See discussions, stats, and author profiles for this publication at


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ-РЕКРЕАЦИЯ



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   195
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ-РЕКРЕАЦИЯ 
ИНФРАТУЗИЛМАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ДАРАЖАСИ 
Жумаев Хайрулла Хайитович
Қарши давлат университети, ўқитувчи 
Туризм инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тақдим этилаётган 
хизматлар сифатини ошириш ва жаҳон бозорларида миллий туризм маҳсулотларини фаол 
тарғиб қилиш, туризм тармоғининг кадрлар салоҳиятини кучайтириш орқали туризм соҳасида 
амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда республикага кириб 
келаётган хорижий фуқаролар сонини кескин кўпайтириш мақсадида Республиканинг барча 
минтақаларида замонавий жаҳон стандартларига, туристларнинг эҳтиёжлари ва талабларига 
жавоб берадиган туризм индустрияси объектларини меҳмонхоналарни ва жойлаштиришнинг 
шу каби воситаларини, умумий овқатланиш объектларини, транспорт - логистика 
тузилмаларини, ахборот марказларини, маданият ва спорт муассасаларини жадал 
ривожлантириш, асосий туризм йўналишлари бўйича йўл - транспорт ва муҳандислик-
коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш талаб этилмоқда. 
Инфратузилма - бу халқ хўжалигининг ташкилий жиҳатдан алоҳида ажратилган 
бўлинмаларининг иерархик жиҳатдан ташкил этилган мажмуи бўлиб, уларнинг асосий 
мақсади янги моддий маҳсулотлар ишлаб чиқариш эмас, балки моддий ишлаб чиқаришнинг 
асосий тармоқлари ва ноишлаб чиқариш соҳасида фаолиятини таъминлашдир[3].
Туризм инфратузилмаси тушунчаси туристларнинг туристик захираларидан бемалол 
фойдаланишини таъминловчи бинолар тизими, муҳандислик ва коммуникация тармоқлари, шу 
жумладан йўллар, туризмнинг турли хизмат кўрсатиш корхоналари ва уларни керакли 
даражада ишлатиш ва таъминлаш тушунилади[4].
Туризмни инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида энг юқори туризм салоҳиятига 
эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва 
овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантиради, Ушбу фуқаролар йиғинлари 


136 
ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар 
учун камида беш хил хизмат турлари (яшаш ва/ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари) 
кўрсатилган тақдирда уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” 
мақомини бериш кўзда тутилган ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари 
доирасида ажратиладиган маблағларни биринчи навбатда “Туризм маҳалласи”, “Туризм 
қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомидаги фуқаролар йиғинларини ободонлаштириш, шу 
жумладан ички автомобиль йўлларини таъмирлаш, электр энергия, газ ва сув таъминоти, 
канализация тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, мобил алоқа ва интернетни 
яхшилаш мақсадида қўшимча базавий станцияларни ўрнатиш учун йўналтириш чораларини 
кўриш мақсад қилинган [1].
Қашқадарё вилоятда 2019 йил 26-30 сентябр кунлари “АнорI халқаро агротуристик 
фестивали ҳамда Китоб тумани Варганза қишлоғида биринчи туризм қишлоғи ташкил этилди. 
Ундан ташқари тумандаги Ҳазрати Башир қишлоғи агротуризм йўналиши бўйича, Шаҳрисабз 
туманидаги Ғилон ва Кўл қишлоқлари этнотуризм йўналиши, Сувтушар ва Сарчашма 
қишлоқлари экологик туризм йўналиши, Яккабоғ туманидаги Татар, Зармаст ва Вори 
қишлоқлари экстремал туризм йўналиши бўйича “туризм қишлоқлари” [2] ташкил 
қилинмоқда ва яқин келажакда Чироқчи, Қамаши ва Деҳқонобод туманларида ҳам туризм 
қишлоқлари ташкил қилинади. Бундай қишлоқларда туризм инфратузилмаси объектларини 
жойлаштириш ва ривожлантириш учун оилавий меҳмон уйлар, маҳаллий тайёрланадиган 
умумий овқатланиш нуқталари, мавжуд ҳунармандчилик анъаналари, сақланиб қолган 
анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий 
аҳоли вакилларини, қишлоқларни ва улар билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга 
маҳаллий аҳоли вакилларининг рўйхатини шакллантириш лозим. 
Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш бўйича 
ҳудудларда бугунги кунга қадар жами 47 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилган бўлиб, 
кун сайин уларнинг сони ортиб бормоқда ва йил давомида уй меҳмонхоналар 26 тага кўпайди. 
Улардан Қарши шаҳрида 6 та, Шаҳрисабз шаҳрида 37 та, Китоб туманида 1 та, Шаҳрисабз 
туманида 2 та ҳамда Чироқчи туманида 1 та меҳмон уйлари фаолият олиб боришмоқда. 
Оилавий меҳмон уйларда 186 хона ва 386 та ўринлар сони мавжуд. 2019 йилда яна 4 та 
меҳмонхона (97 хона) ишга тушди. Вилоятда 2019 йилда 3 та хостел қурилган ва ўринлар 
сони 185 тани ташкил этди. Қарши шахрида 2 та ва Муборак тумани 1 та хостел қўрилган. 
Вилоятда жами 26 та бўш турган ер участкалари меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантириш 
мақсадида тадбиркорлик субъектларига ажратилди. Асосан Қарши шаҳрида 5 та, Китоб 
туманида 6 та, Косон туманида 3 та, Яккабоғ тумани 3 та, Нишон туманида 2 та, Муборак 
туманида 2 та, Қарши туманида 1 та, Касби туманида 1 та, Деҳқонобод туманида 1 та, 
Шаҳрисабз туманида 1 та ҳамда Миришкор туманида 1 тадан ер участкалари меҳмонхоналар 
қуриш учун тадбиркорларга ажратилган.
Туризмнинг ҳозирги ҳолатини баҳолашда, шуни қайд этиш муҳимки, вилоятда туризм 
инфратузилмасининг ривожланиш даражаси чет эл туристларнинг эҳтиёжларини тўлиқ 
қондира олмаяпти. Инфратузилма етарлича ривожланмаган тақдирда туристлар оқимини ва 
шунга мос равишда валюта тушумини кўпайтириш мумкин эмас. Бундан келиб чиққан ҳолда 
инфратузилманинг аҳволи туризмнинг ривожланишини таъминлаш билан бирга мамлакат 
имиджини ҳам шакллантиришга бевосита таъсир кўрсатади.
Туризмни ривожлантириш учун мавжуд туристик ресурслардан самарали фойдаланишни 
таъминлаш билан бирга, ҳар бир ҳудуднинг туризм инфратузилмасини талаб даражасида 
ривожлантириш муҳимдир. 
Вилоят шаҳар ва туманларида жойлаштириш воситалари ва инфратузилма 
объектларининг, айниқса туризм мавсумида етишмаслиги, турли транспортларда 
йўловчиларни ташиш тизимининг етарли даражада мувофиқлаштирилмаганлиги, шунингдек, 


137 
туристларни мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашни 
ташкиллаштириш даражасининг пастлиги, ички туризмни, мамлакат ҳудудларидаги маданий 
мерос объектларининг ва зиёрат туризмининг ўзига хосликларини тарғиб қилиш бўйича 
маркетинг кампанияларининг самарасизлиги туризмни жадал ривожлантиришга салбий 
таъсир қилади. 
Қашқадарё 
вилоятида 
туризм 
инфратузилмасини 
ривожлантиришда 
барча 
инфратузилма объектларини жаҳон андозалари даражасига етказиб, туристлар талабини 
қондирадиган даражага кўтариш керак. Бунинг учун туризм инфратузилмасининг таркибий 
қисмлари: меҳмонхона, транспорт, озиқ-овқат, дам олиш, даволаш ва бошқа кўнгилочар 
хизматларни юқори даражада ташкил этиш лозим. 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish