152
3.1. Шартнома имзолангандан кейин ___________ ичида Ижарага
берувчи Ижарачига 1-иловадаги талабларга жавоб берадиган
ҳолатдаги
мол-мулкни топшириши, Ижарачи эса ушбу мол-мулкни
қабул қилиши шарт. Бунинг учун тарафлар
мол-мулкни топшириш
пайтида "Мол-мулкни ижарага топшириш-қабул қилиш ҳақида 1-
сонли далолатнома"ни тузадилар (3-илова).
3.2. Мол-мулкни тўлиқ тиклаш ва таъмирлаш бўйича
тарафларнинг мажбуриятлари "Таъмирлаш ва тиклаш ишлари
режаси"да белгиланади (4-илова).
3.3. Мол-мулкнинг яроқсиз ҳолга келиб қолишига сабабчи бўлган
авариянинг келиб чиқишида айбдор бўлган тараф ________
ичида
уни таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириши шарт. Авария
учинчи шахсларнинг айби билан содир этилган бўлса, _____ кун
ичида_______________________________________________________
(ижарага берувчи ёки ижарачи)
учинчи шахсга даъво талаблари билдиради ва ўз ҳисобидан зарурий
таъмирлаш ишларини амалга оширади.
Агар мол-мулк форс-мажор ҳолатларига кўра яроқсиз ҳолга келса
ёки учинчи шахсга билдирилган даъво талабларини қондиришнинг
имконияти бўлмаса, тарафлар мол-мулкни
таъмирлаш ва тиклаш
харажатларини қуйидагича тақсимлайдилар:
Ижарачи ___________% ;
Ижарага берувчи __________%.
3.4. Ёзма сўровномани ёки бошқа имзоланиши лозим бўлган
ҳужжатни олган тараф _____ кун ичида унга ёзма равишда жавоб
бериши ёки имзолаб, ҳужжатни юборган тарафга жўнатиши лозим.
3.5. Ижарачи қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт:
3.5.1. шартноманинг 1.5-бандида
белгиланган тартибда мол-
мулкдан фақат унинг бевосита белгиланиши бўйича фойдаланиш;
3.5.2. Мол-мулкни яроқли ва соз ҳолатда 20___йил "____"
___________ санасига Ижарага берувчига қайтариш;
Мол-мулкни қайтариш пайтида тарафлар шартномага 3-илова
шаклидаги
"Топшириш-қабул
қилиш
ҳақидаги
2-сонли
далолатнома"ни тузадилар.
3.5.3. шартномага 4-иловада белгиланган меъёрлардан ошиқ
таъмирлаш ишларини бажармаслик ва Ижарага берувчининг ёзма
розилигисиз
мол-мулкка
ажратиб
бўлмайдиган
даражадаги
ўзгартиришлар киритмаслик;
153
3.5.4. Ижарага берувчининг ёзма розилиги бўлмасдан туриб мол-
мулкни қайта ижарага бермаслик;
3.5.5. Ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда ёки
ижара муддати тугаганда ўзининг
мол-мулкни капитал ва жорий
таъмирлаш бўйича мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда амалга
оширмаган таъмирлаш харажатларини Ижарага берувчига тўлаш ва
мол-мулкка зарар етказилмайдиган ҳолда
ажратиб олиниши мумкин
бўлмаган ўзгартиришлар билан қўшиб бепул топшириш.
Do'stlaringiz bilan baham: