30
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМНИНГ БУГУНГИ ҲОЛАТИ ВА КЕЛАЖАК
ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ғузоров Бекмуҳаммад
Самарқанд давлат университети
Туризм (саёҳат) ижтимоий тарбиявий хусусиятларга эга бўлган назарий ва амалий
фандир. У ўзининг ижтимоий тизимлар билан боғлиқ бўлган ўз тарихи ҳамда
ривожланиш
жараёнига эга. Туризм умумий маънода сайр-саёҳатлар саргузаштларни ифода этади. Шу
сабабдан улар ижтимоий турмуш ва меҳнат жараёнларидан таркиб топади.
Мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти жаҳоннинг туризми ривожланаётган
давлатларидан кам эмас. Яъни биргина Самарқанд вилояти мисолини оладиган бўлсак,
Самарқандда бугунги кунда сайёҳларни нафақат бир неча асрлик тарихий обидалар билан
балки бетакрор табиат манзараларидан завқ олиб мазмунли дам олиш, сайр қилиш, миллий урф
одат ва анъаналар билан яқиндан танишиш, шарқ ширинликлари
сахил мева сабзавот ва
боғдорчилик маҳсулотларидан татиб кўриш, шарқона бозорларда харидларни амалга ошириш,
муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш, даволаниш ва бошқа имкониятлар мавжудлиги билан
ўзига ром этмоқда.
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 541 та туристик объекти мавжуд. Бир вақтнинг
ўзида 6100 нафар меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга 131 та меҳмонхона ва 93 та меҳмон
уйи фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 209 та туристик
синфга мансуб автотранспорт
воситалари 230 нафар ҳамроҳ таржимонлар сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.
Яқин йилларгача сайёҳлар учун таклиф этиладиган йўналишлар асосан Самарқанд
шаҳридаги тарихий обидалар ва музейлар билан чекланар эди. Бугунги кунга келиб, Самарқанд
вилоятида туризмнинг тарихий-маданий турларидан ташқари зиёрат туризми, туризм
қишлоғи, экотуризм, агротуризм каби сайёҳликнинг янги тармоқлари кенг ривож топмоқда.
Самарқанд вилоятида экотуризм йўналишилар бўйича
Жомбой туманида Зарафшон
миллий боғи, Самарқанд туманидаги Оҳалик ва Миронқул тоғли қишлоқлари, Ургут
туманидаги Тахтақорача давони, Бешкон, Омонқўтон ҳамда Қоратепа қишлоқларидаги сув
омбори, Нуробот туманидаги Сазағон, Анжирли, Жом, Ибрайим Ота қишлоқларида
жойлашган дам олиш жойлари, Қўшработ туманидаги Пангат, Қизилбел, Қоратош, Жонбулоқ
қишлоқларидаги шифобахш булоқлар ва дам олиш масканлари шунингдек, Фозилман давлат
ўрмон хўжалиги сайёҳларга манзур бўлмоқда.
Ундан ташқари, Самарқанд вилоятида зиёрат туризми янада ривож топмоқда. Сайёҳлик
салоҳиятини оширишда зиёрат туризмининг роли жуда катта ҳисобланади. Зиёрат
туризми
муқаддас жойларни зиёрат қилиш маърифий сайёҳатларга йўналтирилган ҳаж ва диний
туризмдан иборатдир. Вилоятдаги энг йирик зиёрат туризми объекти бу Ислом оламида жуда
катта ҳурмат билан тилга олинадиган Имом ал-Бухорий қабрлари жойлашган зиёратгоҳ
ҳисобланади. Сўнги йилларда зиёрат туризми объектлари сони кўпайиб бормоқда.
Бугунги
кунда Биринчи президентимиз Ислом Каримов мақбараси мажмуаси, Хўжа Абду Дорун, Хўжа
Абду Берун, Хўжа Исъҳоқ Вали, Шайх Худойдоди Вали каби зиёратгоҳлар доимо сайёҳлар
эътиборида.
Сўнги вақтларда мамлакатимизда «Туризм қишлоғи»ни ривожлантириш бўйича кенг
кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Шулардан бири сифатида Самарқанд туманида Конигил
туризм қишлоғини айтиш мумкин. Ушбу туристик объектда сайёҳлар турли хил кулолчилик
маҳсулотларини ишлаб чиқариш, гуруч, Самарқанд нони, Самарқанд қоғозини тайёрлаш
жараёнларини кўриш билан бирга, Сиёб канали бўйлаб сайр қилиши ва табиат қўйнида дам
олишлари мумкин.
Бугунги кунда туризм соҳаси бўйича муаммолар кўп муҳокама қилинмоқда. Айниқса,
2020 йил туризм соҳаси учун жуда оғир йил бўлди десак муболаға бўлмайди. Жаҳон туризм
31
статистикасида 2019 йилда дунё бўйича жами 1,5 миллиард сайёҳлик ташрифлари қайд
қилинган ва 2018 йилга нисбатан 4 фоизга ўсганлиги таъкидланган. Афсуски пандимия
туфайли кўплаб, 2020 йил учун ишлаб чиқарилган режалар, лойиҳалар,
дастурлар амалга
оширилмай қолди. Гарчи бу йил туризм саҳасига катта зарба берилган бўлсада, яхши ниятлар
билан келажакда ушбу тармоқни ривожлантириш учун кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқариш
муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида ҳам туризмни янада ривожлантириш учун сайёҳлик
инфратузилмаси объектларига қаратилган устувор инвестиция лойҳаларини амалга ошириш,
тарихий обидаларни замон талаблари асосида реконструкция қилиш бу соҳа тараққиётида
ижобий натижаларни беради. Туристик объектлар атрофида замонавий сервис шахобчаларини
ташкил этиш эса, сайёҳларни жалб қилиш билан биргаликда объект жойлашган ҳудуд
аҳолисини иш билан таъминлашга ва уларни доимий даромад манбайига эга бўлишига хизмат
қилади. Ундан ташқари, Самарқанд вилоятида туризм соҳасида олиб борилаётган ишлар,
сайёҳлар учун ташкил этилган янги йўналишлар, янги хизматлар жорий этганини дунё
мамлакатларига маълум қилиш хориждаги сайёҳлик фирма ва компаниялари билан ҳамкорлик
ўрнатиш ушбу тармоқ ривожига муҳим ҳисса қўшади.
Do'stlaringiz bilan baham: