Санжар отахонов


 СОТУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet305/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

3. СОТУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 
 
3.1. Дилер билан келишилган ва унинг буюртмасида 
кўрсатилган муддат ичида зарур миқдордаги Маҳсулот туркуми 
(партияси)ни Дилерга тақдим этиш. 


428 
3.2. Маҳсулотга тавсия этиладиган баҳоларни белгилаш, 
Дилерни Маҳсулот таркибидаги ва унга бўлган баҳолардаги 
ўзгаришлар тўғрисида бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинган 
санадан бошлаб ____ кундан кечиктирмасдан хабардор қилиш. 
3.3. Дилерга Маҳсулот ва Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) ҳақидаги 
реклама маълумотларини тақдим этиш, шунингдек ушбу Маҳсулотга 
нисбатан сотиш сиёсатини ташкил этиш шакллари тўғрисида 
маслаҳатлар бериш. 
3.4. Мазкур Шартнома юзасидан мажбуриятларни бажариш 
билан боғлиқ барча масалаларни Дилер билан ҳал этадиган масъул 
шахсни тайинлаш. 
3.5. Сотувчи кўргазма қилиш учун Дилерга у сотган 
Маҳсулотнинг ҳар _____________________________ бирлигига бирта
(ўлчов бирлиги ва миқдори) 
текин Маҳсулот бирлигини тақдим этади. Маҳсулотнинг биринчи 
туркумини ___________ бирликдан кам бўлмаган миқдорда сотган 
тақдирда, Дилер шу мақсадлар учун Маҳсулотнинг битта бирлигини 
Маҳсулот сотиб олувчиси тўлаган баҳодан _____ фоиз чегирма
билан харид қилиши мумкин. 
4. МАҲСУЛОТ ҚИЙМАТИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ
ТАРТИБИ 
4.1. Сотувчи баҳони Маҳсулотни охирида сотиб олувчи учун 
белгилайди ва унинг миқдори ______- иловада белгиланади. Дилер 
Маҳсулотни охирида истеъмол қилувчи учун белгиланган баҳодан 
ошмайдиган ҳар қандай баҳода сотишга ҳақли. Махсус ҳолларда, 
Сотувчи билан ёзма равишда келишилган тарзда, сотишни амалга 
ошириш харажатларининг кўпайиши ёки Маҳсулотга сотувдан 
кейинги хизмат кўрсатиш зарурати билан боғлиқ ҳолда алоҳида сотиб 
олувчилар учун Маҳсулотга устама нархлар қўйилиши мумкин. 
4.2. Дилерга консигнацияга берилаётган маҳсулотнинг қиймати 
охирида сотиб олувчи учун белгиланган нарх билан дилерлик 
чегирмаси ўртасидаги нархдан ташкил топади. 
4.3. Сотувчи Дилерга Маҳсулотни консигнацияга ___________ 
бирликдан кам бўлмаган миқдорда туркум-туркум қилиб етказиб 
беради. Консигнация муддатлари _________- иловада белгиланади. 
Консигнациянинг белгиланган муддати тугагандан сўнг, Дилер 
Консигнант томонидан ҳисобварақ тақдим этилган санадан бошлаб 


429 
10 кун ичида, дилерлик чегирмасини ҳисобга олган ҳолда Сотувчи 
томонидан етказиб берилган Маҳсулотни сотиб олиши ва қийматини 
тўлаши лозим (агар Сотувчи товарларни омборларидан бирига 
қайтаришни ёки учинчи шахсларга жўнатиб юборишни талаб 
қилмаса). 
4.4. Сотувчи консигнацияга етказиб берилган Маҳсулотни 
белгиланган муддатдан ҳам олдин, лекин етказиб берилган санадан 
бошлаб камида бир ой ўтгач қайтариб олиши мумкин. Дилер 
Маҳсулотни олиб кириш, зарурий ҳолларда эса олиб чиқиш учун 
тегишли лицензияларни олишни ўз зиммасига олади ва шу билан 
боғлиқ барча харажатларни ўз ҳисобидан тўлайди. 
4.5. Дилер Маҳсулотнинг туркумларини Сотувчидан дилерлик 
чегирмаси билан сотиб олади ва чегирманинг миқдори ____- иловада 
белгиланганидек, сотиб олинаётган Маҳсулот туркумининг ҳажмига 
боғлиқ бўлади. 
4.6. Маҳсулот туркумини олиш ___________________________ 
билан амалга оширилади ва Маҳсулотни консигнацияга топшириш-
қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. 
4.7. Дилер томонидан олинган Маҳсулот туркумининг ҳақи бир 
вақтнинг ўзида ва тўлиқ миқдорда қуйидаги тартибда тўланади: 
консигнация муддати тугаган санадан бошлаб _____ кун ичида 
Сотувчи томонидан ҳисобварақни тўловга тақдим этиш йўли билан. 
4.8. Дилер сотилган Маҳсулот учун тўловни _________________ 
йўли билан амалга оширади. 
4.9. Бир неча туркум (партия) бўйича сотув ҳажми 
________________ бирликдан кам бўлмаган миқдорни ташкил этган 
тақдирда, Дилер қўшимча (бонусли) чегирма олиш ҳуқуқига эга. 
Бонусли чегирмани ҳисоблаб чиқиш чорак, йил охирида ёки 
Маҳсулотнинг янги туркумига буюртмалар берилаётган пайтда 
амалга оширилиб, Маҳсулотнинг янги туркуми учун чегирмалар 
Маҳсулотнинг олдинги туркумлари учун қўшимча чегирмаларни 
ҳисобга олади ва бу ҳолатда жами Маҳсулот туркумига буюртма бир 
вақтнинг 
ўзида 
тўлиқ 
ёки 
қисмларга 
бўлинган 
ҳолда 
берилганлигининг аҳамияти йўқлигидан келиб чиқилади. 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish