Мавзу бўйича назорат саволлари
Эрамизидан аввалги V-IV асрларда Юнон жамияти қандай хусуиятларга эга?
Драма жанри қандай пайдо бўлган?
Эсхилнинг Юнон драмасидаги ўрни қандай бўлган?
Софокл ва Юнон драматургияси.
Эврипид таргедияларида кўтарилган асосий масалалар.
А д а б и ё т л а р:
Н.Алимуамедов. Антик адабиёт тарихи, Т., 1980.
Н.Тронский, История античой литературқ, М., 1980.
Софокл. Шоҳ Эдип, Т., Адаб. ва санoат, 1979.
Эсхил. Занжирбанд Прометей, Т., Адаб. ва санoат, 1976.
4-МАВЗУ: ҚАДИМГИ РИМ АДАБИЁТИ
РЕЖА:
Р
Таянч иборалар: Илк Рим шоирлари; Плавт комедияси; Рим прозаси; Юлей Цезарp – тарихшунос; «Буколикалар»; «Энеида»; Вергилий «Қасидалар»; Овидий элегиялари.
им адабиёти ҳақида;
Республика давридаги Рим адабиёти;
Ички урушлар даврида Рим адабиёти;
Август асри;
Вергилий
Гораций
Рим элегияси
Овидий
Империя даври Рим адабиёти
Хулоса.
Ю
Мавзуда қуйидаги муаммолар қўйилади ва ёритилади: Рим адабиётида контаминация усули муаммоси; Август даври Рим адабиётининг ўзига хослигини белгилаш муаммолари.
нон халқи мустақил-ликдан айрилиб, илм, фан, адабиёт инқирозга учраган даврда Италия тупроғининг ғарбий қирғоғида антик дунё адабиётининг иккинчи тармоғи – Рим адабиёти пайдо бўла бошлади. Рим адабиёти Италия ерларини бирлаштиришда кўпроқ хизмати синган лотин қабиласи тилида яратилади. Рим адабиётининг туғилиши, равнақ топиши, таназзулга кетиши ҳолатлари ҳам худди Юнон адабиёти сингари қулдорлик жамияти шароитларида кечган. Римликлар неча юз йиллар давомида юнон адабиёти яратган тайёр бадиий меросдан ўрнак олиб, ана шу намуналар асосида ўзларининг миллий адабиётини яратадаилар.
Рим адабиётининг бешигини тебратган, вояга етказишида кўмаклашганлар Ҳомер, Эврипид, Софокл, Демосфен, Пиндар ва юнон адабиётининг бошқа улуғ зотлари бўлган. Ҳар иккала халқнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожи, ҳалокати ўртасида умумий ўхшашлик бўлсада, Рим қулдорлик жамиятининг ўсиши ва емирилиши жараёни тамомила бошқа бир тарихий шароитда, географик муҳитда содир бўлган. Рим жамияти юнон жамияти босиб ўтган йўлдан борган бўлса ҳам, Рим жамиятининг йўли анча мураккаб бўлган. Римликлар юнон маданияти яратган қайси бир маoнавий меросни қабул қилмасин, аввало бу меросни ўзларининг миллий эҳтиёжларига, шароитларига мослаштириб қабул қилганлар. Қарийиб 5 аср давомида Европа халқлари бадиий ижодининг шаклланишида асосий ролни Рим адабиёти ўйнайди.
Эрамиздан олдинги IV асрнинг охири – III асрнинг бошларида Рим давлати Италия ерларини эгаллаб, қулчилик асосига қурилган демоктарик полис тузимини ташкил қилади. III аср ўрталарида римликларнинг жаҳонгирлик сиёсати кучайиб, улар бирин-кетин Италия тупроғининг қолган қисмларини босиб олишга киришади ва бор-бора Ўрта ер денгизи ҳавзасига ўта бошлайди. Македония (148), Юнонистон (146) Испаниянинг бир қисмини тобе қилиб II аср ўрталарида Рим ер юзининг қудратли давлатига айланди. Ўрта ер денгизнинг эса хукмронига айланади. Ғолибона уришлар туфайли Римга қараб беҳисоб бойлийлар оқа бошлайди. Эски одатлар йўқ қилиниб, ҳамма маишатбозлик, пулпарастликка берилиб кетди. Хуллас, юнон маданиятининг Рим ҳаётига кириб келиш ҳаракати бошланди.
III асрнинг ўрталарида ўз хоҳиши билан юнонлар кўчиб кела бошлади. Ўзлари билан бирга асрлар давомида етиштирган улуғ маданиятлари махсулларини ҳам олиб келадилар. Ва албатта Рим ҳаётининг ҳамма соҳаларига таoсир кўрсатадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |