалан: стартдан такрорий югуриш, ўқитувчининг сигнали бўйича ҳаракат йўналишини ўзгартириш; боксда - шеригининг олдиндан маьлум зарбасига қарши ҳимоя ҳаракатлари. 2. Қисмлаб ўргатиш методи - бу методда реаксия тезлиги енгиллаштирилган шароитларда ва кейинги ҳаракатлар тезлигини айрим-айрим такомиллаштирилади. Масалан: пастки стартдан югуришдаги реаксия вақти, бошланғич ҳаракатни бажариш қийинчилик сабаблари анча чўзилиб кетади. Чунки "спринт" қўлига анчагина тана оғирлиги босади. Уни таянчдан тез олиш қийин. Бундай ҳолларда старт сигналига тезлик реаксиясини ошириш учун алоҳида ишлар олиб борилади. Масалан: стартдан бирор буюмларга таянган ҳолда чиқилади. 3. Сенсор методи - бу метод микро масофаларга югуриш учун кетган вақтни сезиш ва шу асосда ҳаракат реаксиясини тарбиялаш. -Бу машқлар 3 босқичда ўтказилади:
И босқичда шуғулланувчи сигналга максимал тезлик билан жавоб беришга интилиб, ҳаракат бажаради. Ҳар қайси синовдан сўнг ўқитувчи унга кўрсатган вақтини айтади.
ИИ босқичда - ҳаракат олдиндагига ўхшаб максимал тезлик билан бажарилади. Бу ерда ўқитувчи ўқувчидан масофани қанча вақтда ўтганлигини сўрайди, сўнг ҳақиқий вақтини айтади.
III босқичда - енди ўқувчидан олдиндан келишилган вақтда югуриш талаб етилади.
Шундай қилиб, ўқувчи реаксия тезлигини бошқаришни ўрганади. Мураккаб реаксияни тарбиялаш методикаси.
Биз бу ерда мураккаб реаксиянинг икки ҳодисаси ҳақидаги масалани баён етишимиз лозим: 1. Ҳаракатдаги обектга бўлган реаксия. 2. Реаксияни танлаш.
1. Ҳаракатдаги обектга бўлган реаксия кўпроқ якка курашлар-да, тўп билан ўйнашда учрайди. Масалан: дарвозабоннинг тўп тепиш ҳаракатини олайлик. Дарвозабон: 1. Тўпни кўриши керак. 2. Унинг йўналишини ва тезлигини баҳолаши; 3. Ҳаракат режасини танлаш; 4. Уни амалга ошира бошлаш.
Бу ҳодисада реаксияларни яширин даври шу 4 елементдан тузилади. Шу 4 елементдан биринчиси асосий ҳисобланади. Дарвозабон реаксияси-нинг кўп вақти шунга кетади. У вақт 0,95 сония дан то 1 сониягача бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, ҳаракатдаги обектга бўлган реаксияда катта тезлик билан йўналаётган предметни кўра билиш асосий аҳамиятга ега. Машғулотларда дарвозабоннинг ана шу қобилиятини ривожлантиришга катта аҳамият бериш керак. Бунинг учун ҳаракатдаги предмет реаксиясини оширавчи машқлар қўлланилади. Машқ талаби тезликни ошириш ҳисобига ортади. Масалан: теннис коптоги билан машқлар бажариш.
Реаксия танлаш - атрофдаги шароитда ёки рақиб ҳаракатининг ўз-гаришига мувофиқ қатор ҳаракатлардан керакли ҳаракат жавобини танлаш-дан иборат.
Мураккаб реаксиянинг тарбиялашда методик принсиплардан оддий-дан мураккабга ҳамда шароитни ўзгартириш имкониятлари сонини аста-секин ошириб бориш керак.