Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Менежмент ва статистика» кафедраси


Миллий синов марказлари тармоқларини ташкил килиш



Download 1,42 Mb.
bet44/89
Sana25.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#297559
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   89
Bog'liq
2 5352782019761800423

4.Миллий синов марказлари тармоқларини ташкил килиш
Сертификатлаштиришнинт иқтисодий шартлари
Сертификацион тизимнинг энг муҳим элементлари синов лабораториялардир. Улар маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини берувчи сертификат ёки лицензия берганда маҳсулот сифати даражаси ишончли баҳоланишини таъминлайди.

Аккредитатлаш пайтида қуйидаги талаблар қўйилади:



  • назарий тайёргарлик ҳамда амалий тажриба билан тавсифланадиган техникавий билмларга эгалиги;

  • зарурий синов ва ўлчаш воситларининг мавжудлиги;

  • ўлчашлар зарурий аниқлигини таъминлайдиган синаш ва ўлчаш жиҳозларини аттестациялаш (калибрлаш) воситалари ва усуллари мавжудлги;

  • энг янги илмий-техникавий ютуқларни ҳисобга олиб, ишлаб чиқилган синов усуллари мавжудлиги;

  • мижоз олдида умуман ва айрим ходимларнинг тижорат ҳамда бошқа мажбуриятлари йўқлиги билан тавсифланадиган лабораториянинг мустақиллиги;

  • маҳсулот синовини ўтказиш сифатини назорат қилиш тизими мавжудлиги.

Сертификатлаштириш пайтида маҳсулот сифати даражасининг ишончли баҳосини олиш ҳар бир мамлакат олдига синов лабораторияларининг миллий тармоқларини яратиш масаласини қўяди.
Францяда синовларнинг миллий тармоги RNE мавжуд. У ягона қоидалар ва процедуралар асосида синовларнинг юқори сифати ва бирлилигини таъминлайдиган мувофиқлаштирилган кўп тармоқли синов лабораторияларининг ягона мажмуидир.
Синовларнинг миллий тармоги RNE олдига уч мақсад қўйилган эди:
1. Синов лабораторияларини аккредитатлаш тизимини яратиш ва бошқариш бўйича ишларни бажариш, шунингдек синов лабораториялари иши сифати ҳақида кенг маълумотни таъминлаш.
2. Қуйидагиларни амалга ошира оладиган миллий органни яратиш:
ўз ичига такомил ахборотлаш ва синов лабораториялар хизматларидан корхоналар бемалол фойдаланишини олган синовларнинг миллий сиёсатини;
амалдагилар билан биргаликда синовлар янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича француз стандартлаштириш ассоциацияси (AFNOR) билан ҳамкорликда бўлиш;
ишларни келишиш ва мувофиқлаштириш, лабораторияларни техникавий жиҳозлашга сарфланадиган капитал маблағларни оптималлаш.
3. Хорижда фаолият кўрсатаётган ўхшаш аккредитатлаш тизимли лабораториялар томонидан ўтказилган синовлар натижаларини тан олишни таъминлайдиган давлат даражасидаги тузилмани яратиш. Бу мақсадлар деярли амалга оширилган.
RNE таркибига бешта энг катта тармоқли синов марказлари киради:
— Ёғоч ишлаш саноати техникавий маркази (CSTB);
— Амалий кимё илмий-тадқиқот маркази (IRCHA);
— Марказий электротехника саноати лабораторияси (LCIE);
— Марказий йўл-кўприк кўриш лабораторияси (LСРС);
— Миллий синов лабораторияси (LNЕ).
LNЕ ўлчамлар, масса, босим, ҳарорат ҳамда спектрорадиофотометрия, ионловчи нурланиш сохасида ўлчаш воситаларини текширадиган энг катта синов ташкилотидир. Лаборатория стандарт намуналар ишлаб чиқаради.
LNЕ Германия миллий синов лабораториялари, АҚШ, Белгия, Голландия, Италия, Япония ва бошқа синов лабораториялари билан алоқани амалга оширади. Ундан ташқари, у ривожланаётган мамлакатларга метрология, синаш ва стандартлаштириш, тадқиқотлар ўтказиш, метрологик ва синов лабораторияларни яратиш, кадрлар тайёрлаш, қўшма тадқиқотлар ва бошқаларга ёрдам қилади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish