Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet16/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Мавзу бўйича таянч иборалар: Антик адабиёт; Мифолигия; Юнон
адабиётининг архаик даври; Ҳомер; «Илиада»;«Одиссея»; Троя уруши ҳақидаги туркум; Маъбуд ва маъбудалар.

Адабиёт халқ ҳаётининг кўзгусидир. У ўз ўрнида халқ ҳаётига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун антик адабиётни ўрганишни уни яратган халқлар ҳаётини ўрганишдан бошлаш керак. Бу халқлар қадимги юнонлар ва римликлардир.


Қадимги юнонлар Болқон ярим оролининг жанубини, Эгей денгизи оролларини ва кичик Осиё қирғоқларини эгаллашган. Қадимги римликлар эса аввалига Рим атрофидаги кичик худудни, ўрта Италияни (Лациум), кейинчалик бутун Италияни, Ўрта ер денгизи давлатларини, шу жумладан Юнонистонни, ва ниҳоят, Европа ва Олд Осиё давлатларини эгаллашган. Юнон адабиётининг илк намуналари эрамиздан аввалги VIII асрга, римликларники эса эрамиздан аввалги III асрга тўғри келади. Ғарбий Рим ипериясининг қулаши ва Рим адабиётининг тугаши эрамизнинг V асрига бориб тақалади.
Демак, антик адабиётининг бошланишидан то ўрта аср адабиёти давригача қарийб 1200 йилни ўз ичига олади.
Лотин тилидан олинган antuqus сўзи «қадимги» деган маънони англатади.
Аммо антик адабиёт деганда ҳинд, форс, миср эмас, балки, фақат қадимги Европа адабиёти тушунилади. Қадимги Юнон ва Рим адабиёти ана шундай адабиётдир.
Барчамизга маълумки, энг қадимий тузум бу ибтидоий жамоа тузимидир. Мана шу тузум аввалига оғзаки, кейинчалик ёзма ижод намуналарини яратган юнон халқи ҳаётини белгилайди. Бу жамиятда ҳали давлатлар пайдо бўлмаган, одамлар эса яқин қариндош-уруғларнинг жамоаси шаклида яшаган. Бу тузум Ўрта ер денгизи ҳавзасида бошқа тузум-қулдорлик жамиятига эрамиздан аввалги минг йилликнинг I ярмида ўтади.
Қабилачилик тузумида уруғчилик алоқалари одамлар учун энг яқин ва тушунарли бўлган. Шунинг учун табиат, дунёга ҳам уневерсал космик жамоа сифатида қаралган.
Уларнинг назарида қуёш, ой, юлдузлар, дарё, тоғлар, ва бошқалар бир-бири билан ўзаро уруғчилик алоқаларига эга бўлган. Буни биз мифология деб атаймиз. (Одамларга хос алоқаларни бутун табиат ва дунёга кўчирилиши). Демак, мифология ибтидоий жамоа ва қабилачилик тузумининг мафкурасидир. У ҳукмронлик қилган тузумнинг кўзгуси сифатида дунёга келди.
Алоҳида нндивид билан ҳисоб-китоб қилмайдиган ибтидоий жамоа тузуми катталашган сари ўз фаолиятини оқламай қўяди. Жамоа аoзоларини доимий назоратдан озод қилиш, қулдорликка асосланган меҳнат эркинлигини бериш афзалроқ бўлиб қолди. Шу билан бирга қулдорлик тузуми алоҳида фан, санoатни ривожлантирувчи ижтимоий қатламни озод қилди. Уруғчилик авторитетларидан озод бўлиш, индивидуал дунёқарашнинг эркинлиги янги мафкурани яратишга имкон яратди.
Энди мифология кишиларни қаноатлантирмас эди. Табиатни илмий таҳлил қилиш (оддий усулда) учун дастлабки уринишлар пайдо бўла бошлади.
Бу пайтда инсоннинг бутунлайин эркинлиги тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас эди. Инсон бошқа шахс томонидан бошқарилади. Моддий бойликларини ишлаб чиқарувчи киши қул ҳисобланади. Меҳнатни ташкил этувчи эса қулдордир. Табиатга тирик жонзот деб қараш давом этди. Лекин уни худолар ва ёвуз кучлар эмас, балки қандайдир қонунлар бошқаради деб тасаввур этишар эди. Бу эски мифологияни тубдан янгилашга сабаб бўлди. Аммо мифология кейинчалик ҳам бутунлай йўқ бўлиб кетмади. У бутун антик давр мобайнида бадиий образлар сифатида яшади.
Шу билан бир қаторда, инсоннинг ички дунёсида катта ўзгаришлар содир бўлди. Инсонларнинг маoнавий эҳтиёжлари бир-бирларидан фарқ қила бошлади. Ушбу янги ижтимоий-тарихий тузум ва унинг мафкураси Юнонистонда милоддан аввалги минг йилликнинг биринчи ярмида дунёга келди. Бу пайтда янги ижтимоий-тарихий тузумни акс эттирвчи Юнон адабиёти ҳам пайдо бўлди.
Юқоридаги икки ижтимоий тузум характеристикасидан келиб чиқиб, антик адабиётни қуйидаги асосий даврларга бўламиз:

  1. Биринчи давр (синфий давргача ёки архаик давр);

  2. Юнон адабиётининг антик даври. (эр. ав. V-IV аср)

  3. Эллинистик ва Рим давридаги Юнон адабиёти.

  4. Рим адабиёти. Республика давридаги Рим адабиёти (эр. ав. III-I аср)

  5. Империя даври Рим адабиёти. (эрамиздан ав. I асрдан эрамизнинг V асригача)



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish