Синф раҳбарини ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини фаоллаштиришнинг педагогик омиллари


Ўқувчи ёшларга миллий урф – одатларни сингдиришда ота – она ва синф раҳбарининг ҳамкорлиги



Download 0,52 Mb.
bet25/27
Sana30.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#600565
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
БМИ 2

2.3. Ўқувчи ёшларга миллий урф – одатларни сингдиришда ота – она ва синф раҳбарининг ҳамкорлиги.

Синф ва мактаб биргаликда меҳнат қилаётган кундалик фаолиятда яқин ҳамкорликда яшаётган ўғил ва қиз болалар ўртасидаги ахлоқий муносабат маданияти жамоадаги ахлоқий маданиятнинг асосий кўрсаткичидир. Синф раҳбари ўқувчиларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан бирга уларни бўлажак ота-оналар сифатида камолга етувини таъминлаш заруратини ҳам эътибордан қочирмаслиги лозим. Бу жинсий тарбия вазифаси билан боғлиқ бўлган мақсад, балоғатга етаётган йигит ва қизларимизни оила қуришга тайёрлашдан иборатдир.


Мамлакатимизда ҳар йили 200 мингга яқин янги оилалар вужудга келади, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам узоқ муддатли, бахтиёр оилалар бўлаяпти дея олмаймиз. Синф раҳбари тарбиявий ишни тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни киритиши ҳаётий зарурат бўлиб қолади. Синф раҳбарининг жинсий тарбия билан боғлиқ вазифаси мазмунига:
а) Ўғил ва қиз болалар, йигит ва қизлар ўртасидаги ахлоқий муносабатларни таркиб топтириш;
б) Инсоннинг ички ҳиссий дунёси билан боғлиқ маданиятини кўнгил қўйганига меҳрибонлик, софлик, садоқат, дўстлик ва муҳаббат маданиятини тарбиялаш;
в) Жинсларга оид биологик ва ижтимоий муаммолар юзасидан билим бериш инсон ривожланиши ва хулқининг хусусиятини англашга ўргатиш;
г) Қизларда аёлга хос латофат ва лобарлик, ўғил бола ва йигитларда эркакка хос мардлик ва олижаноблик сифатларини ривожлантириш. Бу фазилат ҳар бир жинснинг табиатидан келиб чиқадиган сифатлар эканлигини ёшларга ўргатиш;
д) Йигит-қизларни бахтиёр оила қуришга ва никоҳга тайёрлаш. Ана шу ишларни ҳал қилиш мактабнинг ҳам, оиланинг ҳам муҳим вазифасидир. Синф раҳбари эса ўз синфи ўқувчиларини мана шу жиҳатдан тарбиялаши мактаб шароитида ҳал қилинади ва амалда ҳам бу соҳада ёрдам беради.
Ижтимоий ва педагогик тадқиқотлар кўпгина илғор мактабларнинг тажрибаси ёшларни оила ҳаётига тайёрлаш ишининг мазмунига кирадиган жинсий тарбия, оиланинг тинч-тотув яшаши учун масъулият ҳиссини шакллантириш ота-оналик вазифаларини бажаришга ва оила хўжалигини оқилона юритишга ўргатиш масалаларига эътибор бериш зарурлигини кўрсатмоқда.
Синф раҳбарлари ўқувчиларни никоҳдан ўтиш ва оила қуришга тайёрлашда жамиятнинг ёшларига қўядиган талабларини ва уларнинг оилавий турмушга қай даражада тайёр эканлигини аниқ билиши керак.
Бунда у ўқувчининг эгаллаган билим, малака ва кўникмаси, инсоний фазилатлари жамият талабига қанчалик жавоб беришидан келиб чиқиб, тарбиянинг вазифаларини белгилайди. Жамиятнинг ёшлар олдига қўядиган талаблари, синф раҳбарнинг ўқувчиларни оила қуришга тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ишларининг дастури дейиш мумкин.
Суҳбатларда, машғулотларда оила ҳаётининг энг яширин ички масалаларини руёбга чиқаришга таъсир этадиган ҳолатни ярата олиш учун синф раҳбари обрўли ва ёшлар ишончига сазовор бўлиши зарур. Машғулотлар жонли, ижодий бўлса, унда ҳаёт воқеалари, адабиёт, кино, санъат лавҳалари иштирок этса, ўргатиш, насиҳат қилиш эмас, балки баҳслашиш, мулоҳазалар билдириш, фикрлашиш, мунозара юритиш асосида борсагина фойдали бўлади.
Синф раҳбари бунда кўпроқ маъруза, ҳикоя, суҳбат таклиф этилган ҳурматли кишиларнинг чиқиши, сайёҳат, турли хил ҳаётда учраши мумкин бўлган воқеаларни саҳналаштириш билан уларни муҳокама этиши, китобдан амалий иш ва кузатишдан олинган воқеаларни муҳокама қилиш каби шакллардан фойдаланиши мумкин"
Ёшларни оила қуришга тайёрлаш билан боғлиқ ишни оиланинг иштирокисиз ҳал этиб бўлмайди. Шунинг учун синф рахбари ўз ўқувчиларининг оиласини яхши билишида қайси оилага суяниши мумкин, қайси оила ёрдамга муҳтожлигини аниқлаши, ота-оналарга қилинмоқчи бўлган ишнинг мазмунига оид ахборотлар бериб бориши, уларнинг иштирок этадиган соҳасини аниқлаши лозим.
Синф раҳбари ота-оналарнинг ўзлари билан ҳам бу масалага оид бир қатор ишларни амалга ошириши керак. Булар ота-оналарга улғайиб қолган фарзандларини оила ва ҳаётга тайёрлашга оид педагогик билим бериш; бунинг учун уларга мактаб бошлаган «Ёшларни оила қуришга тайёрлаш» ишининг муҳимлиги, мақсади, вазифаси ҳақида ахборот бериш. «Болаларни бўлажак оила турмушга тайёрлашда оиланинг роли», «Оила аъзосини тайёрлашда ота-онанинг шахсий намунаси», «Оилада ўзаро муносабатлар педагогикаси» ва бошқа мақсадларда ота-оналар учун маърузалар ташкил этиш. Оила ҳаётига тайёрлаш масалаларига оид савол-жавоб кечалари; тажриба алмашиш, илғор тажрибани алмаштириш соатларини уюштириш ва бошқалар ота-оналар билан қилинадиган ишлардир.
Бу ишларнинг айримларини ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқув-чиларнинг умумий иштирокида ҳал қилиш ғоятда фойдали. Бундай муносабатларни яхшилашга ҳам таъсир қилади. Чунки мактабда ўқувчиларни оила ҳаётига қанчалик яхши тайёрламайлик, агар у ўз оиласида буларга ҳилоф ҳоллар ва муносабатлар таъсирида ўсаётган бўлса, натижа яхши бўлмайди. Чунки оилада ахлоқий муносабатлар одамнинг онги ва хулқига бир умрлик таъсири, жуда кучли кечинмалар билан боғлиқлиги туфайли нисбатан барқарор, мунтазам бўлади. Уларда шахс ахлоқи, му-носабатларининг ҳамма томонлари тўлалигича ўз аксини топади. Синф раҳбари ўқувчиларни оила ҳаётига тайёрлашда уларнинг билимларини, ахлоқий муносабатга доир фикр ва қарашларини, ўз оиласи ҳақидаги тасаввурларни аниқлашга ҳам эътибор бериш керак.
Мактаб оила ҳаётига, ундаги тарбия тизимига фаол таъсир этишга ўқувчининг хаёти, маънавий ва маърифий шаклланиши учун шароит яратади.
Макгабнинг оила ва кенг жамоатчилик билан алоқаси синф раҳбари орқали амалга оширилади. Синф раҳбари ота-оналар билан олиб бориладиган ишларида қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:
1.Ота-оналар билан яқиндан алоқа ўрнатади ва алоқани доимо мустахкамлаб боради.
2.Ўқувчига нисбатан мактаб ва оиланинг ягона талаблари қуйилишига эришади.
3.Синф ота-оналар жамоасини ташкил этиб, уларнинг синфдаги тарбиявий ишларида фаол қатнашишларини таъминлайди.
4.Ота-оналар ўртасида педагогик билимларни тарғибот этади ва уларнинг педагогик маданиятини юқори даражага кўтаради.
5.Синфга оталик қилаётган ташкилотлар, оила ва мактабга ёрдам берувчи ташкилотлар билан алоқада бўлади ва уларни синфдаги тарбиявий ишларга жалб қилади.
Сивф раҳбари ўқувчини яхши тарбиялашдаги оила билая ҳамкорлигининг муваффақияти, уларнинг бола билан қилаётган ишлари ҳақида бир-бирларига қанчалик кўп, аниқ ва мунтазам хабар бериб туришларига боғлиқ. Ана шу мақсадда синф раҳбари оилага бир қатор тизимли ахборотлар бериб туриши керак:
1.Ўқувчининг ўқув меҳнатига тавсифнома: ўқишдаги муваффақияти ва муваффақиятсизликлари, уларнинг сабаблари, олаётган баҳолари.
2.Ўқувчининг ижтимоий фаоалиги ҳақида ахборотлар: ўқувчининг жамоа ҳаётидаги иштироки ннмалардан иборат эканлигини, жамоат топшириқлари ва вазифаларининг бор-йўқлиги, сабаби, уларга ўзининг муносабати.
3.Ўқувчининг ўз ўртоқлари, ўқитувчилари билан муносабатда вужудга келган холатларининг характери, мактабдаги муносабатларнинг доираси.
4.Ўқувчининг айрим ҳатти-ҳаракатларини тахлил қилиб, уларга педагогик изоҳлар бериш.
5.Оилага ўқувчи, тарбиячи ҳақида маслахат ва тавсиялар. Оила ҳам ўз навбатида фарзанди ҳақида ўз мулоҳазалари,кузатишлари юзасидан синф раҳбарига қуйидаги мазмунда маълум ахборотлар бериб бориши мумкин:
1.Фарзанди уйга берилган вазифаларни қандай бажаради, унга сарфлайдиган вақти, дарс тайёрлаш тартиби, мустақиллик даражаси.
2.Белгиланган кун тартибининг бола томонидан бажарилиши.
3.Ўқувчининг мактаб ҳақидаги ҳикоялари, таассуротлари, гаплари, синф ҳаётидаги турли воқеаларга муносабати.
4.Ота-онанинг айрим ўқитувчилардан, синф раҳбарлари, мактаб раҳбарларидан илтимослари ва таклифлари.
Синф раҳбари билан оила ўртасидаги бу хилдаги ўзаро хабарлашувлар ўқувчини тўла ўрганишга, таълим ва тарбияда шу ўқувчи учун энг мақбул тарбия ва таъсир воситасини топишга ёрдам беради. Синф раҳбари ўз кузатишлари, оиладан олган ахборотлари натижасини қундаликка ёзиб борса, ундаги тўпланадиган маълумотларни вақти-вақтида ўрганиш билан шуларга асосланиб тегишли хулосалар чиқарса, бола хулқини ва фазилатларини яхшилаш йўллари, кейинги режаларни белгиласа, эришилган ютуқиарни ҳисобга олиб янги педагогик талаблар қўйиб борса, тарбия албатта самарали натижа беради.
Синф раҳбарининг ота-оналар билан олиб борадиган ишлари тажрибасида шахсий, гуруҳ-гурухли ва оммавий каби шакллари кенг тарқалган. Айниқса, унинг ота-оналар билан олиб борадиган оммавий ишлари бу соҳадаги фаолиятининг асосий йўналишидир. Чунки бу барча ота-оналарни бирлаштиради, ҳамда уларни мактаб талаблари билан таништириш, жамиятнинг тарбиядан кутадиган мақсадлари, ота-онанинг вазифалари, тарбияни амалга ошириш йўллари, услуб ва шакллари ҳақида билим бериш, синф ҳаётидаги ўзгаришлар, режалар ҳақида маслаҳатлашиш учун педагогик маърузалар ташкил этиш илмий анжуманлар, «очиқ эшик» кунлари, савол-жавоб кечалари, ота-оналар мажлислари ўгказиш оммавий ишнинг турларидир.
Синф раҳбарининг тажрибасида ота-оналар мажлислари кенг тарқалган ва қарор топган иш шаклидир. Бу мажлислар синф ота-оналар жамоасининг юқори органи сифатида ўз қарорлари билан синфдаги, оиладаги ва турар жойлардаги амалга опшриладиган тарбиявий ишларнинг вазифаси ва йўналишини белгилаб беради.
Синфда ота-оналар мажлисларининг бир неча хили мавжуд; синфдаги ташкилий ишлар билан боғлиқ мажлислар, ота-оналарга педагогик маълумот беришга бағишланган мажлнслар, ярим йиллик ёки йил якунига бағишланган мажлислар. Бу мажлисларнинг ҳар бири ўз мақсадига тайёрлаш ва ўтказиш тартибига эга.
Ташкилий масалалар билан боғлиқ синф ота-оналари мажлисида одатда ота-оналар гуруҳи сайланади, иш режалари ва вазифалар тақсимланади.
Кўпгина макгабдаги синф раҳбарларнинг ота-оналар билан олиб бораётган ишлари тажрибасида савол-жавоб кечалари, маслаҳатлар ва мунозаралар ҳам вужудга келмоқда. Маслаҳатлар кўпроқ шахсий иш шакли бўлиб, унда синф раҳбари ота ёки онага фарзандини тарбиялашдаги қийинчиликларни бартараф этиш ва бошқа масалалар юзасидан аниқ маслаҳатлар берадилар.
Синф раҳбари ўзининг суҳбатини, оилани ўрганиш ва кузатиш асосида тўплаган маълумотларни ота-оналар билан ўтказиладиган ишларни белгилаб борадиган махсус журналига ёзиб боргани ғоят муҳим. Агар бу хил журнални синф раҳбарлари ҳар йили мунтазам ҳолда юритиб борса, у тарбиявий таъсирнинг яхшиланишида муҳим воситасига айланади.
Синф раҳбарининг ота-оналар билан олиб бориладиган ишлари ғоят кенг, кўп қиррали бўлиб, бу ишлар фақат синф ва мактаб миқёси билан чекланмайди, аксинча турар жойлардаги ва ўқувчининг ота-онаси ишлаб турган корхонадаги жамоатчилик билан ҳам яқин алоқада бўлишни тақозо этади.
Ота-она ва ўқитувчи ҳамкорлиги таълим-тарбияда муҳим аҳамиятга эга. Бу ўқувчи руҳиятида, ҳатти-ҳаракатида содир бўлаёттан ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, унга керакли «ташхис» қўйиш имконини беради. Масалан, ўқувчининг ўзлаштириши, қизиқиши ва орзу умидлари, келгусида ким бўлмоқчи эканлиги хақида ҳамкорликдагина чуқур маълумотга эга бўламиз. Шу боис таълим-тарбия жараёнида ота-она ўй-фикридан, маслаҳатидан фойдаланиш жуда зарур. Ўқувчи касаллиги сабаб жуда кўп вақг дарсдан қолса, ўтилган дарслар бўйича топшириқларни ота-онаси билан келишган ҳолда уйга бериб юбориш мумкин. Ёки ўқувчингиз билими пастлигини яхшиламоқчисиз. Бундай пайтда ўқувчи билан алоҳида шуғулланилади. Лекин бу ҳар доим хам самара беравермайди. Машғулотларда оиланинг ота-онасига мурожаат қилиш, ўқувчининг уйдаги ҳолати билан яқиндан танишган ҳолда ҳам дарс ўтиш яхши натижа беради.
Ота-она боласининг билим олишга бўлган қизиқиши пасайиб кетганини сезса, дархол ўқитувчига мурожаат қилиши зарур. Эҳтимол макгабдаги мухит бунга сабаб бўлаётгандир. Баъзан ўқувчининг партаси ўзгаргани, бирор-бир бола билан уришиб қолиш, ўқувчилар орасида камситилиши ҳам бунга сабаб бўлади. Оиладаги салбий муҳит ҳам бундан мустасно эмас.
Мактабда шундай воқеа бўлиб ўтган эди. Анвар исмли бола кўп дарс қолдирар эди. Мен ўқувчига қизиқиб, муаммонинг сабабини аниқлашга тушдим. Ўқитувчиси билан гаплашганимда, «Анварнинг оиласидагиларини ҳам, оилавий шароитини ҳам тушуна олмайман» деди. Анварнинг оилавий шароити билан танишдим. Унинг онаси иккинчи марта оила қурган бўлиб, Анвар ўгай ота қўлида тарбияланар эди. У 3-синфда кўп дарс қолдиргани боис кейинги ўқув йили олдидан онаси билан суҳбатлашдик. Ўшанда у боласининг мактабдан қолишга кўпчилик вақтларда дадаси сабабчи бўлишини айтди. Анварни ўзимнинг синфимга ўтказгач, ишни боланинг дадаси билан суҳбатдан бошладим.
Уларнинг уйига бир ҳужжатни баҳона қилиб бориб, дадасига ёлғон гапириб бўлсада, вазиятни яхшиламоқчи бўлдим. Боланинг дадаси соддароқ одам эди. «Сиз болангизни мактабдан олиб қолсангиз бўлмайди. Ҳар куни посбон ходимлари мактабга келмайдиган ўқувчилар рўйҳатини сўрайди. Агар шу ҳолат такрорланаверса, сизнинг фамилиянгизни ёзиб бераман. Ўзин-
гиз бориб посбон ходимларига жавоб берасиз», - дедим. Буни эшитиб, «макгабдан олиб қолмайман», - деб ваъда берди.
Дарсга мунтазам қатнашиш натижасида унинг ўзлаштаришида бир қадар ўсиш рўй бера бошлади. Дарсдан ташқари вақтларида қўшимча машғулотлар ўта бошладим. Бир куни у менга келгусида ўқишга кириш нияти борлигини айтди. Демак, ўқитувчи ўқувчига йўл кўрсатувчи, маслаҳат берувчи бўлса, улар ўртасида дўстона муносабат шаклланса, ҳар қандай ўқувчи руҳиятида ижобий томонга ўзгариш рўй беради. Унда ўқишга, изланишга рағбат пайдо бўлиши мумкин экан. Бундай муносабат ўқувчининг билим олиши билан бирга ҳаётга йўлланма олишида ҳам катта аҳамиятга эга.
Бир куни Анварнинг отасини кўчада кўриб қолдим. Унга ўғлининг ўқишлари яхши томонга ўзгараётганини айтиб, «сизнинг ёрдамингиз билан аълочи бўлди», - дея таъкидладим. Уйига бориб оиласидагилар билан муносабатини яхшилабди. Ҳеч қандай вақт ўтмай онаси келиб ўғлининг мактабга бўлган қизиқиши ортганини, шунингдек, ота-бола муносабати ҳам яхши томонга ўзгарганлигини кўзида ёш билан айтаб берганида меҳнатим бекор кетмаганлигидан, бир шикаста дил дардига малҳам бўла олганимдан хурсанд бўлиб кетдим.
Ҳар бир ота-она ўз-ўзига шундай савол бериб кўрсин. Жавоб ижобийми? Агар шундай бўлса, фарзандингиз мактабда аъло баҳоларга ўқишига кафолат бор. Жавобингиз салбий бўлса, демак, ёндашувингиз нотўғри. Нима қилиш керак? Бу масалани ўқитувчи билан ҳамкорликда ҳал қилиш лозим.
Ота-оналар билан ҳамкорлик қилишда иитерфаол усулдан фойдаланиш мумкин. Чунки ўқувчи фақат мактабда эмас, уйида ҳам эркин фикр юрита олиши керак. Бунинг учун ўқувчиларнинг қобилияти, билим даражасига қараб ота-оналарга маслаҳатлар бериш, жумладан, қандай китоблар олиб бориш кераклиги, кўпроқ китоб ўқиш учун шароит яратиш, компьютер курс-ларига қатнаштириш яхши натижа беришини айтиш керак.
Ўзлаштириш пастроқ болаларнинг ҳам албатта бирор нарсага нисбатан қизиқиши, қобилияти бўлади. Ана шу қобилиятни бошланғич синф давридан ривожлантиришимиз зарур. Аввал боланинг қайси касбга қизиқишини ота-онаси ёрдамида билиб олишимиз керак. Буни бола уйда нима билан кўпроқ машғул бўлишини, ёетиришини ота-онасидан сўраш орқали аниқлаш мумкин. Ўқувчиларни касбга қизиқгириш учун турли хил касбдаги кишилар билан учрашувлар уюштириш зарур. Бу ҳаракатимиз ўқувчиларни касб-ҳунар коллежларига киришлари учун қизиқиш уйғотади. Шу билан бирга, ота-оналар болаларининг қайси кўрсатувларни кўришларини айтишлари, улар ҳақида маслаҳатлар беришлари зарур. Мактабда ота-оналар мажлисларини махсус дастур асосида ташкил этиш ҳам ота-оналар билан ҳамкорликни яхши йўлга қуйишда мухим омил бўлиб хизмат қилади. Ота-оналарнинг баъзи бирлари айрим сабабларга кўра мажлисга келмаса, баъзи бирлари атайин қатнашмайдилар. Уларни мактабга жалб қилиш учун нима қилиш керак? Масалан, мамлакатимизда бўлиб ўтадиган байрамларга бағишлаб, бундан ташқари «Нон - ризқ-рўзимиз», «Ўлкамга баҳор келди», «Биз кичик ошпазлармиз», «Табиат - бизнинг бойлигамиз», «Китоб - бизнинг дўстимиз», «Биз - буюк Ватан ворисларимиз» ва бошқа мавзуларда кечалар ташкил этишимиз мумкин. Болаларнинг шеър ва қўшиқ айтишларини, рақсга тушишларини кўрган ота-оналарнинг кўнгли кўтарилади. Ота-оналар жажжи фарзандларининг нималарга қодирлигини кўриб қувонишади, фарзандларидан фаҳрланишади, бахтли ота-она эканликларини ҳис қилишади. Айниқса, кириш қисмида ота-она, Ватан ҳақида шеър айттириб, гуллар ташкил қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Болаларнинг югуриб бориб ўз ота-оналарига гуллар тақдим қилишини кўз олдингизга келтиринг, диққат билан қарасангиз, уларнинг нақадар бахтиёр эканлигини кўрасиз. Шундай лаҳзаларни ҳис қилган ота-онани кейинги мажлисларга чақирсангаз, албатта келишади. Ўқитиш жараёнида керак бўлган талаблар қўйсангиз бажаришга ҳаракат қилади. Ҳатто ўз таклиф мулоҳазалари билан сизга ёрдам беради. Бундан ташқари, ота-оналар иштирокида «Менинг оилам» ҳафталик бурчагини ташқил қилиш мумкин. Ҳар ҳафтада янгиланиб турадиган ушбу бурчакда ота-оналарнинг болалари билан қандай иш олиб боришлари, ўзаро муносабатлари, ўқувчиларнинг ота-онасига қандай ёрдам бераётганлари акс этади. Шу билан бирга, оилада тушган фотосуратлардан намуналар қўйиш ҳам мумкин. Бундай шароитда болалар бир-бирларининг оилавий шароитлари билан ҳам танишадилар, оилада нима иш қилишларини бир-бирларидан ўрганадилар. Мажлисларда ота-оналарга маслаҳатлар ёзилган варақалар тарқатиш жуда катта аҳамиятга эга. Чунки сиз ота-она қўлига қўлланма берган бўласиз. Шунда уларнинг тадбирга нисбатан эътибори ошади, олдиларида масъулиятли вазифа турганини ҳис этадилар.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish