- Норматив – бу, нисбий катталик бўлиб, асосан фоизлар ёки коэффициентлар ёрдамида акс эттирилади. У меҳнат воситалари ва предметларидан фойдаланиш даражасини, уларнинг ҳар бир майдон бирлиги, оғирлик бирлиги, ҳажм бирлигига сарфланишини тавсифлаб беради.
- Масалан, асосий фондларнинг бирлик қийматига маҳсулот ишлаб чиқариш (фонд қайтими), сутнинг мойлилик, винонинг спиртлилик даражаси (фоизларда), автомашинанинг босиб ўтган йўли, автомобиль шинасининг эксплуатацияси ва ҳоказо.
Иқтисодий нормативлар - Ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини энг паст мумкин бўлган миқдорини ифодалайди.
- Масалан, режалаштириш ва прогнозлашда капитал маблағлардан фойдаланишнинг норматив коэффициенти (Ен) кўрсаткичидан кенг фойдаланилади. Фараз қилайлик, режалаштиришда унинг миқдори Ен = 0,15 га тенг.
- Бу сарфланган маблағларнинг ҳар бир сўми 15 тийин билан қайтиши керак. Шундай бўлса, сарфланган капитал маблағ тахминан 7 йилда ўзини тўла қоплайди. Агарда у ҳар йили 15 тийиндан кам тежам келтирса, капитал қўйилмалар (инвестициялар) самарасиз фойдаланилганлигини англатади.
Ижтимоий ва технологик нормативлар - Ижтимоий нормативлар жамият ва унинг аъзолари эҳтиёжлари муайян даврга қондирилишининг мумкин бўлган даражасини, инсоннинг теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро алоқаси характерини белгилайди. Айрим маҳсулот турларининг бир киши томонидан истеъмол қилиниши нормаси ижтимоий нормативлар намунасидир. Масалан, бир кишининг бир йилда оёқ кийимига бўлган истеъмол нормаси 3,3 жуфт ҳажмида белгиланган.
- Технологик нормативлар чиқарилаётган маҳсулот бирлигига ресурсларининг солиштирма сарфи миқдорини ифодалайди. Масалан, 1кВт соат электроэнергия ишлаб чиқаришга сарфланаётган Ёнилғи нормаси, хом пахтадан пахта толасини чиқариш нормаси.
- Режалаштириш кўрсаткичлари
-
- умумий ва ва умумлаштирувчи кўрсаткичлар ;
- хусусий кўрсаткичлар;
- сифат кўрсаткичлари;
- миқдор кўрсаткичлари;
- қиймат кўрсаткичлари
- Умумий ва ва умумлаштирувчи кўрсаткичлар
- Улар ишлаб чиқариш ривожланишининг йўналиши ва даражасини акс эттиради:
- Маҳсулот ҳажми;
- Меҳнат ресурслари сони;
- Таннарх;
- Жамғармалар.
- материал;
- ёқилғи;
- энергия ва шу кабиларнинг маҳсулот таннархидаги салмоғини тавсифлайди.
- Корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш фаолиятини ҳажм ўлчамида изоҳлайди.
- Мисол:
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдори;
- ишлаётган ходимлар сони;
- меҳнатга ҳақ тўлаш фонди;
- машина ва асбоб-ускуналар парки цех ҳамда иш жойлари сони ва ҳоказолар.
-
- Бу корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятидаги ўзгаришларни нисбий катталиклар.
- меҳнат маҳсулдорлигининг ўсиши,
- маҳсулот таннархининг базис даврга (ёки режа ҳисоботига) нисбатан фоизларда камайиши;
- маҳсулотнинг тўлиқ таннархига нисбатан фоизларда даромад ҳажми;
- корхона рентабеллик даражасининг ўсиши ва шу кабилар.
-
- Сифат кўрсаткичлари аксари ҳолларда пул қийматида ифодаланиши сабабли корхоналарнинг хўжалик фаолиятини режалаштириш ва таҳлил қилиш амалиётида асосий ва айланма фондлар, асбоб-ускуналар, сарфланаётган ёқилғи, энергия ва бошқа материаллар каби қиймат кўрсаткичларидан фойдаланилади .
- 4. Режалаштириш технологияси ва корхона режалари тузилмаси
-
- Режалаштириш технологияси:
- режалаштирилаётган даврдаги мақсад ва вазифаларини аниқлаш;
- бажарувчиларга муайян вазифаларни белгилаш;
- вазифаларни тури, катталиги ва муддатига кўра аниқлаштириш;
- ишлаб чиқариш фаолияти натижаси – даромад ёки фойда олиш
-
- Режалаштириш жараёнида ҳисобга олиниши талаб қилинадиган омиллар:
- ишлаб чиқариш қувватининг мавжудлиги ва тузилмаси;
- ходимлар сони, ихтисос таркиби ва малакаси;
- молиявий ресурслар;
- айланма маблағлар мавжудлиги ва унга бўлган эҳтиёжлар, жумладан, моддий-товар бойликлари захиралари;
- илмий-техник тадқиқотлар тузилмаси ва тайёрлик даражаси;
- маҳсулотни сотиш каналлари ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |