Санжар отахонов



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 
1.1. Мазкур шартнома бўйича Реклама тарқатувчи Реклама 
берувчига реклама ахборотини тарқатиш ёки жойлаштиришга оид 
хизматлар кўрсатиш (кейинги ўринларда “хизматлар” деб 
юритилади), Реклама берувчи эса ушбу хизматларни қабул қилиб 
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 
Реклама ахборотини тарқатиш жойи, вақти, усули (воситаси), 
ҳажми (адади), сифати ва нархи, шунингдек, тарқатиладиган реклама 
ахборотининг мазмуни ҳамда хизмат кўрсатиш муддатлари 
(даврийлиги) мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган 
иловада келтирилади. 
1.2. Хизматлар 
кўрсатишдан олдин Реклама тарқатувчи 
Реклама берувчига реклама дастурини тақдим этиши, Реклама 
берувчи эса мазкур дастур билан танишиб чиққан ҳолда уни 
тасдиқлаши лозим. 
1.3. Реклама 
тарқатувчи ўз мажбуриятларини реклама 
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Реклама берувчи топшириғининг 
мазмуни, унинг бадиий ва эстетик (хизмат сифати) талабларига 
мувофиқ, аниқ, ўз вақтида ва тўлиқ (лозим даражада) бажариши 
шарт. 
 
 


333 
2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 
 
2.1. Реклама берувчининг ҳуқуқлари: 
2.1.1. Реклама тарқатувчидан реклама ахборотини тарқатиш ёки 
жойлаштириш бўйича мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш; 
2.1.2. Реклама қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши 
мумкин бўлган ҳолатлар бўйича Реклама тарқатувчидан маълумот 
беришини талаб қилиш; 
2.1.3. Хизматларнинг белгиланган баҳосини батамом тўлаш 
шарти билан шартномани бекор қилишни талаб қилиш. 
2.4. Реклама берувчининг мажбуриятлари: 
2.2.1. Жойлаштириш ёки тарқатиш учун мўлжалланган реклама 
ахборотини Реклама тарқатувчига тақдим этиш; 
2.2.2. Реклама 
тарқатувчининг талабига биноан реклама 
ахборотининг 
ҳақиқийлиги 
ва 
ишончлилигини 
тасдиқловчи 
ҳужжатларни тақдим этиш; 
2.2.3. Агар Реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши ёки 
маҳсулоти сертификатлаштирилиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки 
Реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензия 
ёки сертификатни тақдим этиш; 
2.2.4. Реклама ахборотини тарқатиш ёки жойлаштириш бўйича 
Реклама тарқатувчига топшириқ бериш; 
2.2.5. Реклама дастурини тасдиқлаш ва Реклама тарқатувчига 
тақдим этиш; 
2.2.6. Шартномада 
кўрсатилган муддатларда ва тартибда 
хизматлар ҳақини тўлаш; 
2.2.7. Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари талабларига риоя қилиш. 
2.4. Реклама тарқатувчининг ҳуқуқлари: 
2.3.1. Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Реклама 
берувчидан тегишли лицензия, сертификат ҳамда реклама 
ахборотининг 
ҳақиқийлиги 
ва 
ишончлилигини 
тасдиқловчи 
ҳужжатларни талаб қилиш; 
2.3.2. Реклама берувчидан реклама ахборотини тарқатиш ёки 
жойлаштириш бўйича топшириқни талаб қилиш; 
2.3.3. Реклама дастурини тасдиқлашни талаб қилиш; 
2.3.4. Реклама хизмати учун Реклама берувчидан олдиндан аванс 
тўловини тўлашни талаб қилиш; 


334 
2.3.5. Шартнома бекор қилиниши туфайли Реклама берувчига 
етказилган зарарнинг ҳаммасини тўлаш шарти билан шартномани 
бекор қилишни талаб қилиш. 
2.4. Реклама тарқатувчининг мажбуриятлари: 
2.4.1. Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларида белгиланган реклама фаолияти ва ҳомийлик қоидалари 
ҳамда реклама фаолиятининг профессионал иштирокчиси касб 
этикасига сўзсиз риоя қилиш; 
2.4.2. Реклама 
берувчининг 
топшириғи 
билан 
реклама 
воситалари орқали рекламани тарқатиш хизматини амалга ошириш; 
2.4.3. Ахборот 
ёки бошқа материалларни берган шахс 
тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз ошкор қилмаслик; 
2.4.4. Реклама берувчи қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб 
келиши мумкин бўлган ахборот берган тақдирда уни бу ҳақда ўз 
вақтида хабардор қилиш; 
2.4.5. Хизмат сифати талабларига риоя қилиш, ишни сифатли 
бажариш; 
2.4.6. Реклама материалларини охирги марта реклама эълон 
қилинган кундан бошлаб режали текшириш ўтказилгунига қадар 
сақланишини таъминлаш; 
2.4.7. Ташқи рекламани жойлаштиришда маҳаллий давлат 
ҳокимияти органининг рухсатини олиш. 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish