Режа: Резина саноатининг ҳалқ хўжалигидаги роли


Резина аралашмаси 2 хил усулли тизимда



Download 0,79 Mb.
bet22/27
Sana20.09.2022
Hajmi0,79 Mb.
#849492
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Маъруза ЭЛАСТОМЕРЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ

Резина аралашмаси 2 хил усулли тизимда (очиқ ва ёпиц тизим) тайёрланади. 1- очиқ тизимли усулда резина қоришмаси "Валц" ускунасида тайёрланади. 2-чи ёпиқ тизимли усулда қоришма "Автоматлаштирилган ёпиц резина қоришмасини аралаштириш " ускунасида тайёрланади.
Каучук ва ингредиентларни бириктириш йўли билан осон технологик ишлов берилувчи резина қоришмаси ва турли ҳолатдаги техник хоссага эга вулканизатларни олиш мумкин.
Резина қоришмани очиқ тизимли усулда тайёрлаш. Резина қоришмани очиқ тизимли усулда валц ускунаси ёрдамида олиб борилади.
Замонавий технологияда резина қоришмасини тайёрлаш учун валц ускунасидан чегараланган тарзда фойдаланиш мумкин. Валц ускунаси. ишлаб чиқариш ҳажми кичик бўлиб, буюмлар ассортименти катта бўлган корхоналарда, баъзи махсус каучуклар асосида (фтор каучук, акрилат каучук ва б.) резина қоришмаларни тайёрлаш учун ҳам қўлланилади.
Валц ускунасида резина қоришмасини тайёрлаб олиш учун каучук ва ингредиентлар валларга юкланади, валлар ўзаро қарама-қарши кесишувчи оралиқ томонга айланади. Валлар сиртига тегиб турган каучук қатлами адгезия ва ишқаланиш кучлари ҳисобига ўзаро валлар оралиғига валларнинг айланма тезлигига мувофиқ тезликда тортилади.
Олдинги қатламга тегиб турган каучук ёки резина қоришмасининг ҳар бир кейинги қатлами когезион кучлар ҳисобига валларнинг оралиқ тирқишига тушади, аммо ушбу қатлам аста-секин камайиб борувчи тезлик билан валлар юзасидан четлашгани сари иккита валнинг ҳар бирининг юзасидаги оралиқ устидаги майдонда доимо каучук ёки резина қоришмасининг "айланувчи захираси" юза келади, ундаги қатламлар ҳаракатининг уларнинг мос бўлган вал юзасидан четлашгани сари аста-секин камайиб боради. Минимал оралиқдан (Х0Х0 кесишма) маълум масофада (Х1Д2 кесишма) материал қатламлари ўзаро учрашади, ва қоришманинг оралиқдан ўтмайдиган қисми валлараро понадан орқага итарила бошлаб, қарши оқим, "айланаётган захира"ни ҳосил қилади, валлар юзасига тегиб турган материал қатламлари эса оралиқ тирқишга тортилади.
Бу фақатгина қоришмани оралиқ тирқишга йўналтирадиган ишқаланиш кучлари когезион мустаҳкамлик ва қоришманинг ички ишқаланиш кучидан ортиқ бўлганида кузатилади.
"Айланаётган заҳира" қисмида резина қоришмасида юзага юзага келадиган энг катта сурилиш деформациялари кузатилади, демак, сурилишнинг энг катта кучланишлари ҳам кузатилиб, бу энг жадал аралашишга сабаб бўлади.
Сурилишнинг кучланиши, асосан, аралашиш ҳароратида ва деформация тезлигидаги резина қоришмасининг қовушқоқлигига боғлиқ бўлади.
Резина қоришмани ёпиқ тизимли усулда тайёрлаш. Ҳозирги вақтда юқори ишлаб чиқариш қувватига эга ҳамда жараённинг механизацияси ва автоматизацияси ҳисобига юқори сифатли резина қоришмаларни олишга имкон берувчи даврий равишда ишлайдиган, роторли ёпиқ тизимли резина қоришмасини аралаштириш ускуналаридан кенг фойланилади. Роторли аралаштириш ускуналари хавфсиз, бундан ташқари, улардан фойдаланилганда яхши санитар-гигиеник меҳнат шароитларини яратиш мумкин бўлади. Резина саноатида овал шаклдаги роторларга эга резина қоришмасини аралаштириш ускуналари ("Бенбери" туридаги) энг кенг тарқалган, чунки улар резина қоришмаларини нисбатан қисқа муддат давомида қайта ишлаб уларнинг юқори сифатини таъминлайди.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish