2.2-мавзу. Ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанати.
Ялпи талаб ва ялпи таклиф тушунчалари, уларнинг мувозанат ҳолати, ўзгариб туриши, таъсир этувчи омиллар. Ялпи талаб ва ялпи таклифга нархдан ташқари таъсир этувчи омиллар, уларнинг ўзгариши ва миллий ишлаб чиқаришга таъсири. Истеъмолчилик сарфлари ва истеъмолчининг фаровонлиги. Инвестицион сарфлар, улардан кутиладиган фойда. Давлат сарфлари. Экспорт ва импорт, соф экспорт омилларининг ялпи талабга таъсири.
Ялпи таклиф кесмалари: Кейнсча кесма, классик кесма ва тик кесма. Ялпи таклиф ва нарх ўртасидаги боғлиқлик. Ресурсларга бўлган талабнинг ўзгариши, импорт ресурслар нархининг ўзгариши, унумдорликдаги ўзгаришлар, хуқуқий меъёрларнинг ўзгариши.
2.3-мавзу. Миллий валюта ва унинг курси ўзгариши. Жахон умумий валютаси.
Валюта. Валюта конвертирлашуви. Валюта курси, унинг экспорт ва импортга таъсири. Республика миллий валютасининг конвертирлашув ҳолати. Миллий валютани барқарорлаштириш йўлида қабул қилинаётган қарорлар, меъёрий ҳужжатлар. Валютани барқарорлаштиришда амалга оширилаётган чора тадбирлар.
2.4.-мавзу. Инфляция, пул ҳаракати ва инфляцияга олиб келувчи шарт-шароитлар.
Инфляцион шароитида пул масаласининг ҳаракати, давлатнинг пул эмиссияси сиёсати. Инфляция ва индексация, инфляция суръати, талаб ва таклиф инфляциялари. Инфляциянинг ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнларига таъсири. Давлатнинг антиинфляция сиёсати. Мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари..
2.5-мавзу. Иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражаси.
Аҳоли турмуш даражасини белгиловчи иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар. Аҳоли пул даромадлари, иш ҳақи, натурал, номинал, аҳоли ихтиёрида бўлган ва реал даромадлар тушунчалариАҳоли фаровонлигининг энг юқори ва энг қуйи чегараси. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини- аниқлаш усуллари.
2.6-мавзу. Ишсизлик ва унинг турлари.
Ҳар қайси жамиятнинг ялпи миллий маҳсулоти микдорига таъсир этувчи шахсий омил-ишчи кучи. Иш кучининг такрор ҳосил этилиши. Ишчи кучини миқдори ва сифат жиҳатлари. Ишчи кучига аҳоли ўсишининг таъсири. Иш кучига талаб ва таклиф. Ишсизликнинг мазмуни, келиб чиқиш сабаблари. Ишсизлик турлари ва уларнинг фарқлари. Ишсизликнинг иқтисодий-ижтимоий оқибатлари. Оукен қонуни. Ишсизлик даражасини аниқлаш тартиби. Ишсизликнинг табиий даражаси. Ишчи кучини қайта тақсимлашнинг бозор механизми. Иш билан банд бўлишни таъминлашда давлат ва бозор механизми тўла самарали бандлик муаммолари. Ўзбекистонда ишсизликни ижтимоий ҳимоялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |