Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet11/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

ҚАДИМГИ МИСР АДАБИЁТИ
Пирамидлар китоби” эрамиздан 3 минг йил олдинги даврга оид бўлиб, марҳумга бағишланган. Деворларга ёзувлар шаклида битилган. Марҳум у дунёда нималар қилиши кераклиги ҳақида. Демак, китобнинг моҳияти марҳум култи. Ўлимни енгиб ўтиш, вақт устидан ғолиб келиш, мангуликка эришишдир. Таҳлиллар бу матнларнинг фольклор оҳанглари билан уйғунлигини кўрсатмоқда. Уйғунлик такрорларда, параллелизмларда, аллитерацияларда, архаизмларда, унли ва ундош товушларнинг қайтарилишида кўринади.
“Саркафаглар китоби” (м.олдинги 15 аср) “Пирамидлар китоби”нинг давоми. Мазмун ўша. Ўрта Миср тилида ёзилган.
“Марҳумлар китоби” (м.олдинги 15 аср) дидактик адабиёт. Янги Миср тилида ёзилган. Марҳум тилидан “Мен ўлдирмадим, ўғирламадим, бекорчи гап айтмадим, мол талашмадим” дея айтилади. Бунда гуноҳлар катта кичиклигига қараб эмас, шаклнинг келишига қараб саналади. Қабр тошларида марҳумнинг исми, кимлиги, фиръавн олдидаги хизматлари, эзгу ишлари битилган.масалан Шеши номли коҳин (мажусийлар руҳонийси) қабр тошига қуйидагилар ёзилган: “мен ҳақиқатни гапирдим, мен тўғри иш қилдим, мен яхшиликдан сўзладим ва яхшиликни такрорладим. Мен ака ва сингилни яраштириб қўйиш учун ҳукм чиқардим, мен ожизни кучлидан ҳимоя қилдим, мен очга нон, яланғочга кийим бердим, қайиғи йўққа қайиқ ясаб бердим. Мен отамни ҳурмат қилдим, онамга яхши муносабатда бўлдим, уларнинг болаларини тарбияладим”. Мазкур учинчи манбада жаҳон адабиётида илк бор “санъат” сўзи ишлатилади. Бу матн м.аввалги 25 асрга оид бўлиб, Исеси номли коҳин қабр тошига ёзилган: “Олимлик билан мақтанма. Бир ўзим ҳамма нарсани биламан деб ўйлама. Маслаҳатни фақат донишдан эмас, ҳамма жойдан қидир. Санъат чегара билмайди. Ахир, рассом ўз маҳоратининг сўнгги нуқтасига етишмоғи мумкинми?”. Мисрликлар учун бу каби ёзувлар ниҳоятда муҳим саналган. Душманларига жазо бериш учун рақиблари ҳайкалларидаги номларни ўчириб, ўрнига бошқа исмларни ёзиб қўйиш уларга кифоя қилган. 2 минг йилликнинг охирларига тегишли “Котибларни мадҳ қилиш” асари Горацийнинг “Exegi monumentum” ва А.С. Пушкиннинг “Ҳайкал” шеърларига хамиртуриш бўлган. Мана ўша асардан парча: “Донишманд котиблар// Илоҳларнинг муовинлари// Келажакни башорат қилишган// Уларнинг номлари абадий сақланиб қолади// Улар ўз ишларини якунлаб кетишди// Уларнинг ҳамма яқинлари унутилди// Улар ўзларига мисдан пирамидалар ясашмади// Бронзадан қабр тошлари ҳам// Ўзларидан кейин меросхўрлар қолдиришмади// Номларини кўтариб юрадиган фарзандлар ҳам// Аммо улар ўз меросларини битикларда қолдиришди// Битиклар уларнинг коҳинларига айланди// Мактуб тахталари эса ўғилларга// Уларнинг пирамидалари ҳикматлар китоби// Уларнинг болалари эса қамишдан ясалган қалам// Уларнинг умр йўлдошлари қаттиқ тошлар//... Китоблар уйлардан кераклироқ// Мағрибдаги мақбарадан зўрроқ// Ҳашаматли саройдан ҳашаматлироқ// Ибодатхонадаги ёдгорликдан яхшироқ” (А.Ахматова таржимасидан камина ўзбекчага ўгирди – У. Ҳ).

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish