Санжар отахонов



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 
1.1. Мазкур шартнома бўйича Реклама тайёрловчи реклама 
асарини тайёрлаб, унга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва ундан 
фойдаланиш учун зарур бўлган йўриқнома билан бирга Реклама 
берувчига топшириш, Реклама берувчи эса ушбу реклама асарини 
қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз 
зиммасига олади. 
Реклама асарининг таснифи, уни тайёрлаш муддатлари, усуллари, 
шарт-шароити, унинг миқдори, ҳажми, сифати ва нархи мазкур 
шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган иловада келтирилади. 
1.2. Рекламани асарини тайёрлашдан олдин Реклама тайёрловчи 
Реклама 
берувчига 
намуна 
шаклидаги 
дастлабки 
реклама 
материалларини (эскиз, реклама матни, слайд ва шу каби бошқа 
лойиҳаларни) тақдим этиши, Реклама берувчи эса уни тасдиқлаши 
лозим. 
1.3. 
Реклама тайёрловчи ўз мажбуриятларини реклама 
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Реклама берувчи топшириғининг 
мазмуни, унинг бадиий ва эстетик (хизмат сифати) талабларига 
мувофиқ, аниқ, ўз вақтида ва тўлиқ (лозим даражада) бажариши 
шарт. 
 
 


326 
2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 
 
2.1. Реклама берувчининг ҳуқуқлари: 
2.1.1. Реклама тайёрловчидан рекламани тарқатиш учун тайёр 
шаклга келтириш, реклама асарига бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва 
реклама асаридан фойдаланиш учун зарур бўлган йўриқнома 
(ҳужжатлар)ни топширишни талаб қилиш; 
2.1.2. Рекламани тайёрлаш юзасидан топшириқ тузилишини 
белгилаш; 
2.1.3. Реклама қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши 
мумкин бўлган ҳолатлар бўйича Реклама тайёрловчидан маълумот 
беришини талаб қилиш; 
2.1.4. Реклама тайёрловчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда 
исталган вақтда ишнинг бориши ва сифатини текшириш; 
2.1.5. Реклама тайёрловчи ўз мажбуриятларини бажаришга ўз 
вақтида киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида уни 
белгиланган муддатда тугатиш мумкин бўлмаслиги аниқ бўлиб қолса, 
шартномадан воз кечиб, етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш; 
2.1.6. Дастлабки реклама материалларини қабул қилиш вақтида 
унинг камчиликларни аниқлаш ва бу камчиликларни тузатиш 
тўғрисидаги талабни қўйиш; 
2.1.7. Реклама асари ўзига топширилгунга қадар истаган вақтда 
шартномадан воз кечиб, белгиланган баҳонинг шартномадан воз 
кечганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш олингунга қадар Реклама 
тайёрловчига у бажарган ишга мутаносиб қисмини тўлаш. 
2.2. Реклама берувчининг мажбуриятлари: 
2.2.1. Реклама 
тайёрловчининг талабига биноан реклама 
ахборотининг 
ҳақиқийлиги 
ва 
ишончлилигини 
тасдиқловчи 
ҳужжатларни тақдим этиш; 
2.2.2. Агар Реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши ёки 
маҳсулоти сертификатлаштирилиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки 
Реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензия 
ёки сертификатни тақдим этиш; 
2.2.3. Реклама асарини яратиш юзасидан Реклама тайёрловчига 
топшириқ бериш; 
2.2.4. Шартномада назарда тутилган ҳолларда, ҳажмда ва 
тартибда Реклама тайёрловчига ёрдам бериш; 
2.2.5. Дастлабки реклама материалларини тасдиқлаш; 


327 
2.2.6. Шартномада кўрсатилган муддатларда ва тартибда реклама 
асари ҳақини тўлаш; 
2.2.7. Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари талабларига риоя қилиш. 
2.3. Реклама тайёрловчининг ҳуқуқлари: 
2.3.1. Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Реклама 
берувчидан тегишли лицензия, сертификат ҳамда реклама 
ахборотининг 
ҳақиқийлиги 
ва 
ишончлилигини 
тасдиқловчи 
ҳужжатларни талаб қилиш; 
2.3.2. Реклама берувчидан 
рекламани тайёрлаш юзасидан 
топшириқни талаб қилиш; 
2.3.3. Шартноманинг бажарилиши муносабати билан Реклама 
берувчи белгиланган ҳақ ва бошқа суммани тўламаган тақдирда, 
Реклама берувчидан тегишли суммани тўлаганга қадар унга тегишли 
ашёларни ушлаб қолиш; 
2.3.4. Реклама берувчидан реклама асарини қабул қилиб 
олишини талаб қилиш; 
2.3.5. Дастлабки реклама материалини тасдиқлашни талаб 
қилиш; 
2.3.6. Шартномада назарда тутилган ҳолларда, ҳажмда ва 
тартибда Реклама берувчидан ёрдам беришни талаб қилиш; 
2.3.7. Рекламани тайёрлаш хизмати учун Реклама берувчидан 
олдиндан аванс тўловини тўлашни талаб қилиш; 
2.3.8. Реклама берувчидан ишни қабул қилиб олишини талаб 
қилиш. 
2.4. Реклама тайёрловчининг мажбуриятлари: 
2.4.1. Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларида белгиланган реклама фаолияти ва ҳомийлик қоидалари 
ҳамда реклама фаолиятининг профессионал иштирокчиси касб 
этигасига сўзсиз риоя қилиш; 
2.4.2. Реклама берувчининг топшириғига 
биноан реклама 
ахборотини тайёр шаклга келтириш бўйича ишни бажариш ва унинг 
натижасини Реклама берувчига топшириш; 
2.4.3. Ахборот 
ёки бошқа материалларни берган шахс 
тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз ошкор қилмаслик; 
2.4.4. Реклама тайёрловчи қонун ҳужжатларининг бузилишига 
олиб келиши мумкин бўлган ахборот берган тақдирда уни бу ҳақда ўз 
вақтида хабардор қилиш; 


328 
2.4.5. Реклама асарининг сифати талабларига риоя қилиш, ишни 
сифатли бажариш; 
2.4.6. Реклама берувчига реклама асарига бўлган ҳуқуқни 
топшириш; 
2.4.7. Реклама материалларини охирги марта реклама эълон 
қилинган кундан бошлаб режали текшириш ўтказилгунига қадар 
сақланишини таъминлаш; 
2.4.8. Реклама берувчи берган материалдан тежаб-тергаб ва 
режали фойдаланиш, иш тугаганидан сўнг ишлатилган материал 
тўғрисида ҳисобот бериш, шунингдек, унинг қолдиғини қайтариб 
бериши ёхуд ўз ихтиёридаги фойдаланилмай қолган материалнинг 
қийматини ҳисобга олиб, Реклама берувчининг розилиги билан 
ишнинг баҳосини камайтириш; 
2.4.9. Реклама берувчини огоҳлантириш шарт бўлган ҳолатларда 
уни дархол огоҳлантириб, ундан кўрсатма олгунга қадар ишни 
тўхтатиб туриш; 
2.4.10. 
Реклама берувчига техник воситалардан фойдаланган 
ҳолда ташувчиларда қайд қилинган реклама асари билан бирга уни 
ишлатиш ва ундан бошқача тарзда фойдаланишга оид ахборотларни 
бериш. 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish