231
в) мол-мулкнинг ҳолатини анча ёмонлаштирса;
г) унинг розилигисиз ашёни учинчи шахсга берган бўлса.
3.2.
Ссуда олувчи қуйидаги ҳолларда шартномани муддатидан
олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли:
а) мол-мулкдан нормал фойдаланишни мумкин бўлмайдиган ёки
қийин қилиб қўядиган нуқсонларни аниқлаган бўлса, бу нуқсонлар
хусусида шартнома тузиш пайтида
билмаган ва билиши мумкин
бўлмаган тақдирда;
б) агар ўзи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра мол-мулк ундан
фойдаланиш мумкин бўлмайдиган ҳолатга келиб қолса;
в) агар шартнома тузишда Ссуда берувчи уни топширилаётган
мол-мулкка нисбатан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида
огоҳлантирмаган бўлса;
г) Ссуда берувчи мол-мулкни ёки унга мансуб ашёларни ва
тегишли ҳужжатларни бериш мажбуриятини бажармаса.
4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Ссуда берувчи:
4.1.1. агар мол-мулкни ундан
текин фойдаланиш учун барча
мансуб ашёлари ва тегишли ҳужжатларини (фойдаланиш бўйича
йўриқномалар, техник паспорти ва шу кабилар) Ссуда олувчига
бериш мажубриятини бажармаса ва уларсиз мол-мулкдан вазифасига
мувофиқ фойдаланиб бўлмаса ёки ундан фойдаланиш Ссуда олувчи
учун ўз аҳамиятини анча йўқотса, Ссуда
олувчига шартнома бекор
қилингандан сўнг, у кўрган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплайди;
4.1.2. мол-мулкни Ссуда олувчига бермаса, шартнома бекор
қилгандан сўнг унга етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплайди;
4.1.3.
шартномани тузиш пайтида қасддан ёки қўпол
эҳтиётсизлик билан мол-мулкнинг камчиликларини айтиб қўймаган
бўлса, мол-мулкдаги камчиликларни текин бартараф этади ёки мол-
мулкнинг камчиликларини бартараф этишга Ссуда олувчи томонидан
қилинган харажатларни қоплайди ёхуд шартномани муддатидан
олдин бекор қилингандан сўнг, Ссуда олувчига етказилган ҳақиқий
зарарни қоплайди;
4.1.4. шартномани тузишда текин фойдаланиш учун берилаётган
мол-мулкка учинчи шахсларнинг барча ҳуқуқлари (сервитут,
гаров
ҳуқуқи ва бошқалар) тўғрисида Ссуда олувчини огоҳлантирмаса,
232
шартнома бекор қилингандан сўнг Ссуда олувчига етказилган
ҳақиқий зарарни қоплайди.
4.2. Ссуда олувчи
мол-мулкдан шартномага ёки унинг вазифасига
номувофиқ ҳолда фойдаланиши ёхуд уни Ссуда берувчининг
розилигисиз учинчи шахсга бериши туфайли мол-мулк нобуд бўлса
ёки бузилса, текин фойдаланиш
учун олинган мол-мулкнинг
тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш хавфи унинг
зиммасида бўлади. Ссуда олувчи ўз мол-мулкидан воз кечиб, Ссудага
берилган мол-мулкнинг нобуд бўлиши ёки бузилишини бартараф
қилиш имкониятига эга бўлган бўлса ҳам,
мол-мулкнинг тасодифан
нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш хавфи унинг зиммасида бўлади.
4.3.
Ссуда берувчи мол-мулкдан фойдаланиш натижасида учинчи
шахсга етказилган зарар учун, башарти бу зарар Ссуда олувчи
томонидан ёки бу мол-мулк Ссуда
берувчининг розилиги билан
қўлига тушиб қолган шахс томонидан қасддан ёхуд қўпол
эҳтиётсизлик туфайли етказилганини ёинки зарар Ссуда олувчининг
эгалигидан Ссуда берувчининг розилигисиз чиқиб кетган мол-
мулкдан фойдаланиб етказилганини исбот қилмаса, жавобгар бўлади.
4.4. Мол-мулкнинг шартномани тузиш вақтида кўрсатиб ўтилган
ёки Ссуда олувчига олдиндан маълум бўлган ёхуд у
мол-мулкни
кўздан кечириш ёки шартнома тузиш ёхуд мол-мулкни топшириш
вақтида унинг созлигини текшириш чоғида аниқлаши лозим бўлган
камчиликлари учун Ссуда берувчи жавобгар бўлмайди.
4.5. Шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тарафлар шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: