XX асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европа мамлакатлари ўртасида ицтисодий интеграциянинг кучайиши ягона Еврона патент тизимининг тузилишини объектив тарзда тацазо этди. Бир ихтирони Европанинг ҳар бир мамлакатида патентлаш зарурияти талабнома берувчи учун технология ва товарлар айрибошлаш, қўшма корхоналар фаолияти ва бир мамлакатдан бошқасига инвестициялар сарфлаш йўлида ортиқча тўсиқлар яратадиган, анча қийинчилик туғдирадиган тартиб ҳисобланиши очиқ-ойдин намоён бўлди. Уз навбатида, талабнома берувчи учун битта талабнома бериб ва битта патент олиб, ўз ихтиросини Европанинг барча мамалакатларида ҳимоя қилиш имконияти Европа мамлакатлари иқтисодий интеграциясини мустаҳкамлашда негиз бўларди.
Ягона Европа патент тизимини тузиш ғояси 1973 йил 5 октябрида Мюнхенда Европа патент Конвенцияси деб ном олган Европа патентини бериш тўғрисидаги Конвенция тузилганда амалга ошди. Бу Конвенция РСТ билан бир вақтда 1978 йил 1 июндан кучга кирди.
2001 йил 1 январдаги ҳолатга кўра Европа конвенциясининг иштирокчилари цуйидаги давлатлар ҳисобланади: Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Еермания, Ереция, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Лихтенштейн, Люксембург, Монако, Нидерландия, Португалия, Туркия, Финляндия, Франция, Швейцария, Швеция.
Бундан ташқари, Европа Конвенциясига Албания, Латвия, Литва, Македония, Руминия ва Словениянинг қўшилиши кутилмоқда.
Европа патент Конвенцияси ихтиро учун Европа патентини беришнинг ягона тартибларини белгилайди. РСТдаги каби, Европа патенти учун талабномада Конвенция иштирокчи давлатларининг ҳаммаси эмас, балки баъзилари ҳам кўрсатилиши мумкин. Берилган Европа патенти унда кўрсатилган барча давлатлар ҳудудида мгиллий патент кучига эга.
Европа патент тизимининг Конвенцияга мувофиқ амал қилиши учун Европа патент идораси (ЕПИ ёки инглиз аббревиатурасида ЕРО) тузилган бўлиб, у талабномаларни қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда Конвенция иштирокчи давлатларининг номидан Европа патентларини беради. Эслатиб ўтамиз, ЕПИ шунингдек РСТ тизими бўйича Халқаро қидирув ва Халқаро дастлабки экспертизанинг органларидан бири ҳисобланади.
Тузилишига кўра ЕПИ тўрт бўлинмадан иборат:
ЕПИнинг Мюнхен (Еермания)даги Бош офиси ёки штаб квартираси. Бу ерда Европа патентлари учун талабномаларнинг моҳиятига кўра экспертизаси ўтказилади, патентлар рўйхатга олинади ва берилади, аппеляция тартиблари кўриб чиқилади;
ЕПИнинг Еаага (Нидерландия)даги Суб-офиси ёки филиали. Бу бўлинманинг функциялари Европа талабномаларини расмий эспертиза қилиш ва патент қидирувини ўтказишдан иборат. Шунингдек, Еаагада ЕПИ учун ходимлар тайёрланади ва ўқитилади;
Берлиндаги Суб-офис Европа талабномаларини қабул қилиш ва улар бўйича расмий экспертизаларни ўтказиш масалалари билан шуғулланади;
Вена (Австрия)даги Суб-офис патент ахбороти масалаларига ихтисослашган. Хусусан, Венада ЕПИнинг турли нашрлари оптик дискларда нашр қилинади, патент ҳужжатларининг электрон маълумотлар базаси тарқатилади ва уларга хизмат кўрсатилади ва ҳоказо (тўлиқроқ 9.3-бобга қаранг).
Европа патентини бериш тўгрисидаги Конвенциянинг асосий низомларини кўриб чицайлик.
Конвенцияга мувофиқ Европа патенти учун талабнома фуқаролиги ва турар жойидан қатъи назар ихтиёрий (жисмоний ёки ҳуқуқий) шахс томонидан берилиши мумкин.
Патент учун талабнома Париж Конвенциясига мувофиқ Конвенция имтиёзини сўраган ҳолда берилиши мумкин. Европа патент Конвенциясининг барча иштирокчилари РСТнинг ҳам иштирокчилари ҳисобланиши боис, талабнома берувчилар Европа патентини РСТ тартиби орқали сўраши, яъни халқаро талабнома беришда Европа патентини олишни кўрсатиши мумкин.
Европа патентини олиш тартиби уч фазани ўз ичига олади:
Do'stlaringiz bilan baham: |