559
муҳокамаси тартиб-таомилини ўз ичига олувчи нормалардан иборат
бўлади.
Агар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган
низоларни умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари
тегишлича Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
процессуал
кодекси ва Хўжалик процессуал кодекси нормалари асосида кўриб
чиқишини эътиборга оладиган бўлсак, ҳакамлик судларида низолар
уни ташкил қилган юридик шахснинг локал ҳужжатлари асосида ҳал
қилиниши фуқаролик жамияти институтларининг мустақиллигидан
далолат беради.
Ҳозирги кунларда мамлакатимизда кўплаб ҳакамлик судлари
фаолият юритмоқда ва уларнинг ҳар бири ўз низоми ва регламентига
эга.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Ижроия қўмитасининг 2007 йил 8 октябрдаги 43-сон қарори
билан
қуйидаги локал ҳужжатлар тасдиқланган:
1) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Ҳакамлик суди тўғрисида Низом. Ушбу Низомда ҳакамлик суди
фаолиятини ташкиллаштириш, унинг мулкий асослари белгиланган;
2) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
ҳузуридаги Ҳакамлик судининг Регламенти. Унда ҳакамлик судининг
фаолиятини ташкил қилиш, ҳакамлик муҳокамаси, ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорига
оид нормалар белгиланган;
3) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Ҳакамлик судида тарафларнинг ҳакамлик йиғими,
харажатлари ва
чиқимлари тўғрисида Низом. Мазкур Низом билан даъвонинг
баҳосини аниқлаш, ҳакамлик йиғими миқдори, уни тўлаш ва
қайтариш тартиби, ҳакамлик судининг қўшимча харажатлари,
судьялар гонорарлари каби масалаларга доир нормалар тартибга
солинган;
4) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Ҳакамлик судига ҳакамлик судьяларини қабул қилиш тўғрисида
Низом ( Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Ижроия
қўмитасининг 2008 йил 7 январдаги 55-сон Қарори билан
тасдиқланган).
Қуйида мазкур локал ҳужжатларни айримлар ва Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди
судьялари рўйхати келтирилган.
560
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Ижроия қўмитасининг 2011 йил 1 ва 28 февралдаги (4 ва 8-сон
баённомалари) қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-
саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик)
судининг қуйидаги локал ҳужжатлари тасдиқланган:
1) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди тўғрисида Низом. Ушбу
Низомда Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик)
суди фаолиятини
ташкиллаштириш, унинг мулкий асослари белгиланган;
2) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг Регламенти. Мазкур
Регламентда арбитраж суди фаолиятининг ташкилий асослари,
арбитраж муҳокамаси, арбитраж таркиби, арбитраж судининг ҳал
қилув қарорига оид нормалар белгиланган;
3) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг арбитраж йиғимлари
ва харажатлари тўғрисида Низом. Ушбу Низомда даъвонинг
баҳосини аниқлаш, рўйхатга олиш йиғими, арбитраж йиғими
миқдори, уни тўлаш ва қайтариш тартиби, арбитраж судининг
қўшимча харажатларига доир нормалар белгиланган;
4) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик)
судининг гонорарлар
тўғрисида Низом. Мазкур Низомда арбитрлар ва арбитраж суди
ходимлари гонорарлари миқдори, уни тўлаш тартиби белгиланган.
Қуйида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
ҳузуридаги Ҳакамлик судининг айрим локал ҳужжатлари ҳамда
судьялар ва арбитрлар рўйхатлари келтирилган.
561
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Ижроия қўмитасининг 2007 йил 8 октябрдаги
43-сон Қарори билан
Do'stlaringiz bilan baham: