Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


қилиш аппелянт (аппеляция берувчи шахс) амал қилиши керак бўлган муҳим шарт ҳисобланади



Download 7,05 Mb.
bet90/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

қилиш аппелянт (аппеляция берувчи шахс) амал қилиши керак бўлган муҳим шарт ҳисобланади. Дастлабки патент ёки фойдали моделга патент учун талабномага нисбатан Патент идорасининг царорига аппеляция у олинган санадан богилаб икки ой муддатда берилиши мумкин. Бунда Аппеляция кенгаши икки ой муддатда аппеляцияни кўриб чиқиши керак. Ихтиро ёки саноат намунасига патент бериш ёки товар белгисини рўйхатга олиш учун талабномага нисбатан Патент идорасининг царорига аппеляция у олинган санадан бошлаб уч ой муддатда берилиши мумкин. Шунга мувофиқ, Аппеляция кенгаши тўрт ой ичида аппеляцияни кўриб чиқиши ва ўз қарорини чиқариши керак. Бошқа тартиб муддатлари (масалан, экспертиза сўровларига жавоб муддати)дан фарқли равишда Аппеляция кенгашига мурожаат этиш муддатлари цайта тикланмайди.
Аппеляция кенгашининг қарори билан рози бўлмаган талабнома берувчи у олинган санадан бошлаб олти ой муддатда тегишли даъво билан қарори қатъий ҳисобланадиган Олий судга мурожаат қилишининг мумкинлиги қонун билан белгиланган.
Патент идорасининг қарорига аппеляция беришдан фарқли равишда, патентни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар патент амал қиладиган даврда ихтиёрий вақт, баъзи ҳолларда эса (масалан, патент амал қилган муддат тугаганидан сўнг унинг эгаси патент амал қилган даврда унга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво берса, жавобгар қарши даъво бериб ҳимояланиши мумкин) - унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ҳам берилиши мумкин.
Энди аппелянт ёки даъвогар ўз аппеляция ёки даъвосини беришда риоя цилиши керак бўлган асосий тамойилларни кўриб чицамиз.

  1. Биринчи навбатда аппеляция ёки даъво аризаси қўйилаётган талаблар асосланадиган далилларга эга бўлиши керак. Аппеляция ёки даъвонинг асосини ташкил этувчи далиллар ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлгани, яъни тегишли ҳуқуқий меъёрлар билан мустаҳкамланганлиги маъқул;

Келтирилаётган барча далиллар исботланган бўлиши керак, бунда уларни далиллар билан таъминлаш аппеляция ёки даъво бераётган тарафга юклатилади. Бунга қаршилик билдираётган жавобгар, ўз навбатида, буни асослаши керак. Агар бир тараф низоли далилларни исботламаса, бошца тараф жавобгарликдан озод этилади. Далилларни қидириш Аппеляция кенгаши ёки судьяларнинг вазифасига кирмайди. Уларнинг ваколати фақатгина ҳуқуқ масалалари ҳисобланади.
Уқув намунаси сифатида миллий патент амалиётида рўй берган муайян ҳолатни кўриб чиқамиз.
"Ғўза баргларининг тўкилиш муддатини аниқлаш усули" ихтиросининг муаллифлари Ф.М.Турсунходжаева ва Ш.С.Азимова ва УзР ДПИ Давлат дастлабки экспертизаси бўлими ўртасида юзага келган низога давлат патент экспертизасининг талабнома берилган объектнинг ихтиро эканлиги тўғрисидаги Қарорини чиқаришда экспертиза ҳаракатларининг қонунийлиги масаласи сабаб бўлди.
Талабнома берилаётган ихтиро селекқиянинг генетика усуларига тааллуқли эди ҳамда максимал қисқа муддатларда барглари табиий эрта тўкиладиган ғўза навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун ишлатилиши мумкин эди. Бунга қадар фақат анъанавий селекция усуллари, хусусан, тупдан тўкилган ва шаклланган баргларнинг умумий сонини ҳисоблаш ва фенологик кузатишдан иборат ғўза баргларининг эрта тўкилиш хусусиятини кўз билан кўриб ташҳис қилиш маълум эди. Бундай усуллар кўп вақт оларди, кузатиш ва ҳисоблаш ўсимликларнинг бир неча наслида ўтказиларди, навни синаш эса 15 йилгача давом этиши мумкин эди. Шунинг учун ихтиронинг вазифаси узоқ кузатишларсиз минимал муддатларда ғўза баргларининг тўкилишини аниқлаш ҳисобланарди.
Дастлабки патент учун талабноманинг бирламчи материалларида қуйидаги формула берилган эди: "Ғ Ғўза ўсимлигини ўрганишдан иборат ғўза баргларининг тўкилишини аниқлаш усули шу билаи фарц циладики, ўсимликда фитогормон абсциз кислотасини (АБК) боғловчи оқсилнинг солиштирма таркиби аниқланади, кейин олинган натижани барг тўкилиш муддати маълум бўлган назорат ўсимликларидаги худди шундай оқсил таркиби билан солиштирилади ва таққослаш натижасига кўра ўрганилаётган ўсимлик баргларининг тўкилиш муддати аниқланади. 2. 1-банд бўйича усул шу билан фарц циладики, оқсилнинг солиштирма таркиби белги босилган тритий абсциз кислотали ўрганилаётган ўсимликлардан олинган оқсил экстрактларининг инкубациядан кейинги солиштирма радиофаоллиги бўйича аниқланади".
Бу талабномани кўриб чиққач, патент экспертизаси қуйидаги сўровни йўллади: "Қоидаларнинг" 3.3.2.5-бандига мувофиқ "... ихтиро формуласининг тобе банди "ихтирони фақат унинг бажарилишининг хусусий ҳолларидагина" ифодалайди. Бу ҳолда, "Ихтиронинг моҳияти" бўлимига мувофиқ фитогормон-абсциз кислотасини боғловчи оқсилнинг солиштирма таркибини фақат бир усул - солиштирма радиофаоллик бўйича аниқланади.
Экспертиза талабнома берувчига формуланинг тобе бандини ихтиро формуласидан чиқариб ташлаш, унда баён этилган маълумотларни эса мустақил бандга қўшишни таклиф этади.
Экспертиза дастлабки талабнома берилаётган ихтиро моҳиятини ўзгартирмасдан талабнома материаллари ва ихтиро формуласига сўровда келтирилган экспертиза мулоҳазаларига мувофиқ тузатиш киритишни сўрайди". Яъни экспертиза талабнома берилаётган ихтиро ҳажмини чеклаш (камайтириш)ни талаб қилди.
Ушбу сўровга муаллифлар қуйидаги жавобни йўлладилар: "Экспертизанинг таъкидлашича, "Ихтиро моҳияти" бўлимига мувофиқ фитогормон абсциз кислотасини боғловчи оқсилнинг солиштирма таркибини фақат битта усул - солиштирма радиофаолллик бўйича аниқланади. Шу билан бирга, кўрсатилган тавсиф бўлимида (3-бет, 2-хат боши) "Фитогормон абсциз кислотасини боғловчи оқсилнинг солиштирма таркибини турли усуллар билан, масалан, солиштирма радиофаоллик бўйича..., шунингдек радиоиммунотахлил усуллари ёки серологик реакциялар йўли билан аниқланиши мумкин"лиги очиб берилган.
Боғлиқ бандни ихтиро формуласидан чиқариб ташлаш ва унда баён этилган маълумотларни мустақил бандга қўшиш тўғрисидаги экспертизанинг таклифлари бўйича шуни маълум қиламизки, ихтиронинг вазифаси оқсилнинг солиштирма таркибини аниқлашнинг янги усулини эмас, балки ғўза баргининг тўкилиш муддатини аниқлашнинг янги усулини яратиш ҳисобланади. Шундай қилиб, формуланинг мустақил бандида баён этилган белгилар умумий муҳим белгилар ҳисобланади, яъни айнан шу белгилар мажмуаси қўйилган вазифани ечиш ва керакли натижани олиш учун зарур ва етарли ҳисобланади.
"Оқсилнинг таркиби солиштирма радиофаоллик бўйича аниқланади" белгиси кичик вазифани ечишга: талабнома берилган усулни бажаришнинг энг самарали (осонлаштириш ва арзонлаштириш) вариантини яратишга қаратилган хусусий муҳим белги ҳисобланади ва ихтиро бажарилишининг фақат хусусий ҳолатқни (бинобарин, қўшимча техник натижага эришишни ҳам) ифодалайди. Усул турли вариантларда амалга оширилишининг мумкинлиги яна бир бор таъкидланган (қаранг: тавсифнинг 3-бети).
Шунинг учун формуланинг мустақил бандига хусусий муҳим белгининг киритилиши ихтиро хажмини асоссиз қисқартиришга олиб келади, яъни формула мустақил бандининг белгилар мажмуаси қўйилган ихтиро вазифасини ечиш учун тўлиқ равишда зарур ва етарли бўлмайди, масалан, оқсилнинг солиштирма таркибини радиоиммунотахлил усули билан аниқлаш вариантини акс эттириш. Тақдим этилган далилларни талабнома бўйича кейинги иш кўришда эътиборга олишингизни сўраймиз".
Бундай жавобдан сўнг Патент идорасида муаллифлар билан бирга эксперт кенгаши ўтказилиб, унда ихтиро формуласининг ўзаро келишилган тахрири қабул қилинди. Экспертиза "АБК-боғловчи оқсилнинг таркиби солиштирма радиофаоллик бўйича аниқланади" белгиси хусусийлиги ва формуланинг мустақил бандига қўшилмаслиги лозимлигига рози бўлди, муаллифлар эса формулада "...олинган натижа барг тўкилиш муддати маълум бўлган назорат ўсимликларидаги худди шундай оқсил таркиби билан солиштирилади" белгисига аниқлик киритдилар.
Бироқ Давлат патент идорасининг Ижобий қарорида "АБК-боғловчи оқсилнинг таркиби солиштирма радиофаоллик бўйича аниқланади" белгиси формуланинг мустақил бандига киритилди. Яъни экспертиза, бир томонлама тартибда, эксперт кенгаши жараёнида эришилган ўзининг олдинги қарорини бузди.
Бундай эсанкиратувчи қарорни олган муаллифлар ҳаққоний равишда патент идорасининг Аппеляция кенгашига мурожаат қилишди. Хусусан уларнинг аппеляцияси қуйидаги далиллардан иборат эди: "...Лекин экспертиза қарорини олгач, биз ихтиро формуласининг бошқа тахририни кўрдик, чунончи: формуланинг мустақил бандига биз билан келишмасдан ихтиронинг хусусий муҳим белгиси киритилган эди. ... Тавсифда келтирилган муайян бажариш усулининг мисоли ихтирони амалга ошириш имконини, яъни ғўза баргларининг тўкилишини АБК-боғловчи оқсилнинг солиштирма таркиби бўйича аниқлашни тасдиқлайди. Бунда ушбу оқсилнинг солиштирма таркибини қай тарзда аниқланиши ҳеч қандай муҳим аҳамият касб этмайди (шунга ўхшаш, масалан, объект ҳароратини аниқлаш зарур бўлса, бунда симобли, спиртли, суюқ кристалли ёки бошқа турдаги термометрлар ишлатилиши муҳим эмас, агар вазифа ҳарорат тўғрисида фақат сўнгги маълумотларни олиш бўлса).
Шунинг учун формуланинг мустақил бандига хусусий муҳим белгини киритиш ... бизнинг формулани осонгина четлаб ўтишга имкон беради, масалан, АБК-боғловчи оқсилнинг солиштирма таркибини аниқлашнинг бошқа вариантларидан фойдаланиб.
Экспертиза таклиф этаётган формула таҳрири эксперт кенгашида эришилган битимга мос келмаслиги, бу ҳақда экспертизага хабар берилганлигига (хат илова қилинади) эътиборни қаратамиз. Бизнинг жавобдан кейин (илова қилинади) тақдим этган далилларимизга экспертизадан ҳеч қандай янги сўровлар келиб тушмаганлигига яна бир бор эътиборни қаратамиз.
Юқоридагилар ва "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги УзР Қонунининг 38-моддасидан келиб чиққан ҳолда, олдиндан келишилган ихтиро формуласи билан, аниқроғи, "оқсилнинг таркиби солиштирма радиофаоллик бўйича аниқланади" хусусий муҳим белгисини чиқариб ташлаб дастлабки патентни бериш бўйича бизнинг талабнома ишини кўриб чиқишни сўраб Сизга аппеляқия берамиз". Иловалар: экспертиза сўровларининг нусхалари, муаллифлар жавоблари...".
Аппеляцияни олгач тартибларга мувофиқ Алпеляция кенгаши экспертиза бўлимидан вазиятни ойдинлаштиришни сўради. Аппеляция кенгашига берилган ўзининг тушунтириш хатида Ихтиро ва фойдали моделларнинг Давлат илмий-техника экспертизаси бўлими маълум қилади: "... дастлабки талабнома материалларида муаллифлар усул учун жуда кенг ҳуқуқлар ҳажмига талабнома бердилар, чунки формулада муаллифлар томонидан ифодалаган фарқ қилувчи белгилар мажмуасида талабнома берилган усулни ифодаловчи ҳаракатлар кетма-кетлигини баён этмай, бевосита оқсилнинг солиштирма таркибини аниқлаш фактини қўядилар...
Юқоридагиларнинг асосида муаллифлар томонидан ҳуқуқлар ҳажми ноқонуний кенгайтирилгани тўғрисида экспертиза қарор қилди, бу ихтиро муаллифлари билан эксперт кенгашини ўтказишга асос бўлди, бунинг натижасида муаллифлар розилик билдирган тахрир қилинган ихтиро формуласи қабул қилинди (талабнома материалларига илова қилинган)...
Бироқ маълум вақт оралиғи ўтгандан сўнг муаллифлар яна дастлабки хуқуқлар ҳажмига даъво қилишди, бунга экспертиза формуланинг якуний варианти муаллифлар ва экспертнинг қўшма ҳатти-ҳаракатлари билан тахрир қилинганлиги ҳамда муаллифлар даъволарига мувофиқ унга кейинги тузатиш киритишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида жавоб берилди, бу эса аппеляция беришга асос бўлди".
Бу тушунтиришни ўқиб чиққач, экспертиза танлаган нуқтаи назарга ҳайрон қолмасдан иложи йўқ. Муаллифларнинг бевосита далилларига жавоб беришнинг ўрнига экспертиза шак-шубҳасиз далилларни алмаштиришга бормоқда. Бу тушунтиришдан экспертиза қарори эксперт кенгашида қатъий қабул қилинганлиги ва айнан муаллифлар ўз аппеляциялари билан уни бузаяпти деган тасаввур пайдо бўлади.
Аппеляция кенгаши ушбу ишни кўриб чиқишга ҳар томонлама ва объектив тарзда ёндашганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Барча материалларни таҳлил қилиб чиққач, Аппеляция кенгаши ўз қарорини чиқарди: "Аппеляция ишининг материалларини ўрганиб чиқиб, Аппеляция кенгаши, томонлар олдиндан келишувга эришгани муносабати билан, эътироз билдираётган тарафнинг №1НБР 9900478.1 талабномаси бўйича Давлат дастлабки экспертизаси бўлимининг Қарорига қарши
аппеляциясидаги даъволарини асосли деб топди.
"Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги УзР Қонунининг 5, 19 ва 20-моддаларига амал қилган ҳолда, Аппеляция кенгаши
ҚАРОР ҚИЛДИ: 1. "Ғўза баргларининг тўкилиш муддатини аниқлаш усули" ихтироси муаллифларининг аппеляциялари қондирилсин...

  1. Талабнома ва аппеляция ишининг материаллари такрорий экспертиза ўтказиш ва давлат патент экспертизасининг томонлар келишган ҳуқуқлар ҳажми билан дастлабки патентни бериш тўғрисидаги қарорини чиқариш учун Ихтиролар ва фойдали моделларнинг Давлат илмий-техника экспертизаси бўлимига йўллансин".

Шундан сўнг патент экспертизасининг ихтиро муаллифлари таҳриридаги формула билан дастлабки патентни бериш тўғрисидаги янги Қарори қабул қилинди.
Келтирилган мисол талабнома берувчи Аппеляция кенгашига мурожаат қилиб, ўз нуқтаи назарини ишончли ҳимоя қилса, патент низосидаги ғалаба унинг тарафида бўлишини кўрсатади. Бироқ аппеляция бўйича салбий қарор қабул қилинганида ҳам талабнома берувчида уни суд тартибида шикоят бериш имкони қолади.
Хулоса цилиб таъкидлаб ўтамизки, ҳозирги кунда ҳар бир давлатда аппеляция ва суд игилари интеллектуал мулк ҳуцуцларини ҳимоя цилишда ”одатий ҳол ” бўлмоцда.
Назорат саволлари

  1. Патент эксперти қандай талабларга жавоб бериши керак?

  2. Нима деб ўйлайсиз, келтирилган мисолда экспертиза таклиф қилинаётган усулга асосланган ҳолда эътироз билдириши мумкинмиди, мос равишда, талабнома берувчи ўз ихтиросининг ҳимоя чизиғини бошқача йўлдан қуриши мумкинмиди?

  3. Патент-ҳуқуқий низоларни қандай тоифаларга бўлиш мумкин?

  4. Патентнинг ҳақиқийлиги тўғрисида баҳслашиш мумкин бўлган асосларни келтиринг?

  5. Аппелянт ёки даъвогар амал қилиши керак бўлган асосий тамойилларни таҳлил қилиб чиқинг?

  6. Аппеляция мисолини кўриб чиқинг, экспертиза талабнома берувчининг ихтиросини инкор этишга барча имкониятлардан фойдаландими, агар йўқ бўлса, талабнома берувчининг мос ҳимоя чизиғини қуринг?


Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish