Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Шахсий педагогик баҳолар, аксинча, 
фаолият субъектига тегишли бўлади, фаолиятда намоён бўладиган шахснинг 
индивидуал ҳислатлари, унинг интилишлари, кўникмалари баҳоланади. 
Моддий педагогик баҳолар болаларни ўқув-тарбия ишидаги 
мувафаққиятлари учун турли усуллар билан моддий рағбатланти-ришни 
назарда тутади. Моддий стимул сифатида пул, болалар учун қизиқарли 
нарсалар ва бошқа уларнинг моддий эҳтиёжларини қондирувчи нарсалар 
Педагогик баҳолар
турлари
предметга
ёки шахсга 
қўйилади-
ган 
баҳолар 
моддий 
ёки 
маънавий 
баҳолар 
натижали
ёки 
жараёнли 
баҳолар 
 
миқдор ва 
сифат 
баҳолар 


фойдаланилиши мумкин. 
Маънавий педагогик баҳо мақтов ёки фахрий 
ёрлиқни ўз ичига олиб, бола ҳаракатларининг ахлоқ нормаларига мослиги 
характерланади. 
Натижали педагогик баҳолар фаолиятнинг сўнгги 
натижасига тегишли бўлиб, асосан унга урғу берилади. Бунда қандай йўл 
билан эришилганлигига қарамасдан сўнгги натижага эътибор берилади. 
Жараёнли педагогик баҳолар, натижага эмас, жараёнга тегишлидир. Бунда
охирги натижага қандай эришилганлигига эмас, натижага эришишга нима 
ундаганлигига урғу берилади. 
Миқдорий педагогик баҳолар бажарилган 
ишнинг ҳажмига тегишли бўлади, масалан, ечилган мисоллар сонига эътибор 
берилади. 
Сифатий педагогик баҳоларда бажарилган ишнинг сифатига 
эътибор берилади. 
Педагогик баҳо турлари билан бирга болаларни ўқув-тарбия жараёнига 
ундашнинг бир неча усуллари мавжуд. Улар: эътибор, қўллаб-қувватлаш, 
баҳо, тан олиш, мақтов, мукофот, ижтимоий ролини, обрўсини ошириш. 
Педагогик баҳонинг маҳсулдорлиги деганда унинг болалар таълим ва 
тарбиясидаги 
ундовчи 
роли 
тушунилади. 
Болада 
ўзини 
ўзи 
такомиллаштиришга, билим, кўникма ва малакалар эгаллашга, шахснинг 
ижобий ҳислатларини шакллантиришга, хулқ-атворнинг ижтимоий фойдали
шаклларига интилишни кучайтирадиган баҳо маҳсулдор ҳисобланади. Бола
шахсий-хулқ-атвор ва интеллектуал тараққиётида мотивация ташқи ва ички 
бўлиши мумкин. Ўқув-тарбиявий фаолиятнинг ташқи мотивацияси 
дейилганда боланинг фаоллигини ташқи томондан йўллаб турувчи 
стимуллар назарда тутилади, яъни улар болани ўраб турган атроф-муҳитдан 
келиб чиқади ва у болани маълум тарзда тутишга мажбурлайди. Бундай 
қўғатувчиларнинг таъсири йўқотилса, ўқув фаоллиги ҳам сусайиб, 
йўқолади. Ташқи стимуллардан фарқли равишда ички стимуллар бундай 
фаолликни вужудга келтириши ва йўллаб туриши мумкин.Ўқув тарбиявий 
фаолиятнинг ички мотивацияси, ташқи мотивацияга қараганда кучли бўлиб, 
маҳсулдор педагогик баҳо деганда болада таълим ва тарбиянинг ички 
мотивациясини вужудга келтирадиган баҳо назарда тутилади. 
Педагогик баҳо боланинг ёшига мос танланиши зарур. Педагогик баҳо 
ёшга қараб ўзгариши тенденциялари қуйидагилар: Биринчидан, ёш 
улғайиши билан янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш зарурлигини
тушуниш ортади. Иккинчидан, болаликда йиллар ўтган сайин шахснинг 
маълум ҳислатларини эгаллашнинг аҳамияти ортади. Учинчидан, катта 
бўлган сайин, айниқса, мактаб даврида ижтимоий-психологик стимулларнинг 
роли ортади. Тўртинчидан, ташқи стимулларга қараганда ички 
стимулларнинг роли ортиб боради. Турли ёш даврларида педагогик 
баҳонинг қулай усуллари ва шароитларини кўриб чиқамиз.
Гўдаклик давридаги болаларни имо-ишора, мимика ва пантомимика 
орқали билдириладиган ҳиссий-экспрессив баҳолаш қўлланилади. Илк 
болалик даврида “яхши”, “ёмон” каби сўзлар билан баҳолаш мумкин. 
Мактабгача ёш даврида ҳулқ-атвор қоидаларига риоя қилиш, билим, малака 
ва кўникмаларни намоён қилиш билан боғлиқ педагогик баҳолар пайдо 
бўлади. Кичик мактаб ёшидаги болаларни таълим ва тарбияга ундашда ҳамма


томонидан берилган баҳо эмас, балки бу болалар қадрлайдиган катталар, 
ўқитувчилар ва ота-оналар томонидан берилган баҳо маҳсулдор бўлади. 
Ўсмирлик ёшида эса катталар эмас, балки тенгдошлари, дўстлари 
томонидан берилган баҳони аҳамиятли деб биладилар. Илк ўспиринлик
даврида катталар томонидан бериладиган баҳонинг аҳамияти яна ортади. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish