271
5. МАЪЛУМОТЛАРНИНГ МАХФИЙЛИГИ ВА ИЛМИЙ-
ТЕКШИРИШ ИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИГА ТАРАФЛАРНИНГ
ҲУҚУҚЛАРИ
5.1.
Тарафлар шартнома предметига, уни бажариш жараёни ва
илмий-текшириш
ишларидан
олинган
натижаларга
доир
маълумотларнинг махфийлигини таъминлашлари шарт.
5.2. Қуйидаги маълумотлар махфий деб ҳисобланади: ___________
____________________________________________________________
5.3. Пудратчи Буюртмачининг ёзма розилиги билан ушбу
шартнома бўйича бажарилган
илмий-текшириш ишларининг
натижаларини патентлашга ҳақли.
5.4. Тарафлар илмий-текшириш ишларининг натижаларидан, шу
жумладан ҳуқуқий муҳофазага лойиқ натижалардан амалдаги қонун
ҳужжатлари ва ушбу шартноманинг 6-бандида
назарда тутилган
доирада ва шартларда фойдаланишга ҳақлидирлар.
6. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
6.1. Пудратчининг мажбуриятлари:
6.1.1. Буюртмачи билан келишилган дастур (техника-иқтисодий
параметрлар)га ёки мавзуга мувофиқ ишларни бажариш ва
натижасини шартноманинг 1-иловасида
белгиланган муддатда
Буюртмачига топшириш;
6.1.2. Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш
билан
боғлиқ бўлган талабларга риоя этиш;
6.1.3. Бажарилган ишларда ўзининг айби билан йўл қўйилган,
Буюртмачининг техникавий топшириғида ёки
мазкур шартномада
назарда тутилган техник-иқтисодий параметрлардан чекинишга олиб
келиши мумкин бўлган камчиликларни ўз кучи билан ва ўз
ҳисобидан бартараф этиш;
6.1.4. Ушбу шартнома бўйича
ишларни бажариш учун жалб
қилинаётган ихтисослаштирилган ташкилотлар билан ёрдамчи
пудрат шартномалари тузилганлиги ҳақида Буюртмачини хабардор
қилиш
ва
ёрдамчи
пудратчилар
томонидан
ишларнинг
бажарилишини назорат қилиш;
6.1.5. Кутилаётган натижаларни олиш имконияти йўқлиги ёки
ишларни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланган
тақдирда, бу ҳақда Буюртмачини дарҳол хабардор қилиш;
272
6.1.6. Ушбу шартнома сингари бошқа
шартномалар асосида
топширилган натижаларга учинчи шахсларда алоҳида ҳуқуқлар
йўқлиги ҳақида Буюртмачига кафолат бериш;
6.1.7. Илмий-текшириш ишларини бажариш жараёнида қўлга
киритилган
илмий-техникавий
натижаларни
Буюртмачининг
розилигисиз эълон қилмаслик;
6.1.8. Илмий-текшириш ишларини бажариш жараёнида қўлга
киритилган ҳуқуқий муҳофазага лойиқ натижаларни ҳимоя қилиш
чораларини кўриш ва бу ҳақда Буюртмачини хабардор қилиш.
6.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:
6.2.1. Пудратчига техникавий топшириқ бериш ва
у билан ишлар
дастурини (техник-иқтисодий параметрларни) ёки мавзусини
келишиб олиш;
6.2.2.
Шартномада белгиланган миқдорда
ва муддатда
шартноманинг 1.1- бандида назарда тутилган ишларни қабул қилиб
олиш ва бажарганлик ишлар учун Пудратчига ҳақ тўлаш;
6.2.3. Пудратчига ишларни бажариш учун зарур бўлган барча
ахборотни тақдим этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: